Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 0.71 Mb.
|
11. А.Курбанова Автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- У.Н.Хужамкулов
Ш.Қ.Мардонов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, п.ф.д., профессор Ф.У.Кадирова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.д (DSc) У.Н.Хужамкулов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, п.ф.д (DSc)., доцент КИРИШ (фалсафа доктори(PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон таълим тизими тараққиётида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда педагогик ва ахборот технологияларини кенг миқёсда қўллашга бўлган эҳтиёж янада кучаймоқда. Бу борада талабаларнинг рақамли технологияларни самарали ўзлаштиришига эришиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш компетентлигини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга талабаларни тайёрлаш жараёнига интерактив дастурий воситаларни кенг татбиқ этиш, касбий фаолиятга самарали тайёрлашнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини касбий соҳага йўналтириб ўқитиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Дунёда инновацион ёндашувлар асосида талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган модернизацион дидактик тизимни такомиллаштириш, метаком-петенцияларни шакллантириш асосида медиасаводхонликни таркиб топтиришнинг самарали шакл, метод ва воситаларини ишлаб чиқиш бўйича қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шу жиҳатдан талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни когнитив, мотивацион, фаолиятга доир ва креатив даражаларга мувофиқ ривожлантиришнинг назарий-педагогик жиҳатларини аниқлаштириш, ахборот-таълим муҳити шароитида талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Санъат ва маданият соҳаси билан боғлиқликда талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш тадқиқотчилик фаолияти билан боғлиқ бўлиб, ахборотларга ишлов бериш ва ижод намуналарини яратишда бўлажак мутахассисларнинг индивидуал “электрон палитра”сини таркиб топтиришни тақозо этади. Мамлакатимизда санъат ва маданиятнинг турли соҳалари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида ўқитиш сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур масалаларни ҳал этиш учун маданият ва санъат соҳасида театр, кино, телевидение, халқ ижодиётини ривожлантириш борасидаги замонавий талабларга, халқимизнинг тобора ортиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларига жавоб берадиган, бадиий ижоднинг замонавий методлари, инновацион техника ва технологияларни пухта эгаллаган юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш талаб этилади. “Сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш” каби муҳим вазифалар белгиланди1. Бу эса, талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш омиллари, педагогик-психологик шарт-шароитлари, ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришга қўйиладиган дидактик талабларни аниқлаштиришни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling