Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet25/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Назорат саволлари



  1. Ҳозирги замон жаҳон хўжалигида ва халқаро иқтисодий муносабатларда муҳим ажралиб турадиган белгиларни айтинг.

  2. Хорижга капитал чиқариш ўзида нимани акс эттиради?

  3. Капитал чиқариш (экспорт) сабаблари қандай?

  4. Капиталнинг халқаро миграцияси нима?

  5. Капитал чиқариш ва уни рағбатлантиришга қайси омиллар туртки беради?

  6. Четга капитал чиқаришнинг асосий шаклларини айтинг?

  7. Жаҳонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жамғариш умумий сўммасини аниқланг.

  8. Капитални экспорт ва импорт қиладиган асосий мамлакатларни айтинг.

  9. «Учлик» (АҚШ, ЕИ ва Япония) да тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар қисми қанча?

  10. Узоқ муддатли истиқболда хорижий инвестициялар учун жаҳоннинг қайси мамлакатлари жалб қилувчи бўлиб қолади.

  11. Қайси хорижий трансмиллий корпорациялар (ТМК) Африкада асосий инвесторлар бўлиб қолмоқда?

  12. Жаҳоннинг энг йирик корпорациялари характерли қирраларини изоҳланг.

  13. Жаҳонинг энг йирик ва гигант трансмиллий корпорациялари (ТМК) ни айтинг.

  14. Қайси компания жаҳонда хорижий активлари билан биринчи (1) ўринни эгаллайди?

VI Боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТИ ВА УНИНГ МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ РОЛИ


1.§. Ўзбекистонда хорижий инвестициянинг ривожланишига
таъсир этувчи асосий омиллар

Ўзбекистон хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қўйидаги омилларга эга: катта заҳирага эга бўлган фойдали қазилмалар ва ёқилғи – энергетика ресурслари, қишлоқ хўжалиги потенциали, илмий салоҳият потенциали, замонавий бозор инфратузилмаси институтлари, кенг тижорат банклар тармоғи, Интернетга чиқиш билан ишончли телекоммуникациялар тармоғи, туризмни ривожлантириш имкониятлари.


Табиий ресурслари. Ўзбекистон Республикасида 100 турдан зиёд минерал хом ашё ва бошқа фойдали рудали жинсларни ўз ичига олган истиқболли 2700 дан зиёд манбалар аниқланган. 900 дан ортиқ конлар текшириб кўрилган, улардаги бойликлар заҳираси 970 млрд. АҚШ долларига баҳоланади. Республика умумий минерал – хом ашё потенциали 3,3 трлн. АҚШ долларидан ортиқ сўммани ташкил қилади.
Минерал хом ашё ресурслари ва стратегик материаллар заҳираси ҳажми бўйича Ўзбекистон жаҳондаги энг бой мамлакатлар қаторига киради. Ўзбекистон олтин ва ураннинг тасдиқланган заҳираси бўйича жаҳондаги биринчи бешлик (5) мамлакатлар, ўнлик (10) мамлакатларидан бири ҳисобланади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling