Ўқув модули бирликлари


-жадвал. Ғовакли тўлдиргичлар асосида тайёрданган енгил бетонларнинг


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари

1-жадвал. Ғовакли тўлдиргичлар асосида тайёрданган енгил бетонларнинг 
асосий хоссалари. 
Тўлдиргич 
Тўлдиргич 
зичлиги, 
кг/м
3
Енгил бетон хоссалари 
зичлиги, 
кг/м
3
сиқилишга 
мустаҳкамлик 
чегараси, 
МПа 
иссиқлик ўт-
казувчанлиги, 
Вт/(м

0
С) 
Пемза 
Вулканик туф 
Керамзит 
Аглопорит 
Термозит 
Шишган перлит 
Шишган вермикулит 
400-600 
600-800 
250-600 
350-600 
400-800 
150-300 
100-200 
750-1000 
1000-1300 
600-1200 
1000-1600 
900-1800 
400-800 
300-500 
3,5-5 
5-10 
3,5-15 
10-20 
5-20 
1,5-7,5 
1-2 
0,15-0,25 
0,22-0,45 
0,16-0,4 
0,25-0,48 
0,21-0,52 
0,08-0,22 
0,07-0,2 
Иссиқлик ўтказувчанлиги 0,2 Вт/(м

0
С) дан кичик бўлган иссиқлик изоляцион 
енгил бетонлар жуда енгил тўлдиргичлар, масалан, шишган перлит ишлатилганда 
ҳосил бўлади.


Енгил бетон мустаҳкамлиги асосан цементнинг фаоллигига, сув-цемент 
нисбатига ва тўлдиргичларнинг мустаҳкамлигига, шунингдек цемент сарфи ва 
зичлаш даражасига боғлиқ бўлади. Бетон хажмида мустаҳкам цемент тоши қанча 
кўп бўлса, бетоннинг мустаҳкамлиги шунчалик юқори бўлади. Лекин цемент 
миқдори ортганда бетон зичлиги ортади, бу билан бирга унинг иссиқлик 
ўтказувчанлиги ҳам ортади, бу эса мақсадга мувофиқ эмас.
Енгил бетоннинг совуққа чидамлилиги боғловчининг тури ва миқдорига 
шунингдек, 
тўлдирувчиларнинг 
совуққа 
чидамлилигига 
боғлиқ 
бўлади. 
Портландцементда тайёрланган бетонларнинг совуққа чидамлилиги анча юқори 
бўлади, цемент миқдори ортган сари чидамлилиги ҳам ортади. Совуққа чидамли 
енгил тўлдиргичлар (пемза, керамзит, аглопорит) совуққа чидамлилиги СЧ 25-100 
бетонлар олишга имкон беради. Бундай бетонлардан биноларнинг ташқи 
қурилмаларида фойдаланилади.
 
Енгил бетонларни тайёрлаш ва қуйиш. /овакли тўлдиргичли бетон 
қоришмалари одатдаги қоришмаларга ўхшаш тайёрланади, лекин енгил бетон 
қоришмасини анча синчиклаб аралаштириш лозим. Бу мақсадда мажбурий 
аралаштириш принципи бўйича ишлайдиган бетонқоргичлардан фойдаланилади.
Буюмларни 
қолиплашда 
оғир бетон 
қоришмаларидан 
қолиплашда 
қўлланиладиган қолипларга қуйиш ва зичлаш усуллари қўлланилади. Енгил бетон 
қоришмасидан қолипланган буюмлар буғлашда, электр воситасида иситишда ва 
автоклав ишлаш шароитларида етарли даражада жадал қотади. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling