Я. Маматова, С. Сулайманова


Фикрлар:  1. ОАВлар менинг касб танлашимга ва ҳаёт тарзимга таъсир кўрсатган


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Фикрлар
1. ОАВлар менинг касб танлашимга ва ҳаёт тарзимга таъсир кўрсатган. 
Аниқлаштирувчи саволлар: Медиалар сизга таъсир кўрсатганми? Сизга таъсир 
кўрсатилганлигини қандай сезиб қолгансиз? Агар талабалар ўзларига кўрсатилган 
таъсирни сезишмаса, уларнинг касб танлаш ва ҳаёт тарзига бўлган муносабати 
қандай шакллангани тўғрисида савол бериш мумкин. 
2. Зўравонлик хусусидаги лавҳаларни кўрганда сиз ўта қаттиқ бўлиб 
кетасиз. 
Аниқлаштирувчи савол: Нима сабабдан сиз тажовузкор хатти-ҳаракатларни 
айнан зўравонликка оид медиалавҳалар билан боғлиқ деб ҳисоблайсиз? 
3. Телевизион янгиликлар 13 ёшдан кичик болаларга тўғри келмайди. 


33 
Аниқлаштирувчи саволлар: Ёш болалар қандай янгиликларни кўрмаслиги 
керак? Катталар учун мўлжалланган кўрсатувларни болалар томоша қилиши қандай 
оқибатларга олиб келиши эхтимоли бор? 
4. Янгиликларда кўрган нарсам мени қўрқитиб юборди ёки кайфиятимни 
туширди. 
Аниқлаштирувчи саволлар: Ким ўзининг кайфиятини туширган нарса ҳақида 
гапириб беради? Бундай нохуш ҳислар билан қандай курашиш керак? 
5. Мен медиалар ёрдамида янги ахборот ёки янги кўникмаларга эга бўлдим
Аниқлаштирувчи саволлар: Нималарни билиб олдингиз? Қандай ОАВ (Интернет, 
телевидение, журналлар) ахборот ёки кўникма манбаси бўлиб хизмат қилди? 
6. Мен Интернетда ёлғон ёки чалғитувчи ахборотга дуч келдим. 
Аниқлаштирувчи саволлар: Ахборот ёлғонлигини қандай билдингиз? Ахборот 
ҳаққонийлигига қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин? Ёлғон ахборот қандай оқибатларга 
олиб келиши мумкин? 
7. Интернетда мен кўрган видеони кичик ёшдаги болалар томоша қилишини 
тавсия этмаган бўлардим. 
Аниқлаштирувчи саволлар: Қандай материалларга дуч келдингиз? Нима учун улар 
ёш болаларга тўғри келмайди, деб ҳисоблайсиз? Болалар ўз ёшларига мос келмайдиган 
контентни томоша қилишининг олдини қандай олиш мумкин? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling