Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 0.71 Mb.
bet4/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1432030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
11. А.Курбанова Автореферат

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мамлакатимизда таълимда ахборот технологияларини жорий этиш, бўлажак мутахассислар касбий фаолиятинининг информацион-дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар А.Абдуқодиров, М.Арипов, А.Арипджанова, У.Бегимқулов, З.Исмаилова, Ш.Мардонов, Н.Муслимов, Н.Тайлоқов, М.Файзиева, Ш.Шарипов, Т.Шоймардонов, С.Ғуломов каби олимлар томонидан амалга оширилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан Ю.Астафьева, О.Захарова, Н.Качалова, Е.Клименко, А.Меликхова, И.Смирнова, Г.Круглякова, Б.Малиновский, Е.Заир-Бек, И.Заболотская, Л.Моновичларнинг тадқиқотлари таълимни ахборотлаштириш шароитида бўлажак мутахассисларда информацион-аналитик малакаларни таркиб топтириш, талабаларда ахборот билан ишлаш компетентлигини ривожлантириш масалаларига бағишланган.
Хорижлик олимлардан D.Patti, J.Gilliam, S.Hayward, D.Johnson, T.Vaughan, G.Bond, F.Cramer, U.Gabrielларнинг илмий изланишларида талабаларнинг ахборот-коммуникатив саводхонлигини ошириш, санъат ва маданият соҳаси таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этишнинг амалий-технологик асослари ёритиб берилган.
Талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлан-тиришнинг ўзига хос хусусиятлари, тузилмаси, компонентлари, омиллари, мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлаш, жараён модели, педагогик технологияси, дастурий ҳамда дидактик таъминотини ишлаб чиқиш зарурати тадқиқотимиз мавзусини белгилаб берди.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг ИТД-4-011. “Узлуксиз таълим тизимида ёшларни ижтимоий ҳимоялашнинг концептуал асослари” (2014–2016 йй.) амалий лойиҳаси доирасида бажарилган.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling