Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

журналист ахлоқ-одоби. Уларнинг ўртасидаги асосий фарқ меъёр ва қоидаларга 
риоя қилишда кўринади. Ўз навбатида, журналист одоб-ахлоқи ўзининг табиати 
билан тавсия мазмунига эга бўлиб, мажбурий эмасдир. Кўплаб мамлакатларда 
махсус тузилма - медиалар бўйича кенгашлар журналист ахлоқ-одоби меъёрларига 
қай тарзда риоя этилаётганини кузатиб боради ва ахлоқий кодексни бузганларрга 
нисбатан қаттиқ ҳайфсанлар эълон қилади. 
Дигиталлашув ва оммавий фаолият юритиш имкониятининг кенгайиши қонун 
қабул қилувчилар учун янги муаммоларни юзага келтирмоқда. Виртуал дунёда 
қонунчиликка риоя қилиш мушкул. Аммо онлайн медиаларнинг фойдаланувчилари 
янада кўпроқ муаммо келтирмоқда, чунки уларнинг аксарияти Интернетда фаолият 
юритишнинг ахлоқий меъёрларидан бехабардир. 
Ушбу фаолият асосини тушуниш, шунингдек, медиа фойдаланувчиларнинг 
ҳуқуқини билиш МАСнинг асосий таркибий компонентларини ташкил этади.
 
БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси 
 
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 19-моддасида айтилишича: 
“Ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода этиш ҳуқуқига эга; ушбу 
ҳуқуқ ўз эътиқодига тусиқсиз тарзда содиқ бўлиш ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар 
қандай воситалар билан ҳар қандай давлат чегараларидан қатъий назар излаш, олиш 
ва тарқатиш эркинлигини ўзида мужассам этади”. 
Мазкур декларация Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг юзага 
келишига асос бўлиб, унинг 13-моддасига юқорида қайд этилганларга 
қуйидагиларни қўшади: 18 ёшдан ёши кам бўлган шахслар “ўзининг фикрини эркин 
ифодалаш ҳуқуқига эга: бу ҳуқуқ ҳар қандай ахборотни чегарасидан қатьий назар, 
оғзаки, ёзма ёки босма шаклда, санъат асари кўринишида ёки боланинг танловига 
кўра бошқа воситалар ёрдамида излаш, олиш ва узатиш эркинлигини ўз ичига 
олади”. Мазкур ҳуқуқ бошқа шахснинг ҳуқуқи ва мавқесини ҳимоя қилишга 
қаратилган қонунлар билан чекланиши мумкин. Бола ҳуқуқлари Конвенцияси, 
болалалар ва ёшлар ҳуқуқига доир бошқа декларациялар ОАВнинг кенг 
жамоатчилик ва ёшларга хизмат қилишида ҳамма учун кафолатланган бўлиши 
зарур. Яна ОАВ демократия шароитида фуқароларни масъулроқ бўлиши учун зарур 
бўлган билим ва ахборотни олишини ҳамда барча фойдаланувчиларнинг турфа 
манфаатининг таъминлашини кафолатлаши зарур. 
Бундан ташқари, Конвенция қатнашчи давлатларни болаларни ОАВнинг 
зарарли контенти ва дастурларидан ҳимоялаш, уларнинг соғлом жисмоний ва руҳий 
ривожини таъминловчи дастурлар ишлаб 
чиқишга 
чақиради 
(17-
модда)
8
 
8
[http://www.unicef.org/crc/index.html]). 


53 
Медианинг глобал характери, айниқса рақамли медиа ва Интернетга 
ёшларнинг жалб қилиниши, уларнинг ОАВда иштироки, ЮНЕСКОнинг асосий 
стратегиясини қайтадан белгилашига ундади. Мазкур стратегия маҳаллий, ҳудудий, 
миллий ва халқаро миқёсда қўллаб-қувватланиши лозим. Ушбу тамойиллар 
БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадлари ва бошқа ҳужжатларда ҳам ўз 
аксини топган. Ушбу декларация, қоида ва конвенциялар ОАВ ва ахборот 
саводхонлигини ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади. Ёшлар уларни ўз 
маданияти доирасида ўрганиши лозим. Шунингдек, мазкур халқаро конвенция ва 
декларацияларни халқаро миқёсда ҳам муҳокама қилиш зарур. Зеро, ёшларнинг 
қизиқишлари глобал коммуникация, маданиятлараро алоқалар ва Интернетдаги 
ҳамкорлик соҳасини тараққий этишига қаратилган.
Тадқиқотчилар Мануэл Перес Торнеро ва Тапио Вариснинг фикрига кўра, 
коммуникацион қадриятлар глобал миқёсдаги медиа саводхонликка интеграция 
қилиниши лозим. Коммуникация учун хос бўлган янги мувозанатни, глобал 
масъулиятнинг янги ахлоқини ва бугунги кунга қадар мавжуд бўлган қадриятларни 
чуқурроқ англаш зарурати юзага келган. Улар глобал медиа ва ахборот 
саводхонлиги учун қуйидаги тамойилларни таклиф этади:

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling