Ғазначилик тизимида юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш механизми
Download 208.36 Kb.
|
g\'aznachilik tizimi
• Суд қарори бўйича тўловлар, йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун бюджетдан маблағ олувчилар ғазначилик бўлинмаларига юридик мажбурият мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл ва кўчирма нусхасини, шунингдек ушбу юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровнома, тўлов жадвалини иловалари билан рўйхатга олиш учун тақдим этади (Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидаларига 6-илова).• Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаш шартномаларига, шунингдек бино ва иншоотларни мукаммал таъмирлашнинг манзилли рўйхати ҳам илова қилинади.• Мукаммал таъмирлаш шартномаларига суммаси 50 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ошганда, шартномаларга дефект акти асосида тузилган мукаммал таъмирлаш бўйича ишлар рўйхати, шунингдек лойиҳа-смета ҳужжатлари ва унинг экспертизадан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари ҳам илова қилинади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўлови тўлов топшириқномалари билан қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўлови тўлов топшириқномалари билан қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:• бюджетдан маблағ олувчиларнинг IV гуруҳ харажатларининг тегишли моддалари бўйича бюджет маблағлари қолдиқлари суммалари доирасида;• агар тўлов топшириқномасида кўрсатилган сумма ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинган шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммасидан ошмаса;• ҳисобварақ-фактура ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва бюджетдан маблағ олувчининг маҳсулот етказиб берувчи олдидаги қарздорлигини, шунингдек бюджетдан маблағ олувчини маҳсулот етказиб берувчига бюджет (бюджетдан ташқари) маблағларини (шу жумладан, аванс тўловларини) ўтказиши лозимлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида;• тўлов топшириқномасида кўрсатилган маҳсулот етказиб берувчининг, шунингдек бюджетдан маблағ олувчиларнинг номи ва реквизитлари шартнома ва ҳисобварақ-фактурада ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб беришни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларда маҳсулот етказиб берувчининг, шунингдек бюджетдан маблағ олувчиларнинг номи ва реквизитларига мувофиқ бўлганида.Download 208.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling