Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

Ислом Карнмоя. Хавфсталик ва барқарор тараққиёт йўлиаа. Асар- 
лаР, 6-жилд, Т., «Ўзбекиетон», 1998 й., 104—105-6,
2 Ислом Карнмов. Бунёдкорлик йўлидан. Асарлар, 4-жилд, Т., «Ўзбе- 
кистон», 1996 й., 42-6.
135 \V \t


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
заруратини, келажакни, истиқболни ҳисобга олган ҳолда, 
ҳар томонлама комплекс ёндашади. Истиқбол зарурати 
эса янгича фикрлайдиган кадрларни тайёрлашнинг ягона 
тизимини яратишни тақозо этади. Шу сабабдан Юртбоши- 
миз қуйидаги фикрни олға суради: «Таълим беришнинг, 
маънавий, ахлоқий ва касб малакаси бўйича тарбиялаш- 
нинг мутлақо янги тизими ишлаб чиқилиши зарур. Сифат 
жиҳатдан бутунлай янги ўқув дастурлари яратилиши дар- 
кор»1.
Ушбу фикрлар кейинчалик Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури яратишда асос бўлди. Кадрлар тайёрлаш миллий 
ластури мактабгача ва мактаб таълими, ўрта махсус ва касб- 
ҳунар таълими ҳамда олий таълимни уч босқичда ислоҳ 
қилишни, 5 босқичли узлуксиз таълим тизимини яратиш- 
ни назарда тутди: мактабгача таълим, бошланғич таълим, 
умумий таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, бака- 
лавр ва магистр тайерлайдиган олий таълим.
Узлуксиз таълимнинг, яна бир икки даражали босқи- 
чи - фан номзодлари ва фан докторлари тайёрлаш ҳам 
эътибордан четда қолмади.
Миллий дастур концепцияси Ислом Каримов томо- 
нидан 1997 йилда Олий Мажгаснинг IX сессиясида «Бар- 
камол ав.чод — Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» 
номли маърузада баён этилди. Мазкур концепцияга би- 
ноан, мамлакатимизда ноеб, дунёда ўхшаши йўқузлуксиз 
таълим тизими яратилди. Бу тизимни дуненинг энг та- 
раққий этган мамлакатлари илмий жамоатчилиги жуда 
юксак баҳолади. Концепция муаллифи эса жаҳоннинг 
қатор фанлар академияларига, нуфузли университетлари- 
ra фахрий аъзо, доктор ва профессор этиб сайлацди.
Аммо ҳали бунгача бир оз вақт бор эди. Мамлакатимиз 
мустагуяллигини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, айниқса, 
иқгисодий мустақилликка эришиш, ислоҳотларни изчил 
ўтказиш раҳбар кадрлар билан кундалик иш олиб бориш- 
ни, эскича фикрлайдиган ва ишлайдиган, қотиб қолган
1 Ислом Каримов. Бунедкорлик йўлидан. Асарлар, 4-жилд, Т„ «Ўэбе- 
Ю 1СТОН»
, ! 996 н,, 49-6.
я т
i36


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ ШНЦЕПЦИЯЛАРИ
ёки бўш-заиф ехуд обрўйини йўқотиб қўйган кадрларни 
алмаштиришни талаб қиларди.
Ислом Каримов маҳаллий ҳокимликларнинг иқгисо- 
диёт тармоқдаридаги раҳбарлар ишини, кадрларни тан- 
лаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш амалиётини, мус- 
тақиллик йилларидаги дастлабки тажрибаларни таҳлил 
қилиб, туб ислоҳотлар улар олдига қўяетган талабларни 
умумлаштирди ва ягона тизимга келтирди. Ўтиш даври- 
нинг бошланғич, энг оғир ва мураккаб босқичида у раҳ- 
барларни шартли равишда уч тоифага ажратади.
«Биринчи тоифа, бу - ҳозирги оғир вазиятдан фойдала- 
ниб қолишга ҳаракат қиладиган, фақат ўз манфаатини ўйлай- 
диган, халқ ғам-ташвишвдан бегона кимсалардир. Иккин- 
чи тоифа эса - бефарқ, лоқайд одамлар бўлиб, уларни «ўйин- 
чи» дегим келади. Бундай раҳбарлар ҳеч кимга қарши гапи- 
ришни, душман оргггаришни хоҳламайди. Ўйин билан юриб- 
ди. Шамолга қараб туради, Хушомадгўйлик билан овора»1.
Учинчи тоифага Юртбошимиз ёш, эл-юрт ишига жо- 
нини тиккан, фидойи инсонларни киритади1
2 3
.
Ушбу фикрни Юртбошимиз дастлаб 1993 йилда айтган 
ва учинчи тоифага оид кадрларга «Ватан манфаати, мус- 
тақиллик манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган, 
қалбида ўти ва адолат туйғуси бор, ғайратли, куюнчаюЛ 
деб баҳо берган эди.
Туб ислоҳотлар бошланган ўтиш даврида раҳбарнинг 
ислоҳотлар мазмун-моҳиятини, мақсадлари ва вазифала- 
рини тўғри тушуниши, уларни амалга оширишдаги ўз 
ўрнини тўғри англаши, янги иш услубини ўзлаштириши, 
халқ манфаатлари йўлида фидокорлиги катта аҳамият касб 
этадй. Бу ҳақда Юртбошимиз 1993 йили Қашқадарё вилоя- 
ти меҳнаткашлари ва фаоллари билан учрашувида ҳам 
алоҳида тўхталган эди4.
1 Ислом Кярнмов. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Асарлар, 
2-
жилд, Т,, «Ўзбекистон», 1996 й., 67-6.
3 Ўша асар, 69-6.
3 Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, 
мафкура. Асарлар, 1-жилл, Т., «Ўзбекистон», 1996 й„ 245-6.
4Уша асар, 244-246-6.
137 Ш


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
Ислом Каримовнинг асарлари, турли чиқишлари, халқ 
депутатлари вилоят кенғашларидаги маъруза ва нутқла- 
рини ўрганиб, таҳлил этиб, унинг рақбарлик ҳақидаги 
фиқрлари умумлаштирилса, қуйидаги талаблар қўйилга- 
ни ойдинлашади
1. Раҳбар, энг аввало, зарур инсоний фазилатларга эга 
бўлмоғи лозим: ақл-идрокка, мустаҳкам иродага, иймон- 
эътиқодга, ор-номусга (ориятга). У бағрикенг, кечирим- 
ли, айни пайтда талабчан ва принципиал бўлмоғи шарт, 
Ислом Каримов жасур, матонатли раҳбарни эл дуо қили- 
шини айтиб: «Бизга ташкилотчи, ташаббус кўрсатиб, бош- 
қаларни ҳам эргаштира оладиган раҳбарлар керак, чунки 
бундай инсонлар халқни жипслаштиради, савобли ишларга 
сафарбар этади'> ■
r дея хулоса қилади. Бу сўзлардан раҳ- 
барларнинг нафақат қандай хислатларга эга бўлиши, шу- 
нингдек, уларнинт энг биринчи вазифаси - халқни жипс- 
лаштириш ва бунедкорлик ишларига сафарбар этиш экани 
ҳам аён бўлади.
2. Раҳбар чинакам юртпарвар, ватанпарвар бўлиши, 
халқи, юрти олдида ўз масъулиятини чуқур ҳис қилади- 
ган, эл дарди бгпан ёниб яшайдиган, етим-есирларга. но- 
гиронларга, муҳтожларга, кексадарга меҳрибон бўлиши 
лозим.
Шу сабабдан раҳбар ижтимоий ва маиший соҳага етар- 
лича эътибор қаратмоғи керак: «Фуқаролар соғлиғини 
мустаҳкамлаш, п рмутп шароитини яхшилаш, таълим-тар- 
бия ва маданий-маънавий ишларни жонлаштириш маҳал- 
лий ҳокимият идораларининг, ҳар бир раҳбарнинг кунда- 
лик ишига айланмоғи лозим»2.
Масъулият ва бурч раҳбар учун бир-бирини тақозо 
этувчи тушунчалардир, Масъулият туйғуси яхши ривож- 
ланмаган киши жамият олдидаги, оиласи, қариндош-уруғ- 
лари, маҳалласи, шаҳри, юрти оддидаги бурчини яхши 
анғлай олмайди. Ўз бурчини теран англамаган киши, ай-
1 Ислом Карнмов. Биздан оэод ва обод Ватан қолсин. Асарлар, 2- 
жилд, Т,, «Ўзбекистон», [996 й., 119-120-6.

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling