Тасдиқлайман қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


ХУЛОСА Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати


Download 304.5 Kb.
bet8/14
Sana01.03.2023
Hajmi304.5 Kb.
#1241491
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Кафедра йиғилиши БАЁНИ РУМ

ХУЛОСА


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Жаҳонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, насос станциялари ва узун напорли қувурларининг авариясиз эксплуатациясини таъминловчи технологияларни яратиш, напорли қувурларнинг гидравлик самарадорлигини оширишда ҳисоблаш услубиятларини такомиллаштириш ва напорли қувурларда авария жараёнларини башорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан, насос станцияси напорли қувурларининг эксплуатацион ишончлилигини ошириш, напорли қувурларни гидравлик зарбадан ҳимоя қилиш сўндиргичларининг ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада, жумладан Европа, Америка, Осиё ва бошқа ривожланган мамлакатларда «...қувурлар тизимини гидравлик зарбанинг параметрларига ҳисоблашда сонли усулларни қўллаш бўйича маълум натижаларга эришилган...» бўлиб, уларда насос станцияларининг ишончлилигини ошириш ва сувни узлуксиз ҳамда керакли миқдорда истеъмолчиларга етказиб бериш учун суғориш тизимлари насос станцияларининг узун напорли қувурлари ишини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳозирги кунда республикамизда суғориш насос станциялари напорли қувурларидан самарали фойдаланишга таъсир кўрсатадиган омилларни ўрганиш, ҳамда такомиллаштириш имкониятларини берувчи мавжуд тавсиялар, тадбиқ этиш ҳолатларини аниқлаш ва суғориш насос станциялари напорли қувурларини гидравлик зарбадан ҳимоя қилиш усулларини яратишга қаратилган кенг қамровли тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан гидравлик зарба жараёнида гидравлик зарба сўндиргичларни конструктив параметрларини лойиҳалаш ва улардан самарали фойдаланишнинг такомиллашган усулларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунинг учун, гидравлик зарба сўндиргичларни конструктив параметрларини аниқлашда аналитик ва сонли ҳисоблаш усулларини тадқиқот қилиш қувурлар гидравликасининг долзарб муаммоларидан ҳисобланади.



Download 304.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling