Ўқув модули бирликлари


- меъёрий шароитларда қотган 28 кунлик бетоннинг мустаҳкамлиги  МПа; R ц -


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари

меъёрий шароитларда қотган 28 кунлик бетоннинг мустаҳкамлиги 
МПа; R
ц
-цемент фаоллиги, МПа; А-9-жадвалдан аниқланадиган ва материаллар 
сифатини ҳисобга олувчи коэффициент.
 
9-жадвал. А ва А

коэффициетларининг қийматлари 
Тўлдиргичлар ва боғловчи тафсилоти 
А 
А
1
Юқори сифатли
0,65 
0,43 
Оддий 
0,6 
0,4 
Паст сифатли 
0,55 
0,37 
Изоҳ. Юқори сифатли материаллар жумласига юқори мустаҳкам, зич тоғ 
жинсларидан қилинган майдаланган тош, йирик қум, қўшимчасиз ёки унинг 
таркибига энг кам миқдорда гидравлик қўшимчалар киритилган юқори фаол 
портландцемент киради. Тўлдиргичлар тоза, аралашмаси кўп бўлиши керак. Оддий 
материаллар - ўртача сифатли тўлдиргичлар, шу жумладан шағал, ўрта фаол 
портландцемент ёки юқори маркали шлакопортландцемент. Паст сифатли 
материаллар - мустаҳкамлиги паст йирик тўлдиргичлар ва майда қумлар, фаоллиги 
паст цементлар.
Бетон мустаҳкамлиги ифодасидан фақат клинкер цементида стандарт 
талабларни қониқтирадиган сув ва тўлдиргичларда тайёрланган зич бетонларга 
тадбиқан фойдаланиш мумкин. 
Ц/С 1,4 ... 2,5 (С/Ц 

0,4)бўлган оддий бетонлар учун ифода қуйидагича 
кўринишга эга бўлади: 
),
5
,
0
(



С
Ц
AR
R
ц
б
Ц/С

2,5(С/Ц

0,4) қилиб тайёрланган М 500 - М 800 маркали юқори мустаҳкам 
бетонлар учун
),
5
,
0
(
1



С
Ц
R
A
R
ц
б
бу ерда А
1
- коэффициент (19-жадвалга қаранг). 
Бетоннинг мустаҳкамлигига тўлдиргичларнинг донадорлиги ҳам маълум 
даражада таъсир кўрсатади. Энг мустаҳкам бетонлар йирик донали тўлдиргичдан 
фойдаланиб ҳосил қилинади. Йирик тўлдиргич доналари етарли даражада 
мустаҳкам бўлиши ва цемент тошини тўлдиргич билан яхши илашишини 
таъминлайдиган ғадир-будур юзага эга бўлиши керак. 
Бетон мустаҳкамлиги унинг бетон аралаштиргичида ташкил этувчиларини 
тўғри аралаштиришга ҳам боғлиқ бўлади, бунда тўлдиргичнинг барча доналари 
цемент қоришмасининг қатлами билан тўла қопланган бўлиши керак. Бетон 
аралашмасининг зичланиш даражаси, бетонни қотиш муддати ва шароитлари 
бетоннинг мустаҳкамлигига таъсир кўрсатади. Қулай ҳарорат ва нам шароитларда 
яхши зичланган бетон бир неча йил давомида мустаҳкамлигини ошира боради. 
Бунда биринчи 7-10 кунда бетоннинг мустаҳкамлиги етарли даражада тез ортади
сўнгра 28 кунга етганда мустаҳкамлигини ортиши секинлашди ва ниҳоят бир 
йилдан ўтгандан сўнг аста секин тўхтайди. Масалан, бетон намуналари 7 кун
меъёрий шароитларда бўлса, ўрта ҳисобда мустаҳкамлиги 28 кунлик бетон 
(маркали) мустаҳкамлигининг 60-70% га тенг бўлади, 180 кун, 1 йил ва 2 йил ўтгач 
бетон мустаҳкамлиги тегишлича 150, 175 ва 200% мустаҳкамликни ташкил этади. 
Бетоннинг исталган вақтдаги мустаҳкамлигини аниқлаш шунингдек, қуйма 
темир-бетон қурилмаларнинг қолипини олиш учун қуйидаги тақрибий эмпирик 
ифодадан фойдаланиш мумкин:


),
28
lg
lg
(
28
n
R
R
n

бу ерда R
n
-кунлик бетоннинг мустаҳкамлиги, МПа; R
28
-28 кунлик бетоннинг 
мустаҳкамлиги, МПа; n-бетон қотган кунлар сони.
Ушбу ифодани ўртача маркали портландцемент асосида тайёрланган, 3 кундан 
ортиқ сақлаб турилган бетоннинг мустаҳкамлигини тахминан ҳисоблаш учун 
қўллаш мумкин. Қурилмалардаги бетоннинг ҳақиқий мустаҳкамлиги худди шу 
бетон аралашмасидан тайёрланган ва қурилмалар фойдаланиладиган шароитларда 
қотадиган намуналарни синаб аниқланади. 
Зичлик. Одатдаги оғир бетон зич материал ҳисобланмайди. Бетон 
таркибидаги ғоваклар ортиқча сувнинг буғланиши, шунингдек, бетон аралашмасини 
зичлашда ҳаво пуфакчаларининг тўла чиқиб кетмаслиги натижасида ҳосил бўлган.
Тўлдиргичларнинг дона таркиби синчиклаб танланса, сув-цемент нисбати 
камайтирилса ва худди шундай пластикликда аралашманинг сув талабчанлигини 
пасайтирувчи пластификаторлар ишлатилса, шунингдек, бетон аралашмасини 
яхшилаб зичлаш ҳисобига бетон зичлигини ошириш мумкин. Бетон зичлиги ортган 
сари унинг хоссалари-мустаҳкамлиги, сув ўтказувчанлиги, совуққа чидамлилиги ва 
нурашга чидамлилиги ортади. Гидро-техник иншоотларни барпо этишда бетонлар 
зичлигига айниқса юқори талаблар қўйилади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling