Xix боб. Янги даврда анъанавий цивилизация мамлакатлари


Акбар ва унинг ислоҳотлари


Download 139.95 Kb.
bet18/23
Sana18.06.2023
Hajmi139.95 Kb.
#1574988
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Акбар ва унинг ислоҳотлари. Бобурнинг ворислари ичида энг машҳури Акбар эди. У ҳақиқий империянинг асосчиси, Ҳиндистон тарихида буюк ислоҳотчи сифатида ном қолдирган. Бобурийлар империяси унинг ҳукмронлиги даврида энг юксак гуллаб-яшнаш- га эришди. Акбар отасидан мерос қилиб урушлар оқибатида хароб бўлган бир нечта ярим мустақил князликларнигина олган эди. У баъзан қурол кучи билан, баъзан эса келишувлар йўли билан мам- лакат ҳудудини бир неча марта кенгайтирди, бой вилоятлардан Гужорат, Бенгалия, Марказий Ҳиндистон ва Кашмир, шунингдек, Декан султонлигига қарашли Берар ва Ахматнагор ерларини ўз дав- лати таркибига қўшиб олди. Илгари доимий тинчликни бузувчилар бўлган мағрур ва жанговар Ражпут рожаларини ўзининг ишончли иттифоқчиларига айлантирди, уларнинг энг обрўлилари билан қуда- андачиликни йўлга қўйди, ражпутларнинг отлиқ қўшини Акбар ар- миясининг асосига айланди. Акбар мустаҳкам, марказлашган дав- латни ва кучли марказий ҳокимиятни барпо қилиш учун бир қатор ислоҳотларни амалга оширди. Ҳудудий-маъмурий ислоҳотлар нати- жасида империя аниқ бошкарув, суд ва солиқ тизимига эга бўлган, подшоҳ тайинлайдиган ноиблар томонидан бошқариладиган
ҳудудларга ажратилди. Бутун империя учун бир хил узунлик ва оғирлик ўлчов бирликлари тизими, ислом ва ҳиндуизмнинг дог- маларига эмас, ўша давр астрономия фанининг, хусусан Улуғбек астрономиясининг ютуқларига асосланган тақвим жорий қилинди. Солиқ ислоҳоти мамлакат иқтисодиёти учун фавқулодда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Натурал шаклда олинадиган, одатда ҳосилининг 1/3 гача етадиган ер солиғи пул шаклига ўтказилди. 1570 йилларнинг охирида подшоҳ бир неча асрлардан бери мавжуд бўлган ҳарбий-лен тизимини бекор қилишга, ҳарбий хизматлари учун ажратиладиган ер ўрнига пул билан тўлашни жорий қилишга ҳаракат қилди. Бунга қарши турли жойларда исёнлар бўлганлиги сабабли ислоҳотни тўхтатишга тўғри келди. Акбар давлат хизмати- даги феодаллар учун мансаблар тизимини жорий қилиш билан че-
кланди.
Ислоҳотлар ичида Акбарга энг катта шуҳрат келтиргани ди- ний ислоҳот бўлди. Бу ислоҳотнинг мақсади диний мансублигидан қатъи назар ҳукмрон гуруҳларни жипслаштиришдан иборат эди. Ак- бар ўз тарафига маҳаллий ҳинд аҳолисини ҳам оғдиришга ҳаракат қилди. Ҳиндистон аҳолисининг тўртдан уч қисмини ҳиндуизм ди- нига сиғинувчилар ташкил қилса-да, Аллоҳ ва унинг пайғамбари Муҳаммадга сиғинган барчанинг тенглигини эълон қилган ислом динининг айниқса паст касталар орасида таъсири кучайиб бораёт- ган эди. Диний муносабатлар мураккаб, баъзан эса муросасиз бўлиб қолаётган бўлса-да, ислом дини бобурийлар империясининг давлат дини, аслзодаларнинг аксарияти сиғинадиган дин эди. Шу сабабдан ҳам Акбар диний муросасозлик сиёсатини олиб борди. У мамла- катни бошқаришга мусулмонлар билан бирга ҳиндларни ҳам жалб қилди, ҳиндларни ҳар қандай таъқиб қилишларни тўхтатди, мусул- мон бўлмаганлардан олинадиган солиқ – жузьяни бекор қилди. У ўз мамлакати доирасида тўлиқ диний эркинликни эълон қилиб, му- сулмон бўлмаганларнинг ҳар қандай камситилишини бекор қилди.
У Ҳиндистон қишлоқ хўжалигининг асоси бўлган суғориш тизи- мини яхши асраш йўлида кўп ишлар қилди. Бу ҳинд деҳқончилиги учун катта аҳамиятга эга эди.
Акбарнинг ислоҳотлари мусулмон феодаллар ва диний мутаас- сибларнинг норозилигига сабаб бўлди. Улар подшоҳни динсизлик- да айблашдилар, халқни унга қарши кўтаришга ҳаракат қилдилар. Норозилар томонда Акбарнинг ўғли, тахт вориси Жаҳонгир ҳам
бор эди. У тахтга келиши билан (1605–1627) отасининг кўплаб ислоҳотларини йўққа чиқарди.
Жаҳонгирнинг ўғли Шоҳ Жаҳон ҳукмронлик қилган йиллари
(1628–1657) империя ўз қудратининг энг чўққисига етди.

Download 139.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling