Я. Маматова, С. Сулайманова


А) Сўз, ахборот эркинлиги, ахборот ва шафоффликка


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

А) Сўз, ахборот эркинлиги, ахборот ва шафоффликка бўлган ҳуқуқ ўртасидаги 
мувозанат.
Б) Турли коммуникация оқимлари ўртасидаги мувозанат, яъни бу контентни, 
технологияларни ривожлантиришдир. Бунда тиллар, маданиятлар ва жуғрофий 
жойлашув мувозанати сифатида янги қоидаларни ишлаб чиқиш, маданиятлар 
ўртасида ҳамкорлик кўприкларини ўрнатиш ва уларни ҳурмат қилиш учун янги 
тасаввурларни ҳосил қилишга ундайди.
В) Интеллектуал мулк ҳуқуқи ҳамда хусусий ва гуруҳлар манфаатидан келиб 
чиқиб ундан фойдаланиш ўртасидаги мувозанат. Фақат шу ҳолдагина ҳуқуқнинг 
тарқалиши ўзаро ҳамкорлик орқали таъминланиши мумкин. Янги халқаро 
ижтимоий муҳит фақатгина барчанинг уйғун иштироки асосида фаолият юритиши 
ва вертикал мазмундаги ахборот оқимларини истисно қилинишига таяниши 
мумкин. Халқаро, миллий декларация ва резолюциялар болалар, ёшлар ва ОАВ 
масалалари бўйича Миллий ахборот маркази сайтида берилган
9
.
 
Мавзу бўйича топшириқ 
1-машқ. Ўзбекистонда журналист одоби-аҳлоқи меъёрлари қай тарзда 
бошқарилади? Унга мазкур бўлимда кўрсатиб ўтилган тамойиллар киритилганми?
2-машқ. Маданиятлараро медиа коммуникациялар (стериотипларни ҳисобга 
олмаганда) турли тамаддунларнинг қайси қадриятларида ўз аксини топишини 
тавсифланг.
3-машқ. Ижодий материалларингиз учун қайси манбалар асосий ҳисобланади? 
(масалан, ахборот агентлиги, телевидение, радио, газета, ҳужжат фильм, 
кинофильм, Интернет).
Аудиторияда бажариш учун машқлар 
1. Онлайн янгиликлар медиаси 
Мақсад: талаба-журналистларга янгилик ишлаб чиқарувчи медиалар 
партисипатив мазмунда бўлиши мумкинлигини ўргатиш. 
9
Қаранг http://www.nordicom.gu.se/clearinghouse сайтидаги “Ссилка ва маълумотлар базаси” бўлимидаги 
“Декларациялар” қисми.


54 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling