Ғазначилик тизимида юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш механизми


Download 208.36 Kb.
bet2/6
Sana01.03.2023
Hajmi208.36 Kb.
#1238323
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
g\'aznachilik tizimi

молиявий мажбурият

• юридик (жисмоний) шахсларнинг иккинчи томон, товар (иш ва хизмат)лар етказиб берувчилар олдидаги етказиб берилган товар (иш ва хизмат)лар учун хақ тўлашни тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан ҳисоб-тўлов ҳужжатларида ҳисобланган, ишчиларга иш ҳақи, тўлов ҳужжатлари, суд қарорлари, ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларни мол етказиб берувчи ёки тўловни қабул қилувчига маблағларнинг ўтказилиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар.

ЮРИДИК ВА МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ

ЮРИДИК ВА МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ

• Бюджетдан маблағ олувчиларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини Ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикасининг Ғазначилик тизимига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ

• бюджетдан маблағ олувчиларнинг Давлат бюджети ҳисобидан маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек капитал қурилиш буюртмачиларининг шартномалари ғазначилик бўлинмаларида мажбурий тартибда рўйхатга олинади ва ушбу шартномалар фақатгина рўйхатга олингандан кейин кучга киради.

• Бунда, бюджет маблағлари ҳисобидан бюджетдан маблағ олувчиларнинг товарлар етказиб бериш бўйича тузадиган шартномаларида, қоидага кўра, 15 фоиз миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилиши кўзда тутилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснолиги белгиланган

• Бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдидаги молиявий мажбуриятлари уларга товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларни ҳисоблаш ведомостлари асосида қабул қилинади.

  • • Бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдидаги молиявий мажбуриятлари уларга товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларни ҳисоблаш ведомостлари асосида қабул қилинади.
  • Молиявий мажбуриятлар, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар, шунингдек суд қарорлари бўйича тўловлар, йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари, олдин тузилган шартномалар ва юридик мажбуриятлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар доирасида қабул қилинади.
  • • И ва ИИ гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар тўлови учун нақд пул маблағларини олишга сўровнома, шунингдек ушбу гуруҳлар харажатлари бўйича тўлов топшириқномалари асосида рўйхатга олинади.
  • • Ғазначилик бўлинмалари ғазна ҳисобварақларидан тўлов топшириқномалари асосида ташкилот ва муассасаларни сақлаш, марказлаштирилган тадбирларни ўтказиш, капитал қўйилмалар ва бошқа мақсадлар учун тўловларнинг тасдиқланган харажатлар сметаси ва капитал қўйилмалар лимитлари доирасида амалга оширади.

Download 208.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling