Ўқув модули бирликлари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари

Боғланувчанлик (қатламланиб кетмаслик) ташилаётганда, туширалётганда ва 
тўлдиришда бетон аралашмасини қатламларга ажралмаслик ҳусусиятини кўрсатади. 
Боғланувчан бўлмаган бетон аралашмаси қатламларга осон ажраладиган, бир 
жинслигини йўқотадиган ва қолиплашга яроқсиз бўлиб қоладиган сув қаттиқ 
тўлдиргичларнинг механик аралашмаларидангина иборат бўлади. Бетон 
қоришмасининг боғланувчанлиги бетон таркибини тўғри танлаб (биринчи навбатда 
цемент қоришмасининг зарур бўлган миқдорини)таъминланади. 
Бетон қоришмасининг боғланувчанлик даражасини пластиклик даражаси 
билан бир йўли аниқлаш мумкин. Етарли даражадаги боғланувчан бўлмаган бетон 
қоришмасида стандарт конусни тўлдиришда ва уни зичлашда цемент сути ажралиб 
чиқади. Металл қолип олингандан кейин эса бетон конус одатда тўкилади ва 
қулайди.
Цемент сарфи ортиши ва сув-цемент нисбати камайиши билан бетон 
аралашмасининг боғланувчанлиги ортади. Лекин цемент ортиқча сарфланмаслиги 
учун бетон аралашмасининг талаб этилган боғланувчанлиги тўлдиргичларнинг 
оптимал гранулометрик таркибини саралаш вақти билан шағал ёки майдаланган 
тош орасидаги нисбатни тўғри танлаб таъминлайди. 


2-§. Бетоннинг асосий хоссалари 
 
Қотган оғир бетоннинг асосий хоссаларига мустахкамлиги, зичлиги, сув 
ўтказмаслиги, совуққа чидамлилиги, чўкиш ва кенгайиши, емирилишга
чидамлилиги ва оловбардошлиги киради.
Сиқилишга мустаҳкамлиги бетон механик хоссаларининг асосий 
кўрсатгичи ҳисобланади. У айни бетон аралашмасидан тайёрланган ва синашга 
қадар меъёрий шароитларда
28 кун давомида қотган 150х150х150 мм ўлчамли 
стандарт намуна-кублар сиқилгандаги мустахкамлик чегарасини аниқлаш орқали 
топилади. Бетоннинг мустаҳкамлик чегарасини ёқларининг ўлчами 300, 200,100 ва 
75 мм бўлган намуна - кубларда ҳам аниқлаш мумкин. Синаш натижаларини 
тегишлича 1,1; 1,05; 0,95; 0,85 га тенг коэффициентларга кўпайтириш йўли билан 
стандартларга келтириш зарур. Намуналар ўлчамини танлашда қуйидаги шартларга 
амал қилиш керак: бетон тўлдиргичининг энг катта йириклиги намуна ёқлари 
ўлчамининг 1/3 қисмидан ортмаслиги керак. Оғир бетонлар учун сиқилишга 
мустаҳкамлик чегараси бўйича қуйидаги маркалар (синфлар) белгиланган: М 100 (В 
7,5), М 150 (В 10), М 200 (В 15),М 250 (В 20), М 300 (В 25),М 350(М 27,5 ), М 400 (В 
30), М 450 (В 35), М 500 (В 40), М 600 (В 45), М 700 (В 55), М 800 (В 60). 
Қатор қурилмаларни, масалан, бетонли йўл қопламларини бетонлашда 
бетоннинг эгилишга мустаҳкамлигини билиш зарур. Бу мақсадда 150х150х1200 мм 
ёки 150х150х550 мм ўлчамли тўсин - намуналар синалади. Одатдаги темир-бетон 
қурилмалар учун М200 ва М250 маркали бетонлардан , олдиндан тарангланган 
қурилмалар учун эса анча юқори маркали - М300 - М600 бетондан кенг 
фойдаланилади. М100 ва М150 маркали бетонлардан асослар ва пойдеворлар ва 
бошқа яхлит оғир қурилмаларда фойдаланилади.
Бетоннинг сиқилишига мустахкам-лиги 
цементнинг 
фаоллигига, 
сув 
ва 
цемент 
массасининг 
нисбатига, 
тўлдиргичларнинг 
мустахкамлиги ва сифатига, уларнинг дона 
таркибига, қотишнинг давом этишига, атрофдаги 
муҳитнинг намлиги ва ҳароратига ҳамда шу 
кабиларга 
боғлиқ 
бўлади. 
Бетон 
мустахкамлигига таъсир қиладиган асосий 
омиллар-цементнинг фаоллиги ва бетон 
аралашмаси таркибидаги сув ва цемент нисбати 
(С/Ц ёки унга бўлган цемент-сув нисбати Ц/С) . 
Олимларининг кейинги олиб боришган 
ишлари туфайли бетон мустаҳкамлигининг 
цементнинг фаоллиги, сув-цемент нисбати ва тўлдиргичлар сифатига аниқ 
боғланиши аниқланди. Бундай боғланиш ҳар бири маълум цемент маркасига мос 
келадиган тўғри чизиқлар тарами кўринишида 27-расмда график равишда 
тасвирланган.
Бетон мустаҳкамлигини Ц/С га ва цемент маркасига боғлиқлиги умумий 
кўринишда қуйидаги ифода ёрдамида ифодаланади: 
)
(
b
С
Ц
AR
R
ц
б


27-расм. Цемент маркаси турлича былганда 
о\ир бетоннинг Ц/С га бо\ли=лиги 


бу ерда R
б

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling