Ўқув модули бирликлари


§.  Ғовакли тўлдиргичлар асосида тайёрланган енгил бетонлар


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари

6§. 
Ғовакли тўлдиргичлар асосида тайёрланган енгил бетонлар 
Ғовакли тўлдиргичлар асосида тайёрланган енгил бетонлар турли хил бўлиб, 
ишлатиладиган йирик тўлдиргич тури, бетон тузилиши ва вазифаси билан 
фарқланади.
Йирик ғовакли тўлдиргичларнинг турига қараб енгил бетонлар керам 
зитобетон, 
аглопоритобетон, 
шлакобетон, 
пемзобетон ва ҳакозоларга бўлинади. 
Бу бетонлар тузилишига кўра эса қуйидаги 
асосий турларга бўлинади: 
- боғловчи модда,сув, майда ва йирик 
тўлдиргичлардан тайёрланадиган оддий енгил 
бетон; бунда йирик тўлдиргичларнинг доналари 
орасидаги бўшлиқлар қоришмага тўлдирилади 
(5-расм); 
- йирик ғовакли (қумсиз) енгил бетонлар; 
уларда йирик тўлдиргичлар донаси юпқа цемент 
хамири қатлами билан қопланади, доналар 
орасидаги бўшлиқлар эса шундайлигича қолади; 
5 - расм.Керамзит тузилиши. 
1-керамзит шағал доналари;
2-қоришма 


- боғловчи модда ва ғовак ҳосил қилиш асосида тайёрланган ғовакланган 
енгил бетонлар. Ғовак ҳосил қилгич ёрдамида бетон тузилишида ҳаво катаклари 
вужудга келади. Бу цемент қоришмасининг ғоваклигини оширади ва шу билан 
бетон зичлигини пасайтиради.
Вазифасига қараб ғовакли тўлдиргичлар асосида тайёрланган енгил бетонлар 
қуйидаги турларга бўлинади:
- ҳавода қуритилган ҳолатида ўртача зичлиги 500 кг/м
3
дан кам, иссиқлик 
ўтказувчанлиги ортиғи билан 0,25 Вт/(м

°С) иссиқлик изоляцион енгил бетонлар. 
Улар иссиқлик изоляцион плиталар ва бошқа буюмларни тайёрлаш учун 
қўлланилади;
- ўртача зичлиги 500-1400 кг/м
3
мустаҳкамлиги камида М35, иссиқлик 
ўтказувчанлиги ортиғи билан 0,6 Вт/(м

°С), тутиб турувчи ва ўзини-ўзи тутиб 
турувчи қурилмаларга (деворлар ва бостирмаларда) фойдаланиладиган 
конструкцион-иссиқлик изоляцион енгил бетонлар; 
- ўртача зичлиги 1400-1800 кг/м
3
, мустаҳкамлиги камида М50, совуққа 
чидамлилиги СЧ15 ва бундан юқори, тутиб турувчи қурилмаларга ишлатиладиган
конструкцион енгил бетонлар.
Боғловчининг турига кўра цементли, оҳакли, гипсли, аралаш боғловчи ва 
суюқ шиша асосида тайёрланган енгил бетонлар бўлади. 
Автоклавда 
қотмайдиган 
енгил 
бетонлар 
учун 
портландцемент, 
шлакопортландцемент, пуццоланли портландцемент, шунингдек тез қотадиган 
портландцемент ишлатилади. 
 Енгил бетон тўлдиргичлари. Енгил бетонлар учун тўлдиргич сифатида 
табиий ёки сунъий ғовакли тош материаллар ишлатилади. Уларнинг сифати ва 
хоссаларига маълум даражада бетон хоссалари боғлиқ бўлади. 
  
Саноат чиқиндилари ва махсус қайта ишланган табиий тош материаллар 
сунъий тўлдиргич бўлиб хизмат қилади.
Саноат 
чиқиндилари 
бўлган 
ва 
олдиндан 
қайта 
ишланмайдиган 
тўлдиргичларга металлургия ва ёқилғи шлаклари, ҳимия корхоналари шлаклари, 
шунингдек турли куллар киради.
Ғовак тўлдиргичлар сиртининг шакли ва ҳарактерига кўра юмалоқ, нисбатан 
силлиқ (керамзит шағали) ва бурчакли ғадир-будирликка (шлак пемзасидан 
қилинган майда тош) эга бўлиши мумкин. Доналарининг йириклиги жихатидан 
ғовак тўлдиргичлар майда (қум) ва йирик (шағал ва майда тош) тўлдиргичларга 
бўлинади. /овак қум одатда иккита фракцияларга тақсимланади: 1,25 мм гача (майда 
қум) ва 1,25-5 мм (йирик қум); ғовак майда тош (шағал) 3 та фракцияларга 
тақсимланади: 5-10, 10-20 ва 20-40 мм. Тўлдиргичлар қоришмасидан ҳар бир 
фракция ўлчамларининг нисбати махсус графиклар бўйича ҳосил бўлган қоришма 
мумкин қадар кўп ғовак бўладиган қилиб ўрнатилади.
Қуруқ ҳолатдаги тўкма зичлигининг катталиги бўйича (кг/м

ларда) ғовак 
материаллар қуйидаги маркаларга бўлинади: 100, 150, 200, 250, 300, 350, 400, 500, 
600, 800, 1000 ва 1200. 
Ғовак тўлдиргичлар таркибидаги цемент тошини емирилишига ва 
фойдаланиш шароитларида бетон турғунлигини пасайтиришга сабаб бўладиган 


зарарли аралашмаларнинг миқдори тегишли техник шартларда рухсат этилган 
қийматлардан ортиқ бўлмаслиги керак.
Зарарли аралашмалар жумласига сувда эрийдиган сульфатли ва сульфат 
кислота бирикмалар, ёниб улгурмаган ёқилғи заррачалари, шунингдек лойли ва 
чангсимон заррачалар киради.
 
Енгил бетонларнинг хоссалари. /овак тўлдиргичлар асосида тайёрланган енгил 
бетонлар зичлик, иссиқлик ўтказувчанлик, мустаҳкам ва совуққа чидамлилик 
хоссаларига эга. Шу хоссаларга эга бўлган бетон олиш учун дастлабки ташкил 
этувчи материалларни танлашгина эмас, балки бетон таркибини тўғри танлаш ҳам 
зарурдир.
Бетоннинг ўртача зичлиги асосан тўлдиргичнинг зичлиги ва доналари 
таркибига, боғловчи сув сарфига боғлиқ. /овакли йирик тўлдиргичлар зичлигининг 
унинг асосида олинган бетон зичлигига нисбати оддий енгил бетон учун ўртача 
ҳисобда 0,5 га, кам қумли ва ғовакланган бетон учун 0,6 га тенг. Масалан, зичлиги 
500 кг/м
3
керамзит асосида зичлиги 1000 кг/м
3
га яқин бўлган керазитобетон олиш 
мумкин. 
Боғловчи сарфи ортиши билан енгил бетоннинг зичлиги ортади, чунки 
ғовакли тўлдиргичларнинг зичлиги цемент тошининг зичлигидан кичик бўлади. Шу 
сабабли бетон зичлигини пасайтириш учун тўлдиргичларнинг оптимал дона 
таркибини танлаш ҳисобига боғловчини мумкин қадар кам сарфлаш ёки цемент 
тошида майда берк ғоваклар ҳосил қилиш зарур. /овакланган енгил бетонлар деб 
аталадиган бетонларнинг зичлиги 600 кг/м
3
дан ортиқ ғовакли тўлдиргичлар билан 
тайёрлаш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Иссиқлик ўтказувчанлик- енгил бетонларнинг муҳим хоссалари бўлиб, у кенг 
чегараларда (0,07 дан 0,7 Вт/(м

0
С) гача ўзгаради. Унинг қийматига бетон зичлиги, 
ғоваклилиги ва бошқа омиллар сезиларли таъсир кўрсатади. Зичлик ортиши билан 
бетоннинг иссиқлик ўтказувчанлиги ортади (1-жадвал). 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling