Я. Маматова, С. Сулайманова


Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо)


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) 
бўйича тавсиялар: 
5: талаба кундаликни атрофлича юритди: унда медиалар билан ўзаро 
муносабатининг барча тафсилотлари акс этган. Қўйилган саволларга батафсил 
жавоб берилган. 
4: талаба кундаликни виждонан юритган, аммо унда медиалар билан ўзаро 
муносабатининг барча жиҳатлари акс этмаган. Қўйилган саволларга батафсил 
жавоб берилган. 
3: талаба кундалик юритган: унда медиалар билан ўзаро муносабатининг барча 
жиҳатлари акс этмаган. Қўйилган саволларнинг бир қисмигагина батафсил жавоб 
берилган. 
2: талаба кундаликни пала-партиш юритган: унда медиалар билан ўзаро 
муносабатининг барча тафсилоти акс этмаган. Қуйилган саволларга тўлақонли 
жавоб бермаган. 
1: талаба кундалик юритмаган. Қуйилган саволларга жавоб бермаган.
4. Ёшлар ҳамжамиятларининг 
медиа билан ўзаро муносабати 
Машғулот 
мақсади: талабаларни 
медиалар 
ёшларга 
ва 
уларнинг 
ҳамжамиятларига қандай таъсир кўрсатишини тушунишга ўргатиш. 
Давомийлиги: тахминан 20 дақиқа. 
Материал: ёпишқоқ тасма, кенг майдон. 
“Ёшлар, улар ҳамжамиятларининг медиа билан ўзаро муносабати” бўлимини 
ўқинг. Майдон очиш учун аудиторияда стол ва стулларни бир четга суриб қўйинг. 
Ёпишқоқ тасма ёрдамида майдонни тенг иккига ажратувчи чизиқ тортинг. 
Талабалардан агар фикрни маъқулласа, ўнг томонга, маъқулламаса чап 
томонга ўтиб туришни сўранг. Ҳар ким ўз танловини амалга ошириши зарур. Сиз 
аниқлаштирувчи саволлар беришингиз ёки талабалардан ўз нуқтаи назарини 
изоҳлашни сўрашингиз мумкин. 
Тўғри ёки нотўғри жавоб йўқлигини, ҳар бир фикр қимматли эканини 
унутманг. Агар хонадаги стол ва стулларни силжитиш имконияти бўлмаса, машқни 
бажариш учун қизил ва яшил карточкалардан фойдаланиш ҳам мумкин. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling