Тасдиқлайман қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Раис: Берилган жавоблар қониқарлими? Т.ф.д., проф. Б.Хайриддинов
Download 304.5 Kb.
|
Кафедра йиғилиши БАЁНИ РУМ
Раис: Берилган жавоблар қониқарлими?
Т.ф.д., проф. Б.Хайриддинов: Ҳа, қониқарли. Тадқиқотчининг ишларига муваффақият тилаймиз. Раис: Сўз иш бўйича иккинчи тақризчи т.ф.ф.д., доц. А.Н.Хазратовга берилади. Тақризчи т.ф.ф.д., доц. А.Н.Хазратов: У.М.Ражабовнинг диссертацияси иши бўйича тақризини ўқиб берди (тақриз илова қилинади). Тақризда диссертациянинг таркибий қисми, мавзунинг долзарблиги, олинган илмий янгилиги, натижаларнинг амалий ва илмий аҳамиятини гапириб, шу билан бирга иш бўйича қуйидаги камчилик ва таклифлар билдирилди: 1. Напорли қувурда барқарор ҳаракатнинг бошланғич параметрлари деганда қандай катталикларни назарда тўтгансиз? 2. Барқарор ҳаракатда напорли қувурда напор йўқолиши қандай аниқлагансиз? 3. Диссертация ишида гамоген суюқлик деган ибора қандай маънони англатади? 4. Политропа коэффициенти қийматини 1,2 олгансиз. Сабаби нима? 5. Сиз сув сатҳи датчигини ишлатгансиз. Унимага хизмат қилади? Кўрсатиб ўтилган камчиликлар диссертация ишининг савиясини пасайтирмайди. Ражабов Улуғбек Мамашоевичнинг 05.09.07-Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси ихтисослиги бўйича “Гидравлик зарба сўндиргичнинг ҳисобини такомиллаштириш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертатсия иши ОАКнинг талабларига тўлиқ жавоб беради ва Илмий Семенарда кўриб чиқишга тавсия этиш мумкин. Раис: Сўз тақризчининг келтирган камчилик ва саволларига жавоб бериш учун талабгор У.М. Ражабовга берилади. Тадқиқотчи У.М.Ражабов ишни батафсил ўрганиб, ўзининг хулосасини берган тақризчи т.ф.ф.д., доц. А.Н.Хазратовга миннатдорчилик билдирди. т.ф.ф.д., доц. А.Н.Хазратов томонидан ёзма равишда берилган саволларга қуйидагича жавоб берди: Напорли қувурда барқарор ҳаракатнинг бошланғич параметрларига қувурдаги сувнинг тезлиги ва напори киради. Барқарор ҳаракатда напорли қувурда напор йўқолиши босим қувурининнг бошланиш ва охирига ўрнатилган манометрлар кўрсатишлари фарқига тенг бўлади. 3. Гамоген суюқлик деган иборанинг маъноси суюқлик таркиби бир хил деган маънони билдиради. 4.Ўтказилган тажриба маълумотлари натижалари асосида қабул қилганмиз. 5. Сув сатҳи датчиги сўндиргич ичидаги сув ҳажмининг ўзгаришини аниқлашга хизмат қилади. Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling