Ўқув модули бирликлари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/16
Sana04.02.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1157631
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари

Бетон қоришмасини ташиш. Бетон заводи ёки бетонқориш мосламасидан 
уни ишлатиладиган жойгача қоришма аксарият ҳолларда автосамосваллар, қисқа 
масофаларга эса лентали узатмалар, бетон насослари, вагонеткалар, қовғалар ва 
бошқалар воситасида ташилади. Ҳар бир аниқ ҳолда исталган ташиш усули 
сувнинг буғланиши, цемент сути оқиб чиқиб кетиши ёки цементнинг қота 
бошлаши натижасида бетоннинг қатламланиш ва сурилувчанлик даражасининг 
пасайиши эҳтимолини мустасно қилиши керак. Шу сабабли бетон қоришмасини 
энг қисқа масофа бўйича ташиш, мумкин қадар кам қайта юклаш ва ташиш 
вақтини чеклаш (1 соатгача) лозим. Қурилиш майдони бетон заводидан анча 
масофада жойлашган бўлса, бетон қоришмасини тайёрлаш ва ташиш учун 
автобетонқоргичлардан 
фойдаланиш 
мақсадга 
мувофиқ 
бўлади. 
Автобетонқоргичнинг барабанига материаллар заводда юкланади, бетон 
қоришмаси эса йўлда, бевосита бетон ишлатиладиган жой яқинида тайёрланади. 
Бетон қоришмасини ётқизиш. Бетон ва темир-бетон қурилмаларнинг 
сифати маълум даражада бетон қоришмасини ётқизиш ва зичлаш усулига боғлиқ. 
Олдиндан тайёрлаб қўйилган қолипга ва унга ўрнатилган арматурага бетон 
қоришмаси одатда горизотал қатламлаб қўйилади. Бунда қоришма қолип ёки 
қолипни бутун ҳажмини, шу жумладан бурчаклар ва торайган жойларни тўла зич 
тўлғизиши керак. Бу сермеҳнат ишни механизациялаштириш учун махсус 
механизмлардан: бетон тарқатгичлар ва бетон қуйгичлардан фойдаланилади.


Бетон қоришмаси титратишлаб зичланади. Бу усулни моҳияти шундан 
иборатки, бетон қоришмасига махсус механизмлар - титраткичлардан юқори 
частотали тебранишлар узатилади, бунинг натижасида қоришма қовушоқлиги 
анча камаяди. Бундай суюқлантирилган бетон қоришмаси оғирлик кучи таъсири 
остида қолип бўйича бир текис тақсимланади, арматуралар орасидаги барча 
оралиқларни тўлдиради ва яхши зичланади. Титратиш бўлган вақтида бетон
қоришмасининг йирик тўлдиргичлари зич жойлашади, улар орасидаги оралиқ 
цемент қоришмаси билан тўлдирилади, ҳаво пуфакчалари эса ташқарига сиқиб 
чиқарилади. 
4 - расм. Электр механик титраткичлар 
Титратишлаш тугаганда қолип ёки қолипга қуйилган бетон қоришмаси бир 
онда қуюқлашади.Бетон қоришмасини зичлаш учун турли титраткичлар 
ишлатилади. Двигателининг турига кўра электромеханик,электромагнит ва 
пневматик 
титраткичлар 
ишлатилади. 
Қурилишда 
электромеханик 
титраткичлардан (4-расм) кенг фойдаланилади. Қурилмаси жихатдан 
титраткичлар сиртқи, чуқурлик ва майдончали титраткичларга бўлинади. 
Титраткич бетонланадиган қурилманинг тури, шакли ва ўлчамларига қараб 
танланади. Очиқ юзаси катта қурилмалар (пол, плита ва шунга ўхшашлар) сиртқи 
титраткичлар ёрдамида бетонланади (4- расм, а).Улар тебранишлари бетонга 20-
25 см чуқурлигида тарқалиши таъминлайди. Сиртқи титраткични битта вазиятдан 
бошқасига шундай кўчириш тавсия қилинадики, бунда у ўзини майдончаси билан 
титратиш қилиниб бўлинган майдон чегарасини 10-20 см қопласин.ғир 
қурилмаларни бетонлашда (пойдевор, устун ва бошқалар) чуқур титраткичлардан-
вибробулавкалар ва эгилувчан валли титраткичлардан (4-расм, б,в) 
фойдаланилади. Бетон қоришмаси ички титраткичлар ёрдамида қатламма-қатлам 
зичланади. Қатламлар қалинлиги титраткич иш қисми узунлигининг 1,25 идан 
ортиқ бўлиши, кўчириш қадами эса уларнинг бир ярим радиусидан юқори 
бўлмаслиги керак. 
Ҳар бир вазиятда титратишлаш бетон қоришмасининг етарли даражада 
зичланишини таъминлаши керак. Зичланганликни асосий белгилари бетон 
қоришмасининг чўкишининг тўхташи, унинг юзасида цемент сути пайдо бўлиши 
ва ҳаво пуфакчаларининг ажралиб чиқиши орқали тўхташидир. Бетон 
қоришмасининг сурилувчанлик даражасига қараб битта вазиятда титратишлаш 


20-60 секунд давом этади. Йиғма темир-бетон заводларида бетон қоришмаси 
стационар вибромайдонларда қолипларда зичланади. Бундан ташқари бетон 
қоришмасини зичлашнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилади, масалан, 
центрифугалаш, вибропресслаш, вибровакуумлаш, вибропрокат ва ҳоказо. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling