Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

товарларнинг мунтазам савдо-сотиқ ишларини ўтказувчи 
тижорат муассасаси. Унинг товар биржаси, фонд биржаси
валюта биржаси, меҳнат биржаси сингари турлари кенг 
тарқалган. 


207
Товар биржаси – олдиндан белгиланган қоидалар асосида 
улгуржи савдони ташкил этиш шакли. 
Фонд биржаси – қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича 
расмий жиҳатдан ташкил этилган ва мунтазам амал 
қилувчи бозор шакли. 
Валюта биржаси – миллий валюталар курслари бўйича 
уларнинг эркин олди-сотдиси амалга ошириладиган
расмий жиҳатдан ташкил этилган бозори шакли.
Меҳнат биржаси – ишчилар ва тадбиркорлар ўртасидаги 
ишчи кучини олди-сотди битимини тузишда воситачиликни 
амалга оширувчи ва ишсизларни рўйхатга олувчи муассаса.
Биржада иштирокчилар томонидан товар айирбошлаш 
тўғрисидаги битимлар тузилади, лекин товарни етказиб бериш 
ва унинг ҳақини тўлаш биржадан ташқарида юз беради. 
Бунда товарнинг эгаси ва харидорлари қатнашиши шарт эмас. 
Улар номидан ишни брокерлар (даллоллар) юритади. 
Брокер 
(маклер) – бу товар, фонд ва валюта биржаларида олди-
сотди битимларини тузишда воситачилик қиладиган шахс 
ёки махсус фирма. Улар одатда мижозлар топшириғига кўра 
ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз 
номидан савдо битимлари тузиши ҳам мумкин.
Биржанинг яна бир хусусияти шундаки, бу ерда ҳали ишлаб 
чиқарилмаган, лекин тайёрланиши аниқ бўлган, олдин сотиб 
олиниб, эгаси ихтиёрига келиб тушмаган товарлар ҳам сотилади.
Биржалар ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. 
Ихтисослашган биржаларда айрим турдаги ёки бир гуруҳ 
товарлар, универсал биржаларда ҳар хил товарлар сотилади.
Аукцион – алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни 

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling