Ўқув модули бирликлари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари

 
7-§. Ғовак бетонлар 
 
Ғовак бетон турлари. Ғовак бетон қотиб қолган боғловчи моддадан иборат 
сунъий тош материал бўлиб, боғловчи моддада ҳаво ёки 
газга тўлган 1-2 мм диаметрли катак кўринишидаги берк 
ғоваклар бир меъёрда тақсимланган бўлади. /овак 
бетонлар минерал боғловчининг олдиндан шиширилган 
қоришмаси, майда зарраларга бўлинган кремнеземли 
қўшимча, ғовак ҳосил қилгич ва сувнинг қотиши 
натижасида олинади. /овак бетон хажми 85% гача 
ғовакдан иборат, бир меъёрда тақсимланган ва бири 
бошқасидан цемент тош ёки бошқа боғловчи моддадан 
ҳосил бўлган юпқа ҳамда мустаҳкам тўсиқлар билан 
ажралиб туради (расм). 
Ғовак бетонларнинг кўпгина турлари мавжуд. Улар ғовакларнинг хосил 
бўлиши, боғловчи моддалар тури, қотиш шароитлари, шунингдек вазифасига кўра 
турланади. 
Ғовак тузилиши усулига қараб ғовак бетонлар газ ва кўпикбетонларга 
бўлинади. Қўлланиладиган боғловчининг турига қараб портландцемент асосида 
тайёрланган газ ва кўпикбетонларга, ҳавода қуриган оҳак асосида тайёрланган газ ва 
кўпикгипсларга бўлинади. Қотиш шароитларига кўра ғовак бетонлар автоклавда 
қотириладиган ва автоклавсиз қотириладиган бетонларга бўлинади.
Вазифасига кўра ғовак бетон қуйидаги турларга бўлинади:
- ҳавода қуритилган ҳолатдаги зичлиги 500 кг/м
3
дан кичик иссиқлик 
изоляцион (иссиқлик изоляцион ва акустик плиталарни, қобиқлар ва бошқа 
буюмларни тайёрлаш учун) бетонлар;
Ғовак бетон тузилиши 


- зичлиги 500-900 кг/м
3
, мустаҳкамлиги 5-7,5 МПа бўлган конструкцион-
иссиқлик изоляцион (биноларнинг тўсиб турувчи қурилмалари учун) бетонлар; 
- зичлиги 900-1200 кг/м
3
бўлган конструкцион бетонлар (тутиб турувчи ва бир 
йўли иссиқлик изоляцион қурилиш қурилмалари қаватлар орасидаги қоплаш 
панеллари ва бошқалар тайёрлаш учун). 
 
Кўпикбетон цемент ҳамири ёки қоришмасини алоҳида тайёрланган турғун 
кўпик билан аралаштириб тайёрланади. Кўпикбетон қоришмаси қотгандан кейин 
ғовак тузилишли бетон ҳосил бўлади. Кўпик ҳосил қилгични сув билан фаол 
равишда аралаштириш йўли билан кўпик тайёрланади. Кўпик ҳосил қилгич 
сифатида канифоль совун ва ҳайвон елими ёки сапониннинг (ўсимлик совуни 
илдизини экстракти) сувдаги эритмаси, шунингдек ГК (қушхоналардан олинадиган 
гидролизланган қон) препарат ишлатилади. Ҳосил бўлган кўпик турғун тузилишга 
эга ва цемент хамири ёки қоришмаси билан яхши аралашади. 
Кўпикбетон қоришмаси учта барабандан (улар ичида куракли вал айланади) 
иборат кўпик-бетон қоргичда тайёрланади. Кўпик тайёрлаш учун кўпик 
кўпиктиргичли ҳамда цемент билан сувни ва кремнеземли қўшимча билан 
аралаштириш учун қоришма қоргичли 2 та барабан устки томонида жойлашган. 
Улар остида тайёр кўпик ва қоришма синчиклаб аралаштириладиган учинчи барабан 
жойлашган. Кўпик-бетон аралашмаси металл қолипларга қуйилади ва буғлаш 
камералари ёки автоклавларга юборилади.
Автоклавда 175-190
0
С ва 0,8-1,3 МПа буғ босимида кальций гидроксиди 
кремнеземни қўшимча билан ўзаробоғланади. Бунда етарли даражада юқори 
мутаҳкамлик ва чидамлиликка эга бўлган кальций гидросиликати ҳосил бўлади. 
Газобетон цемент (баъзан оҳак қўшиб), кремнеземли қўшимча ва сув 
аралашмасидан аралаштириб бўлинган қоришмага газ ҳосил қилгич- алюминий 
упаси,пергидрол (перекис водородининг сувдаги эртмаси Н
2
О
2
) ва 
бошқалар киритиб тайёрланади. Энг кўп тарқалган газ ҳосил қилгич-майда 
заррачали алюминий кукуни (упаси) дир. Газ ҳосил бўлиш жараёни алюминийни 
кальций гидроксиди билан қуйидагича кимёвий реакцияга кириши натижасида 
содир бўлади:
 








2
2
3
2
2
2
3
6
3
6
3
2
H
O
H
O
AI
CaO
O
H
OH
Ca
AI
Ажралиб чиқадиган водород цемент хамирини шиширади, хамир қотаётганда 
ғовак тузилишини сақлаб қолади.
Газобетоннинг дастлабки материаллари – цемент, оҳак-пушонка, майдаланган 
қум ва сув қоригичда синчиклаб қорилади, алюминий упасининг сувли қуйқа 
қўйилади ва такрор аралаштирилгандан кейин газобетон қоришмаси металл 
қолипларга қўйилади, бунда қолип тўла-тўкис тўлишига эътибор бериш керак. 
Қолипларда етилтирилгандан кейин газобетон одатда автоклавларда тез 
қотирилади. Автоклавда ишлашдан фойдаланилса юқори мустаҳкам буюм олиш 
таъминланмасдан, балки цементни қисман ёки тўла оҳакка алмашлаш йўли билан 
цемент сарфини камайтириш мумкин. Цемент тўла оҳакка алмашинилса 
газосиликатлар ҳосил бўлади. 
 
Ғовак бетонларнинг хоссалари. /овак бетонларнинг ишлатилиш соҳасини 
белгилайдиган асосий хоссалари - ғоваклилиги, мустаҳкамлиги, иссиқлик 
ўтказувчанлиги, сув шимувчанлиги ва совуққа чидамлилигидир. 
Ғовак бетонларнинг ғоваклилиги 50-85%. У бетонларнинг 500 дан 1200 кг/м
3
гача ўзгариб турадиган зичлиги билан бевосита характерланиши мумкин. /овак 
бетонларнинг хоссаларига фақат ғовакларнинг умумий ҳажми эмас, балки уларнинг 


бир меъёрда тақсимланиши, хусусияти (очиқ,туташ ёки берк) ўлчами ва ҳоказолар 
ҳам маълум даражада таъсир қилади. Ғовак бетонларнинг мустаҳкамлиги дастлабки 
материалларнинг зичлиги, тури ва хоссаларига, шунингдек, иссиқ ишлов бериш 
тури ҳамда режимига боғлиқ. /овак бетонлар учун сиқилишдаги мустаҳкамлиги 
бўйича қуйидаги маркалар белгиланган: М15, М25, М35, М50, М75, М100 ва 
М150. /овак бетонларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги уларнинг зичлигига боғлиқ. 
Зичлиги 700- 900 кг/м
3
конструкцион – иссиқлик изоляцион ғовак бетонларнинг 
иссиқлик ўтказувчанлиги 0,16-0,23 Вт /(м

0
С) га тенг. Ғовак бетонларнинг сув 
шимиши ва совуққа чидамлилиги зичлиги ва ғовакларни тузилишига боғлиқ. /овак 
бетонлар зичлиги 700-900 кг/м

да массаси бўйича сув шимиши 30-40% чегараларда 
ўзгаради. /овак бетонларнинг совуққа чидамлилиги енгил бетонларникига нисбатан 
бир оз паст. Сув шимишини камайтириш ва совуққа чидамлилигини ошириш учун 
майда берк ғоваклари бир текис тақсимланган ғовак бетон ҳосил қилиш тавсия 
қилинади. 
Ғовак бетоннинг товуш ўзгармаслик хоссалари ва ўтга чидамлилиги яхши 
бўлади, уларга ишлов бериш осон. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling