Тасдиқлайман қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 304.5 Kb.
|
Кафедра йиғилиши БАЁНИ РУМ
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Напорли қувурларда ва напорли қувурлар тизимида гидравлик зарба сўндиргичлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: насос станциясининг напорли қувурларида электр таъминоти тўсатдан узилганда содир бўладиган гидравлик зарбанинг сўндиргичини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Қашқадарё вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармаси маълумотномаси). Натижада насос станциясининг напорли қувурида гидравлик зарба оқибатини камайтириш ҳисобига насос станциясидан талофатсиз ва хавфсиз фойдаланиш имконияти яратилган; насос станциясида гидравлик зарба сўндиргич ўрнатилганда гидравлик зарба жараёнида максимал ва минимал напорни ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Қашқадарё вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармаси маълумотномаси). Натижада гидравлик зарба жараёнида насос станцияси напорли қувурларини ҳимоялаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган; насос станциясининг напорли қувурларида гидравлик зарба параметрларини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қашқадарё вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармасига жорий этишга тавсия этилган (Қашқадарё вилояти насос станциялари ва энергетика бошқармаси маълумотномаси). Натижада кутилган иқтисодий самарадорлик 32 000 000 (ўттиз икки миллион) сўмни ташкил этган. Тадқиқот натижаларининг аппробацияси Мазкур тадқиқот натижалари халқаро, республика ва институт миқёсидаги анжуманларда муҳокама қилинган ва маъқулланган. жумладан 6 та ҳалқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши Диссертатсия мавзуси бўйича 21 та илмий ишлар чоп этилган. Шулардан, 1 та монография, 1та тавсиянома, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертатсиялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола республика журналларида нашр қилинган. Шунингдек, 5 та мақола Скопус базасидаги журналларда, 3 та мақола юқори импакт факторли журналларда чоп этилган ва ЭҲМ дастури учун 4 та гувоҳномалар олинган. Икки компонентли напорли оқимда зарб тўлқини тезлигини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: Download 304.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling