Ўқув модули бирликлари


Емирилишга (нурашга) чидамлилик


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари

Емирилишга (нурашга) чидамлилик. Бетоннинг нураши деб, атрофдаги 
муҳитнинг физик- кимёвий таъсири остида унинг емирилишига айтилади. 
Бетоннинг нураши цемент тошининг емирилиши (қотган бетоннинг энг турғун 
бўлмаган қўшимчаси сифатида) натижасида содир бўлади ва одатда, у билан бирга 
мустаҳкамлиги ва сув ўтказмаслиги пасаяди, шунингдек унинг арматура билан 
боғланиши ёмонлашади.
Бетоннинг нураши ишқорий модда бетон ичига кириши натижасида вужудга 
келади ва модда бетон дарзлари ҳамда ғовакларидан доимо кириб турганда анча 
тезлашади.
Бетоннинг емирилишга чидамлилигини оширишга бетон таркибини 
синчиклаб танлаш, махсус цементлар, масалан, пуццолан, кислотабардош ва гил 
тупроқли цементларни қўллаб, бетон аралашмасини солиш ва зичлаш ҳисобига 
эришилади. 
Бетонни нурашдан ҳимоялаш учун қурилмаларнинг агрессив муҳитга тегиб 
турадиган юзалари зич сопол плиткалар билан қопланади, махсус моддалар билан 
(натрий кремний фторидли суюқ шиша) ишланади, намдан ҳимоялаш битуминоз ва 
парда ҳосил қилувчи полимер материаллар билан қопланади.
Оловбардошлик. Бетон оловбардош материал ҳисобланади. Ўт кетган 
холларда аланга қисқа муддат таъсир қилганда бетоннинг иссиқлик ўтказувчанлиги 
кичик бўлиши туфайли, у яхши сақланиб қолади. Лекин ҳароратлар 160-200
0
С 
чегараларида узоқ муддат таъсир этганда бетон мустаҳкамлиги 25-30%га пасаяди. 
Бетон 500
0
С дан ортиқ ҳароратгача қиздирилганда кальций гидроксидининг 
сувсизланиши ва цементнинг бошқа қотиш махсулотларининг парчаланиши 
натижасида емирилади. Шундай қилиб, фойдаланиш жараёнида юқори ҳароратлар 
(200
0
С дан ортиқ) таъсирига йўлиқадиган бетон қурилмаларни иссиқлик ҳимоялаш 
материаллари билан ўраш ёки уларни оловбардош бетондан тайёрлаш лозим. 
3-§. Бетон таркибини танлаш 
Бетон таркибини танлаш бетонни ташкил қилувчи материаллар (цемент, сув, 
қум, шағал ёки майдаланган тош) орасидаги энг тўғри нисбатни аниқлашдан иборат. 
Бундай нисбат зичлаш усули учун бетон аралашмасини талаб этилганидек осон 
солинишини, шунингдек, цемент мумкин қадар кам сарфланганда белгиланган 
муддатда бетоннинг керакли мустаҳкамликка эга бўлишини таъминлаши керак. 
Айрим ҳолларда зарур зичликдаги, совуққа чидамли, сув ўтказмайдиган ишқорли 
сувлар таъсирига чидамли бетонларни тайёрлашда қўйиладиган талабларни ҳисобга 
олиш лозим.
Бетон аралашмасининг таркиби албатта сув-цемент нисбатини кўрсатиб 
цемент, қум, шағал ёки майдаланган тош миқдори орасидаги масса (камдан-кам 
ҳажм) нисбати кўринишида ифодаланади. Бунда цемент миқдори бирга тенг деб 
қабул қилинади. Умумий ҳолда бетон аралашмасининг таркиби С/Цқ нисбат билан 


1 : x : y (цемент: қум: шағал) ифодаланади, масалан С/Цқ0,5 да 1 : 2, 5 : 4,8. Бетон 
таркибини 1 м
3
зичланган аралашма учун массаси бўйича сарфланадиган 
материаллар кўринишида ифодалаш мумкин, масалан, цементдан 260, қумдан 660, 
шағалдан 1310 кг/ м
3
, сув 
165 л/м
3

Бетон иккита таркиб билан фарқланади: қуруқ ҳолатдаги материаллар учун 
ҳисобланган номинал (тажриба) таркибли ва табиий-нам ҳолатдаги материаллар 
учун ишлаб чиқариш (дала) таркибли бетонлар.
Бетон таркибини танлашда бир нечта усуллар мавжуд. Энг қулай ва осони В. 
Г. Скрамтаев таклиф қилган «нисбий хажмлар» усулидир. Бу усулга кўра бетон 
таркиби икки босқичда танланади. Аввал бетоннинг тахминий таркиби ҳисоблаб 
топилади, сўнгра у текширилади ва синов қоришмалари ҳамда назорат намуналарни 
синаш натижаларига қараб аниқланади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling