Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet150/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

 
 
 
 
 
 
 
 
 


268 
МАТЕМАТИКА ДАРСЛАРИ САМАРАДОРЛИГИ ВА ЎҚУВЧИЛАР 
БИЛИШ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА КОМПЬЮТЕР 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
 
Ашуров M.Ў., Холдоров Б. И. - Низомий номидаги ТДПУ 
Информатика ўқитиш методикаси кафедраси катта ўқитувчилари, 
Ашурова М.Ў. – Миробод компьютер технологиялари коллежи ўқитувчиси 
Ҳар қандай жамиятнинг ривожланишига турли соҳаларда ахборот-
коммуникацион технологияларидан фойдаланиш албатта самарали таъсир 
кўрсатади. Таълим соҳасининг янгиланиши ва замонавий талабларга кўра 
такомиллашиб боришида бу каби технологиялардан муҳим восита сифатида 
фойдаланилади. 
Ўқувчи 
ва 
ўқитувчининг 
ахборот-коммуникацион 
технологияларидан фойдаланишдаги компетентлиги натижа олишда муҳим 
мезон сифатида баҳоланади. Компьютер технологиялари мактаб фанлари, 
жумладан, математика дарсларининг мазмунли ва самарадорли ўтказишда 
бебаҳо восита ҳисобланади. Бунга қуйидаги омилларни мисол сифатида 
келтирамиз: 
а) ахборотларнинг турли шаклларда берилиши; 
б) юқори даражадаги кўрсатмалиликка эга эканлиги, жумладан, турли 
жараёнларни 
турли 
кетма-кетликда 
моделлаштириш 
имкониятининг 
мавжудлиги; 
в) ахборотни ихчам мазмунда бера олиш; 
г) ўқитувчи учун жамоа, гуруҳий, шахсий ишлаш пайтида муҳим восита 
бўла олиши; 
д) ўқувчининг ўз билим даражасига кўра иш тартибини танлай олиши ва 
уни максимал фаоллаштириши; 
е) ўқувчи билимини реал баҳолаши ва унга керакли ёрдамни бера олиши: 
ж) ўқитишни жадаллаштира олиши, ечими зарур бўлган мисол ва 
масалалар сонини ошириши мумкинлиги. 
Компьютер технологиялари ўқитиш жараёнида қуйидаги функцияларни 
бажариши мумкин: компьютер технологияларининг моделлаштириш вазифаси. 
Компьютер технологиялари ҳақиқий нарса, ҳодиса ва жараённинг моделини 
яратиш функциясини аъло даражада бажаради. Математика ўқитиш 
методикасининг методологик асоси билиш назариясига асосланган, яъни "жонли 
мушоҳададан абстракт тафаккурга ва ундан амалиётга" тамойилига 
асослангандир. Ана шу жонли мушоҳадани абстракт тафаккурга айланиш 
жараёнида моделнинг роли беқиёс бўлиб, моделлаштиришда компьютер 
технологиялари муҳим вазифани бажаради. Компьютер технологиялари билим 
олувчининг иш қуролидир, ўқувчи компьютер технологиялари ёрдамида айрим 
ҳисоблашларни бажариб, умумий хулосалар чиқаради, маълумотларни сақлайди 
ва ҳ.к. 
Кўрсатиб 
ўтилган 
вазифалар 
мажмуаси 
ўқитиш 
жараёнини 
жадаллаштириш ва янада самаралироқ бўлишига хизмат қилади. Жуда кўп 
адабиётларда компьютер технологияларидан фойдаланиш яхши натижалар 


269 
бериши ҳақида фикрлар билдирилмоқда ва қуйида улардан айримларини 
келтириб ўтамиз: 
1. Компьютер технологияларидан 5-6 синф математика дарсларида илмий 
ахборотлар бериш имкониятини кенгайтириш мақсадида фойдаланиш лозим. 
Бунда компьютер технологияларининг имкониятлари (турли хилдаги рангли 
тасвирлар, график, мультипликация, оҳанг) дан фойдаланган ҳолда, дастурлар 
тузилиб, ўқувчилар билими мустаҳкамлаб борилади; 
2. Компьютер технологиялари математика дарсларида ўқувчиларнинг 
дарсга мослашиш даражасини орттиради; 
3. Компьютер 
технологиялари 
ўқувчининг 
математика 
фанини 
ўрганишига қизиқишини орттиради, яъни ўқитувчидан фарқли равишда 
ўқувчининг билимига нисбатан "иш кўради", у билан "сирдош" бўлиб қолади, 
унинг имкониятларини аниқлаб, янги қадамлар қўйишга чорлайди, шунингдек, 
ўқувчидан интилиш ва аъло натижаларга эришишга ҳавасини орттира боришга 
хизмат қилади; 
4. Компьютер технологияларидан дарс жараёнида фойдаланиш унда 
ечилиши лозим бўлган мисол ва масалалар кўламини оширади; 
5. Компьютер технологиялари ўқувчилар фаолиятини бошқаришда 
ўқитувчининг ёрдамчиси бўлиши мумкин. 
Таълим жараёнида кейинги пайтларда ўқитиш эмас, балки ўқий олишга 
ўргатиш муаммоси ҳам юзага келмоқда. Ҳақиқатда, ўқитувчи қанчалик 
фидокорлик билан дарс ўтса ҳам унинг меҳнати самараси сезиларли бўлмаслиги 
мумкин. Ана шунинг учун ўқитиш жараёнида компьютер технологияларини 
қўллаш муҳим роль ўйнайди, зеро ҳар бир ўқувчи биринчи навбатда бола бўлиб, 
у янгиликка, техникага қизиқувчан бўлади. Математика ўқитилишида 
фойдаланадиган компьютер технологияларини яратиш мураккаб жараён бўлиб, 
турли дастурлаш тилларида дастурлар яратишни талаб қилади. Фикримиз исботи 
учун қуйида “Ўнли касрларни қўшиш ва айириш” амалларини намойиш этувчи 
дастурнинг лавҳасини келтириб ўтамиз: 
procedure TForm1.Button1Click(Sender: TObject); 
var a,b,ak,bk,z1,z2:real; a1,b1:integer; sa,sb:string; i:5..400; d1,d2,d3:byte; 
begin Memo1.Clear; canvas.Pen.Color:=clbtnface; 
for i := 5 to 400 do begin canvas.MoveTo(i,30);canvas.LineTo(i,150); end; 
a:=random(100);ak:=(random(5000)/power(10,random(7)+2)); a:=a+ak; 
a1:=trunc(a); str(a1,sa); d1:=length(sa); b:=random(100); 
bk:=(random(5000)/power(10,random(7)+2)); b:=b+bk; b1:=trunc(b); 
str(b1,sb); d2:=length(sb); canvas.Font.Size:=20; canvas.Pen.Color:=clblack; 
if RadioGroup1.ItemIndex=1 then begin z1:=max(a,b); z2:=min(a,b); a:=z1; b:=z2; 
d1:=d1+d2; d2:=d1-d2; d1:=d1-d2; d3:=length(inttostr(trunc(a-b))); end;… 
canvas.TextOut(75-(d3-1)*13,100,FloatToStr(a+b)); end; end. 
Хулоса сифатида замонавий компьютер технологиялари таълим жраёнига 
кенг имкониятлар яратиб бериши ва улар ёрдамида таълим сифати ва самарасини 
ошишига хизмат қилишини қайд қилиш мумкин. 


270 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling