Тест тузишнинг асосий қоидалари, тамойиллари. Тест турлари


Тестлар қўлланилиш даврийлигига кўра уч хил бўлади


Download 25.86 Kb.
bet5/7
Sana08.03.2023
Hajmi25.86 Kb.
#1252773
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-Mavzu

3. Тестлар қўлланилиш даврийлигига кўра уч хил бўлади:
3.1. Кундалик тестлар ҳар бир машғулотда маълум бир мавзуни ёки дастурнинг муайян бўлимини ўрганиш жараёнида олинган билимларни мустаҳкамлайди. Улар машқлар кўринишида бўлиб, талабанинг билимини текшириш билан бирга, унда қайсидир кўникмаларни ҳосил қилади. Лекин бундай тестларнинг натижалари ҳар гал турлича бўлиши мумкин, чунки улар фрагментлар (узуқ - юлуқ) характерга эга.
3.2. Даврий тестлар ўқув жараёнининг маълум босқичларида ўтказилади ва одатда бир мавзу ёки бир бўлим устида иш якунланган вақтда, ёҳуд ўқув блоки интиҳосида қўлланади. Бошқачасига уларни ТУРКУМЛИ тестлар деб атаса ҳам бўлади, чунки улар асосан мавзулар туркумини қамраб олади. Бу тестлар талабаларнинг ушбу туркумни қай даражада ўзлаштирганликларини қўрсатиб, ўқитувчига нималарга кўпроқ аҳамият бериш кераклигини, қайси мавзуларни мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатади. Бундай тестлар бошқа тестлардан кўра талабаларнинг билимини аниқроқ баҳолашга имкон беради.
3.3. Якуний тестлар одатда семестр ёки блок охирида, ўқув дастури якунланганда, яъни имтиҳонлар жараёнида қўлланади. Улар асосан талабаларнинг билимини баҳолашга қаратилган бўлиб, ўқув жараёнига якун ясайди. Таркибига кўра эса, кундалик тестлар қисқа ва бир турдаги топшириқлардан, даврий тестлар катта бўлимни ўз ичига олган мураккаброқ кўринишдаги савол ва вазифалардан, якуний тестлар эса ҳар хил турдаги бир неча мақсадли топшириқлардан иборат бўлади.
4. Синов хусусияти бўйича тестлар икки хил бўлади:
4.1. Индивидуал тестлар аввал пайдо бўлган. Машҳур инглиз руҳшуноси Ганс Айзенк яратган шахсга мўлжалланган тест (EPI – Eysenck Personality Inventory) бунга мисол бўла олади. У инсоннинг бир қатор хусусиятларини аниқлаб беради.
Таълим жараёнида индивидуал тестлар ҳар бир талабани алоҳида-алоҳида синовдан ўтказиш учун қўлланади. Улар талабаларнинг билим даражаларини таққослаш зарурияти бўлмаганда, илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида қўлланади. Бундай тестлардан таълим жараёнида деярли фойдаланилмайди.

    1. Муайян гуруҳга мўлжалланган тестлар ўқув аудиториясида ўтказиладиган тестларининг асосий туридир. Улар маълум гуруҳ талабалари, яъни бир хил ёшдаги синалаётганлар учун муайян фандан тузилади ва бир хил шароитда, бир вақтда ўтказилади. Уларнинг афзаллиги шундаки, бундай тестлар вақтни тежайди, натижаларни қайта ишлаш ҳам жуда қулай.


  1. Download 25.86 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling