Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet41/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Инжиниринг (инглизча engineering –ихтирочилик, билим) ўзида инженер – консультация хизмати бўйича корхоналар ва объектлар яратишни намоён этади. У объектга қўйилган капиталнинг самарадорлигини оширишда муҳим усул ҳисобланади. Хизматлар экспорти маълум шаклларини ишлаб чиқарувчи мамлакатдан буюртмачи мамлакатга етказишни кўриб чиқади (билимлар, технология ва тажрибаларни узатиш). Инжинирнинг қайта тадқиқотлар ўтказиш, техник – иқтисодий тайёргарлик асослари, лойиҳа хужжатлари тўплами, шунингдек ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил қилиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш, ускуналарни эксплуатация қилиш ва тайёр маҳсулотни сотиш каби ишларни ўз ичига олади.
Буюртмачиларни қўйилган капиталдан энг яхши натижа олишлари инжинирнинг вазифаси ҳисобланади ва бунга қуйидагилар эвазига эришилади:

  • лойиҳаларни амалга оширишга тизимли интизомлараро ёндашув;

  • техник ва иқтисодий қайта ишлашларнинг кўп вариантлиги, буюртмачи учун оптимал вариантни танлаш билан уларни молиявий баҳолаш;

  • прогрессив қурилиш ва ишлаб чиқариш технологияларни, ускуналарни, конструкция ва турли муқобил манбалардан тайёрланадиган материалларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда уларни қўллаш имкониятларини ҳисобга олиш; аниқ шароитга ва буюртмачи алоҳида талабларга жавоб беришини таъминлайди;

  • лойиҳаларни амалга оширишда бошқарув ва ташкил этишнинг барча усулларидан ҳамма стадияларда фойдаланиш.

Инжиниринг хизматлари халқаро савдосида ижрочи фирма танлови тўғридан –тўғри музокаралар ёки пудрат савдоси (тендер) чоғидаги жараёнларда ўтказилади.
Тендер (инг. Tender – таклиф, пудратга буюртма) – бу пудрат савдоси ўтказишнинг конкурс шакли. Ўзидан тақдим этилган давогарлар оферт нуқтаи назаридан мусобақаларни намоён этади, тендер хужжатларига уларни мувофиқ келишини аниқлайди.
Реинжиниринг (инг. Re - engineering) – бу ишлаб чиқариш – савдо ва инвестицион жараёнлар билан хўжайинлик қилувчи субъектни рақобатбардошлигини ошириш молиявий турғунлигини бошқариш ва ташкил этиш тизимини қайта қуриш бўйича инженер – консультация хизмати кўрсатади.
Реинжиниринг икки кўринишда бўлади: кризисли ва тараққиётли.
Кризисли реинжиниринг хўжайинлик қилувчи субъектга кризисли муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. У молиявий –тижорий ва ишлаб чиқариш –савдо фаолияти натижаси доимий пасайиб, рақобатбардошлик кескин тушганда хўжайинлик қилувчи субъектга ёрдам тариқасида қўлланади. Банкротлик тенденцияси сезилдими ва кризисни бартараф этиш комплекс чоралари зарурми дарҳол амалга оширилади.
Тараққиёт реинжиниринги тараққиёт динамикаси пасайганида ва амалдаги ишлаб чиқариш –савдо ва инвестицион жараёнлар бошқаруви ва ташкилий структураси фойда олиш бўйича юқори даражасига етганда қўлланилади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling