Ўқув модули бирликлари
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
7-МАЪРУЗА. Бетон қоришмаси ва бетон хоссалари, бетон турлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Совуққа чидамлилик.
- Киришиш ва кенгайиш.
Сув ўтказмаслик. Темир-бетон қурилмалар қалинлиги 200 мм дан ортиқ
бўлганда зич бетон одатда, сув ўтказмайди. Бетоннинг бу хоссаси сув ўтказувчанлик даражаси, яъни сув ҳали бетон намунасидан сизиб ўтмаганда унинг энг кичик босими билан ҳарактерланади. Бу кўрсаткич бўйича бетонлар 12 та маркага: В2, В4, В6, В8, В10, В12, В14, В16, В18, В20, В25 ва В30, яъни тегишлича камида 0,2; 0,4; 0,6; 0,8 ва ҳоказо босимга (3 МПа гача) бардош бера оладиган бетонларга бўлинади. Бетоннинг сув ўтказмаслигини ошириш учун махсус қопламалар, масалан, пластмассалардан тайёрланган юпқа парда ёки зичловчи қўшимчалар қўлланилади. Кенгаядиган цементлар ишлатилганда бетоннинг сув ўтказмаслиги анча ортади. Совуққа чидамлилик. Фойдаланиш жараёнида доимо сув ва манфий ҳароратлар таъсирига учрайдиган бетон ва темир-бетон қурилмаларнинг чидамлилиги бетоннинг совуққа чидамлилигига боғлиқ бўлади. Совуққа чидамлилиги жихатдан оғир бетон СЧ 50, 75, 100,150,200 ва ҳоказо, СЧ 700 гача (рақамлар музлатиш ва эритиш сонини кўрсатади) маркаларга бўлинади. Совуққа чидамлилиги бўйича бетон маркаси қурилма тури, иншоот синфи ва ундан фойдаланиш шароитларига қараб белгиланади. Турар жой ва саноат бинолари учун бетоннинг совуққа чидамлилиги, одатда СЧ 50 марка билан ҳарактерланади. Лекин гидротехник иншоотларда, кўприкларнинг таянчлари ва бошқаларда фойдаланиладиган бетонларнинг совуққа чидамлилигига анча юқори талаблар қўйилади. Бетоннинг совуққа чидамлилиги ишлатиладиган цемент турига, тўлдиргичлар сифатига, бетон зичлиги ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Киришиш ва кенгайиш. Гидравлик боғловчилар асосида тайёрланган бетонлар (киришмайдиган ва кенгаймайдиган цементлар асосида тайёрланган бетонлар бундан истисно) ҳажман ўзгаради. Бетон ҳавода қотганда киришади, нам шароитларда қотганда эса у хажми умуман ўзгармайди ёки бир оз шишади. Оғир бетоннинг киришиш катталиги бетон иншоотнинг 1 м узунлигига одатда тахминан 0,15 мм ни ташкил қилади. Бетоннинг киришиши натижасида оғир ва катта ўлчамли қурилмаларда дарзлар ҳосил бўлиши мумкин, бу эса ўз навбатида бетоннинг яхлитлигини бузади, унинг мустаҳкамлиги ва чидамлилигини пасайтиради. Бетоннинг киришишини камайтириш учун цемент кўп сарфланадиган бетонлардан фойдаланишга йўл қўймаслик керак, бунда дона таркиби яхши йирик тўлдиргичлардан фойдаланиш ва бетонни нам муҳитда қотишини таъминлаш зарур. Катта қурилмаларни бетонлашда бетон қотаётган биринчи даврда у цемент сув билан бирикаётганда ажралиб чиқадиган иссиқликдан қизиб кенгайиши мумкин. Бетоннинг иссиқлик ажратиб чиқаришини камайтириш мақсадида кичик экзотермикли цементларни ишлатиш, шунингдек, ҳарорат чокларини ҳосил қилиш зарур. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling