Ўқув модули бирликлари


-§. Маҳаллий материаллардан тайёрланадиган бетонлар


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари

8-§. Маҳаллий материаллардан тайёрланадиган бетонлар 
Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва қишлоқларида қурилиш 
ишларини кенг ривожлантиришда темир-бетон кўплаб қўлланила бошланди ва улар 
Далварзин ва Зарафшон сув иншоотлари қурилиш тизимига минглаб куб метр
ишлатилди. Катта Фарғона канали, Чирчиқ электрохимия комбинати, Тошкент 
Тўқимачилик комбинатлари қурилишлари бунга мисол бўла олади. Чирчиқ-Бўзсув 
сув омборида ва Фарҳод ГЭС ида яхлит бетондан ташқари йиғма темир-бетон 
қурилмалари ҳам ишлатилди. 
Бетон қоришмасини тайёрлаш ва уни ётқизиш, бетоннинг қотиши жараёнида 
унга қараб туриш ва, ниҳоят, Ўзбекистонга хос бўлган иқлим шароитларининг бетон 
хоссаларига таъсири каби қатор саволлар борки, буларни ўрганиш жуда ҳам 
зарурдир.
Ҳавонинг қуруқ ва иссиқ бўлиши Ўзбекистоннинг ҳамма худудларида бетон 
ишларини ва демак, қурилиш ишларини ҳам йил бўйи давом эттириш учун анча 
қулай шароит мавжуд. Бу шароитда ҳам бетон ўзига нисбатан маълум тадбирларни 
амалга оширишни талаб этади, албатта. Олиб борилган тажрибалар шуни 
кўрсатдики, қаровсиз қолган бетоннинг 90 кундан кейинги сиқилишдаги 
мустаҳкамлиги 127,0 кг/см

(12,7 МПа) бўлган бўлса, худди шу қоришмадан 
ётқизилган бетоннинг нам шароитда 90 кундан кейинги мустаҳкамлиги 153,0-160,0 
кг/см

( (15,3-16 МПа) ни кўрсатади. Демак, бетон қоришмаси ётқизилгандан кейин 
ундаги намликни сақлаш чораларини кўриш билан, унинг мустаҳкамлигини 20-25% 
гача ошишига эришар эканмиз. Бетонга қараб туриш чоралари у ётқизилгандан 
кейин дарҳол кўрилиши керак. Аввало бетон сиртига парда ҳосил қилувчи 
моддалардан суриш тавсия этилади. Бундай моддалар сифатида битум ёки битумли 
сув (битум эмульсияси), латекс, синтетик каучук, этинол лаки каби органик 
боғловчиларни ишлатиш мумкин. Шу билан бир қаторда сиртига нам ёғоч қипиғи, 
қум ётқизиш каби чораларни кўриш мумкин. Бундай чораларни бизнинг 
республикамиз шароитида (ёз вақтида) икки ҳафта давом эттириш керак, агар ҳаво 
булут бўлса 3-4 кун ҳам етарлидир. Юқоридаги чоралар кўрилмаган тақдирда, бетон 
қурилманинг очиқ сиртида алоҳида-алоҳида майда дарзлар пайдо бўлади. Бундай 
дарзлар кўпинча бетондаги цементнинг қуюқланиш даврининг бошланғич 


босқичида пайдо бўлади. Бу эса қурилманинг умумий мустаҳкамлигига путур 
етказади. Буларнинг олдини олиш учун яна қуйидаги техник талабларга риоя қилиш 
ҳам мақсадга мувофиқдир: 
1.Бетон таркибини тўғри ҳисоблаш ва унинг С/Ц нисбати 0,8 дан ошмаслиги 
керак. Бу бетон қоришмасини жойлаш жараёнида ундаги сувнинг ажралмаслигини 
таъминлайди. 
2.Бетоннинг қуёш нури ва шамол таъсирида бўладиган сирт қатламини С/Ц 
нисбати энг кичик бўлган бетон қоришма билан ётқизиш тавсия этилади. 
3.Қотган бетон қурилма устига янги бетон қоришмасини ётқизишдан аввал 
уни обдон тозалаш, агар зарур бўлса, 1 см гача қалинликдаги бетон қатламини 
юқори босимли сув билан ювиб ташлаш керак. Бу қотган ва янги ётқизилган бетон 
орасидаги чокларнинг пухта ёпишишини таъминлайди. 
Республикада оғир бетондан ташқари маҳаллий материаллар асосида 
кислотага чидамли ҳамда енгил бетонлар ҳам ишлатилади. 
Авваллари кислотага чидамли бетон учун кетадиган материаллар Россиядан 
келтирилган бўлса, ҳозир эса бундай материаллар республикамизнинг ўзидан 
кўплаб топилади. Масалан, кислотага чидамли тўлдиргичлардан андезит, кварц 
қуми, бетоннинг қотишини тезлатадиган кремний-фторли натрий ва эрувчан шиша 
каби материаллар республикамизнинг Дарвоза, Оқтош ва шу каби худудларида 
кўплаб топилган. 
Ғовак 
тўлдиргичлар 
асосида 
ишланадиган 
енгил 
бетонлар 
республикамизнинг деярли ҳамма қурилишларида ишлатилмоқда. Айниқса, 
керамзит бетон, перлит-бетон ва кўп ғовакли енгил бетонлар қурилишларда кенг 
тарқалмоқда.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling