Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги


Download 1.06 Mb.
bet65/68
Sana28.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1728536
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Bog'liq
нормал физиология

Маъруза № 18


Мавзу: Олий нерв фаолияти. Олий нерв фаолиятида
тормозланиш ходисаси.
Маърузанинг вазифаси ва режаси:
Хулкнинг тугма шакллари (шартсиз рефлекслар ва инстинктлар).
Шартли рефлекс хосил килиш шартлари. Шартли рефлекслар таснифи.
Шартли рефлекс хосил булишининг физиологик механизмлари.
Шартли рефлексларнинг тормозланиши, уларнинг биологик ахамияти.
Уйку, унинг турлари. Уйку назариялари.
Организмни у яшаш учун мослашган ташки мухитдан ажратиб булмайди. Яхлит организмни ташки мухит билан богланишлари турли функционал тизимлар оркали юзага чикади. Ушбу тизимлар ичида энг асосийси нерв тизимидир. Нерв тизимининг организмни ташки мухит билан узаро муносабатларини юзага чикаришга каратилган фаолиятига олий нерв фаолияти дейилади. Олий нерв фаолияти рефлектор фаолиятдир. Бу фаолият организмни ташки мухит узгаришларига мосланишини таъминлайди. Ушбу мосланишларга биринчи навбатда наслдан наслга утадиган шаклдаги реакциялар ёрдамида эришилади. Филогенезда авлодлар тажрибасига асосланиб хосил булган мосланиш реакцияларига содда шартсиз рефлекслар ва мураккаб шартсиз рефлекслар – инстинктлар киради.
Шартсиз рефлекс - тугма, рецептор сохаси адекват таъсирловчи билан таъсирланганда конуний равишда маълум рефлекс ёйи буйлаб ривожланадиган реакция. Бу рафлекслар жуда куп соматик, висцерал ва вегетатив жараёнларни бирлаштириб, организм ичики мухити доимийлиги сакланишини ва унинг ташки мухит билан узаро алокасини таъминлайди.
Организмнинг хаётида, унинг мухит узгаришларига мосланишида содда шартсиз рефлекслар билан бир каторда, инстинктларнинг хам ахамияти катта. Инстинктларни И.П.Павлов «мураккаб шартсиз рефлекслар», деб ифодалаган. Инстинктлар – максадга эришишга каратилган хатти-харакатларнинг тугма шакли, Улар онтогенетик ривожланиш жараёнида руёбга чикадилар ва турнинг хар кайси намоёндасида тегишли стимул ёки шароит пайдо булганда, узгармас холда кузатиладилар. Овкатланиш, таклид килиш, купайиш ва бошка инстинктлар индивидуал хаётда ва турни сакланишида мухим роль уйнайдилар.
Инстинктларнинг оддий шартсиз рефлекслардан фарки шуки, улар бир неча рефлектор харакатлардан иборат. Инстинктнинг асосини ва унинг биринчи боскичини организмнинг ички биологик эхтиёжи ташкил килади. Бу эхтиёж (очлик, жинсий кузгалиш, куркиш) маълум мотивацияни шакллайди ва унга эришиш учун организм бир катор стереотип хатти-харакатларни бажаради.
Инстинктив фаолиятни юзага чикишида лимбик тизим ва ички секреция безлари жуда катта ахамиятга эга. Ундан ташкари, бу фаолият ташки мухит узгаришлари билан хам боглик. Доимо узгариб турадиган ташки мухит шароитларига организмнинг мосланиши учун инстинктлар ва шартсиз рефлексларнинг узи етарли эмас.
Шартли рефлекслар
Одам ва хайвон эволюциясида узгарувчан хаёт шароитларига турли мосланишнинг мураккаб ва нозик шакли – шартли рефлекс пайдо булган. Шартли рефлекс тугма булмай, индивидуал хаёт давомида шартсиз рефлекслар асосида хосил булади. Шартли рефлекс организмнинг мосланишлари учун катта ахамиятга эга. Улар туфайли хатти-харакатларда узгарувчан шароитга мутаносиблик ва эгилувчанлик пайдо булади. Барча шартли рефлексларнинг юзага чикишида марказий нерв тизимининг юкори погоналарини иштироки зарур. Шартли рефлекслар индивидуал хаёт давомида хосил буладилар ва йуколадилар. Улар сигнал ахамиятга эга шартли стимул шартсиз таъсиротдан олдин пайдо булиб, организмни шартсиз рефлектор фаолиятга тайёрлаб туради. Шартли рефлекс туфайли организм хавфни олдини олиш, улжани кулга киритиш ва бошка харакатларга олдиндан тайёр булиш имкониятига эга булади.
Демак, шартли рефлекс организмнинг индивидуал хаёт давомида кулга киритган тизимий мослашув реакцияси.
Шартли рефлекс хосил килиш коидалари
Шартли рефлекс шартсиз рефлекс асосида, маълум конун-коидаларга амал килингандагина юзага чикиши мумкин.
Шартли рефлекс хосил килиш учун шартли сигнал шартсиз таъсирот билан богланган холда такроран кулланилиши керак.
Шартли сигнал шартсиз таъсиротдар сал олдин берилиши зарур.
Шартли сигнал шартсиз таъсирловчига нисбатан кучсизрок булиши керак, яъни шартли сигналнинг биологик ахамияти шартсиз таъсиротнинг биологик ахамиятидан камрок булиши керак.
Шартли рефлекс хосил килиш учун марказий нерв тизими фаол холда булиши керак.
Шартли рефлекс хосил килиш жараёнида бош мия пустлоги ёт таъсиротлардан холис булиши керак.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling