Ўқув модули бирликлари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари



Ўқув модули бирликлари: 
1. Бетон қоришмасининг хоссалари 
2. Бетоннинг асосий хоссалари. 
3. Бетон таркибини танлаш. 
4. Бетон аралашмасини тайёрлаш, ташиш ва ётқизиш. 
5. Оғир бетонларнинг махсус турлари.
6. Ғовак бетонлар. 
7. Маҳаллий бетонлар. 
Дарснинг аниқлаштирилган мақсади 
Бу мавзуни ўзлаштиргандан сўнг талабалар: 
1. Бетонни тайёрлаш ва ишлатилиш соҳаларини билади. 
2. Бетон учун кетадиган материалларни билади. 
3. Бетон қоришмаси хоссаларини аниқлай олади. 
4. Бетон аралашмасини тайёрлаш, ташиш ва ётқизиш усулларини билади. 
5. Оғир бетонларнинг махсус турларини билади.
6. /овак бетонлар турларини ва хоссаларини билади. 
7. Ўзбекистонда миаҳаллий бетонлар ишлаб чиқариш холатини билади. 
Таянч сўз ва иборалар: Бетон, қум, чақиқ тош, шағал, кимёвий қўшилмалар, 
оғир бетон, енгил бетон, бетон қоришмаси хоссаси (чўкиш конуси, бикирлиги),
бетон қотиши, бетон таркиби, бетон синфи, гидротехника бетони, йўл ва аэродром 
учун бетонлар, газобетон, кўпик бетон. 
 
1-§. 
Бетон қоришмасининг хоссалари 
Бетон қоришмаси деб, танлаб ва синчиклаб аралаштирилган цемент
тўлдиргичлар, сув ва зарур бўлган ҳолларда қўшимчалар (пластификаторлар ва 
қотишни тезлаштирувчилар) ни қолипланиши ва қотиши бошлангунигача бўлган 
аралашмасига айтилади. Бетон қоришмасининг хоссалари ундан ҳосил қилинган 
бетоннинг сифати ва хоссаларини етарли 
даражада олдиндан белгилаб беради. Қолип 
ёки қолипни зич тўлдириш учун янги 
тайёрланган 
бетон 
қоришмаси 
керакли 
равишда қулай ётқизувчанликка эга бўлиши 
керак: бундан ташқари у боғланувчан ҳам 
бўлиши керак.  
Қулай 
ётқизувчанлик 
бетон 
аралашмасининг бетонланадиган 
буюм 
қолипини тўлдириш ва ундан оғирлик кучи 
таъсири остида ёки ташқи механик таъсир 
натижасида 
зичланиш 
хусусиятини 
кўрсатади.Бетон аралашмасининг бу хоссаси 
сурилувчанлик 
ёки 
бикрлик 
билан 
бахоланади.
Бетон конуснинг чўкишини ўлчаш 


Бетон қоришмасининг сурулувчанлиги деб уни ўз массасаси таъсири остида 
ёйилиб кетиш хусусиятига айтилади. Бетон аралашмасининг сурилувчанлик 
даражаси С айни қоришмадан қолипланган конуснинг чўкиш катталиги
(см ҳисобида) билан бахоланади.
Бетон қоришмасининг сурулувчанлиги баландлиги 300, устки асосининг 
диаметри 100 ва пасткисиники 200 мм бўлган, кесик конус кўринишидаги тагсиз 
металл қолипидан иборат стандарт конусда аниқланади. Ичи олдиндан сув билан 
ҳўлланган қолип нам шиммайдиган текис горизонтал юзага ўрнатилади (метал лист 
ёки бир бўлак линолеум) ва устки тешик орқали бетон қоришмасининг бир хил 
баландликдаги учта қатлами билан тўлдирилади, ҳар қайси қатлам диаметри 16 ва 
узунлиги 600 мм ва учлари юмалоқланган металл стерженни 25 марта тиқиб 
зичланади. Стержень тиқилаётган пайтда қолип асосга босиб турилиши керак. 
Охирги қатлам солинган ва зичлангандан кейин ортиқча бетон қоришмаси қолип 
четлари билан баравар қилиб кельма воситасида кесилади. Қолипни дастасидан 
қатъий тик йўналишда кўтариб олинади ва қолипланган бетон конус ёнига 
қўйилади. Қолип олингандан кейин бетон конус ўз массаси таъсирида чўкади. 
Конуснинг чўкиш катталиги чизғич билан ўлчанади (2-расм). Конус қанча кўп 
чўкса, бетон аралашмасининг сурулувчанлиги шунчалик юқори бўлади.
Бетон қоришмасининг бикрлиги - титратиш таъсирида унинг ёйилиши ва 
қолипнинг тўлдириш хусусиятидир. Бетон қоришмасининг бикрлик даражаси Ж  
бетон қоришмасининг олдиндан қолипланган конусининг бикрлиги аниқланадиган 
асбобда текислаш ва зичлаш учун зарур бўлган титратиш вақти (секунд ҳисобида) 
билан белгиланади (3-расм). Асбоб дискаси, штангаси ва шайбасининг умумий 
массаси 2750 

50 граммни ташкил этиш керак.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling