Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


II БОБ. БЎЛАЖАК БИОЛОГИЯ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ КВАЗИПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТГА ТАЙЕРЛАШ МЕТОДИКАСИ


Download 0.94 Mb.
bet18/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

II БОБ. БЎЛАЖАК БИОЛОГИЯ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ КВАЗИПРОФЕССИОНАЛ ФАОЛИЯТГА ТАЙЕРЛАШ МЕТОДИКАСИ
2.1. Биокимё ва молекуляр биология дарсларида бўлажак биология ўқитувчисининг квазипрофессионал фаолиятга тайерлаш методикаси
Биокимё ва молекуляр биология комплекс фанлар қаторига кириб, 2019-2020, 2020-2021 ва 2021-2022-ўқув йилларининг ўқув режалари асосида Биология таълим йўналиши 2-босқич талабаларининг иккала семестрида ҳам ўқитилади.
Биокимё фани ҳаётий фаолиятнинг молекуляр асосларини, органик бирикмаларнинг асосий синфларини метаболизм йўлларини ўрганиш ва патологик жараёнларни ривожлантиришнинг молекуляр механизмларини тушуниш учун уларни тартибга солиш, шунингдек, касалликларни ташхислашнинг биокимёвий усулларини ўрганишдир.
Молекуляр биология фани макромолекулаларнинг уларнинг тузилмалари ва хусусиятлари ҳақидаги билимларга асосланган бўлиб уларнинг роли ва механизмларини аниқлашдир.Тарихий жиҳатдан молекуляр биология нуклеин кислоталар ва оқсилларни ўрганадиган биокимё йўналишларини ривожлантириш жараёнида шаклланган. Биокимё метаболизмни, тирик ҳужайралар, организмларнинг кимёвий таркибини ва уларда амалга ошириладиган кимёвий жараёнларни текширсада, молекуляр биология генетик ахборотни узатиш, кўпайтириш ва сақлаш механизмларини ўрганишга қаратилган.
Биокимё ва молекуляр биология фанини ўргатиш жараёнида машғулотлардан қуйидаги мақсадларга эришиш кўзланган:
Таълимий мақсади: ҳаётий фаолиятнинг молекуляр асосларини, органик бирикмаларнинг асосий синфларини, метаболизм йўлларини ўрганиш ва патологик жараёнларни ривожлантиришнинг молекуляр механизмларини тушуниш учун уларни тартибга солиш, шунингдек, касалликларни ташхислашнинг биокимёвий усулларини ўрганишдир.
Биокимё метаболизмни, тирик ҳужайралар, организмларнинг кимёвий таркибини ва уларда амалга ошириладиган кимёвий жараёнларни текширсада, молекуляр биология генетик ахборотни узатиш, кўпайтириш ва сақлаш механизмларини ўрганишга қаратилган.
Тарбиявий мақсади: Биокимёвий тадқиқотлардан инсон саломатлигини баҳолашда фойдаланиш учун зарур бўлган билимларни шакллантириш; Организм бир бутунлигини сақловчи тизимларнинг фаолиятини ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий, екологик, маънавий-маърифий тарбияни такомиллаштириш.
Ривожлантирувчи мақсад: Тириклик асосини ташкил қилувчи оқсиллар, ёғлар, углеводлар, нуклеин кислоталар ва улар иштирокида борувчи биосинтезлар, транскрипсия, транслация, репликация жараёнлари ҳақидаги билимларни ривожлантириш.
Юқорида келтирилган мақсадларга эришиш учун ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат талаб етилади. Қолаверса, талабанинг квазипрофессионал фаолиятини шакллантириш учун машғулотларни ноанъанавий шаклда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бирлашган ва интеграллашган дарс ҳам айни шу мақсадга йўналтирилган дарс туридир. Бунда бир жуфтлик дарс давомида бир нечта фанниинг биргаликда ўқитилиши назарда тутилади. Фанлар турлича бўлишига қарамай танланган мавзулар мазмун жиҳатдан бир-бирига яқин бўлиши керак. Масалан, биология фанидаги “Одамнинг пайдо бўлиши” мавзуси билан тарих фанидаги “Энг қадимги одамлар ривожининг илк босқичлари” мавзусини, фармакология фанидаги “Нерв систэмасидаги таъсир қилувчи моддалар” мавзуси билан анатомия фанидан “Нерв систэмаси”, физика ўқув дастуридаги “Товуш катталиклари” мавзуси билан мусиқа фанидаги “Товуш темблари” мавзусини танлаш мумкин. Бирлашма дарсларни “ўқитувчи- ўқитувчи”, “ўқитувчи -талаба” ва “талаба-талаба” кўринишида олиб бориш мумкин.
Талабаларнинг квазипрофессионал фаолиятини такомиллаштириш учун интеграллашган дарсга мисол сифатида Биокимё ва молекуляр биология фанининг “Моддалар алмашинувининг бошқаруви” ва одам ва ҳайвон физиологияси фанининг “Эндокрин тизими физиологияси” мавзуларини оламиз. Бунда асосий фанни ўқитувчи (биокимё ва молекуляр биология) ва ёрдамчи фанни бўш ўзлаштирувчи талаба (одам ва ҳайвон физиологияси) ўтади. Мавзу талабага олдинддан берилиши ва уни тайёрлиги назорат қилиб борилиши зарур.
Биокимё ва молекуляр биология фанининг “Моддалар алмашинувининг бошқаруви” ва Одам ва ҳайвон физиологияси фанининг “Эндокрин тизими физиологияси” мавзуларидаги интеграциялашган дарснинг

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling