Тасдиқлайман қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Тадқиқотнинг илмий янгилиги


Download 304.5 Kb.
bet10/14
Sana01.03.2023
Hajmi304.5 Kb.
#1241491
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Кафедра йиғилиши БАЁНИ РУМ

Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотниг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қувурда суюқликнинг барқарор напорли ҳаракати бошланғич параметрларининг кенг оралиқда ўзгаришини ҳисобга олиб босим ортишидан ёки камайишидан содир бўладиган гидравлик зарба жараёнида таклиф қилинаётган зарба сўндиргичларнинг математик модели политропа коэффициентининг оптимал қийматини ҳисобга олиб такомиллаштирилган;
суюқликнинг напорли оқимида гидравлик зарбанинг босим ортишидан ва камайишидан хосил бўладиган гидравлик зарба жараёнида зарба сўндиргичларни ҳисоблашда политропа коэффициентининг n=1,2 оптимал қиймати тажрибада асосланди;
босим ортишидан ва камайишидан содир бўладиган гидравлик зарба жараёнида политропа коэффициентининг n=1,2 оптимал қийматида таклиф этилаётган сўндиргич конструкцияларининг самарадорлиги тажрибада асосланди;
қувурда напорли оқимнинг бошланғич параметрлари кенг оралиқда ўзгаришини инобатга олиб босим ортишидан ва камайишидан содир бўладиган гидравлик зарба жараёнида таклиф этилаётган зарба сўндиргичларининг оптимал ўлчамларини аниқлаш учун аналитик ва сонли ҳисоблаш натижалари асосида боғланишлар олинган.


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти напорли қувурларда ва напорли қувурлар тизимида гидравлик зарба сўндиргичлардан фойдаланилган ҳолатда гидравлик зарбани ҳисоблашда политропа коэффициенти оптимал қиймати n=1,2 ни инобатга олиниб сўндиргичлар ҳисоблаш усулини такомиллаштирилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти насос станциялар напорли қувурларини ва напорли қувурлар тизимини ижобий ва салбий гидравлик зарба жараёнларида зарба сўндиргичларни қўллаш натижасида напорли қувурлар гидравлик самарадорлиги ва эксплуатацион ишончлилигини таъминлашда, содир бўладиган авария ҳодисаларининг камайиши ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилганлиги, насос станцияси сув ўзатиш имкониятининг ортишига, тескари клапан ва напорли қувурларни авариядан кейин тиклашга сарфланадиган харажатларнинг камайишига эришилганлиги билан изоҳланади.



Download 304.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling