Тасдиқлайман қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларга мослиги


Download 304.5 Kb.
bet9/14
Sana01.03.2023
Hajmi304.5 Kb.
#1241491
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Кафедра йиғилиши БАЁНИ РУМ

Тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар тараққиётининг устувор йўналишларга мослиги
Мазкур тадқиқот республика фан ва технологияларни ривожлантиришнинг В.«Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси» устувор йўналиши доирасида бажарилган.

Диссертация мавзусини диссертация бажарилаётган олий таълим муассасасининг илмий ишлари режаси билан боғлиқлиги


Диссертация тадқиқоти Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг 5/2016-“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларининг илмий-техник масалалари ечимининг самарасини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш” (2020-2023 й, й.) ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида бажарилган № ГваГИ/40-20-сонли “Насос станциялари босим қувурларини гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш” (2021) мавзусидаги хўжалик шартномаси мавзуси доирасида бажарган.


Тадқиқотнинг мақсади
Насос станцияси напорли қувурларида ва напорли гидравлик тизимларда суюқлик оқимининг гомоген хусусиятини ҳисобга олиб гидравлик зарба сўндиргич ҳисоблаш усулини такомиллаштириш.
Тадқиқот вазифалари
суюқликнинг напорли оқимида босим ортишидан ёки камайишидан содир бўладиган гидравлик зарба жараёнида таклиф этилган зарба сўндиргичлари учун политропа коэффициентини оптимал қийматини тажрибада асослаш;
насос станциясининг напорли қувурларида босим камайишидан содир бўладиган гидравлик зарба жараёнида барқарор ҳаракат бошланғич параметрларининг кенг оралиқда ўзгаришини ҳисобга олиб гидравлик зарба сўндиргичнинг математик моделини ишлаб чиқиш;
напорли тизимларда босимнинг ортишидан хосил бўладиган гидравлик зарба жараёнида тажрибада асосланган политропа коэффициенти оптимал қийматини ҳисобга олиб таклиф этилаётган зарба сўндиргичлари математик моделини ишлаб чиқиш;
напорли қувурларда босим камайишидан ва босим ортишидан содир бўладиган гидравлик зарба жараёнида зарба сўндиргичлари параметрларини аналитик ва сонли усуллардан фойдаланиб ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш.

Download 304.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling