Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet26/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Рангли металлар: Мисс, қўрғошин, рух, вольфром, рений ва бошқаларнинг йирик заҳираларига эга. Ўзбекистонда 33 та мармар, 18 та гранит ва габбро конлари аниқланган. Жуда кўп декоратив тош конларида бутун Евроосиёда йирик ҳисобланган наёб табиий хазиналар мавжуд. Республика фасфорит конларига бой. Ўзбекисонда ош тузи, калий тузига бой йирик конлар мавжуд.
Ўзбекистон ҳудудида нефт ва газ конларининг улкан қатламлари мавжуд. Республиканинг 60 % ҳудуди уларни қазиб олиш учун истиқболли ҳисобланади. Марказий Осиё газ конденсанти заҳираларининг 74 %, нефтнинг 40 %, табиий газнинг 40 %, кўмирнинг 55 % улуши Ўзбекистонга тўғри келади.
Мамлакатдаги аниқланган кўмир заҳиралари 2 млрд. тоннадан кўпроқни ташкил қилади. Нефт-химия, базали химия, фармацевтика саноатини ривожлантириш, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда бу эса жуда катта имкониятлар яратади.
Қишлоқ хўжалиги потенциали. Бугунги кунда республика агросаноат мажмуида мамлакатнинг меҳнатга қобилиятли аҳолисининг 2/5 дан кўпроқ қисми банд. Қишлоқ хўжалик сектори маҳсулотлари мамлакатимиз аҳолиси учун зарур бўлган (90 %) озиқ-овқат ишлаб чиқариш имконини беради. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғига хорижий инвестицияларни кўпроқ жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратилаяпти.
Республикада ҳар йили 3-3,3 млн. тонна атрофида пахта хом ашёси тайёрланади. Ундан 1,5-1,7 млн. тонна пахта толаси ишлаб чиқарилади. Кейинги йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ялпи ҳажмида тўқимачилик маҳсулотлари улуши 21 % га ўсди. Ўзбекистон енгил саноати корхоналарида пахта толаси ҳажмининг 25 % қайта ишланмоқда. Республика ипак саноати юқори суръатларда ривожланаяпти. Республика пилла етиштириш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллайди. МДҲ мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган пилланинг қарийиб 80 % Ўзбекистонга тўғри келади. Хилма-хил ва қулай иқлим шароити омиллари республикада кенг турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имконини беради. Мамлакатимизда етиштириладиган юқори сафатли саҳоват, мева, узум, полиз экинлари маҳсулотларини тайёрлаш, ювиш, қуритиш, саралаш, қутилаш, тез бузиладиган маҳсулотларни сақлаш, узоқ масофаларга экспортга жўнатиш учун корхоналарни ривожлантириш талаб этилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling