Ғазначилик тизимида юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш механизми

Download 208.36 Kb.
bet3/6
Sana01.03.2023
Hajmi208.36 Kb.
#1238323
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
g\'aznachilik tizimi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 центябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, бюджетдан маблағ олувчиларни Давлат бюджетидан харажатларнинг тўрт гуруҳи бўйича молиялаштириш тартиби белгиланган:

• И. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар);

• ИИ. Иш ҳақига қўшимчалар;

• ИИИ. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган манзилли рўйхатларга мувофиқ);

• ИВ. Бошқа харажатлар (озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар).

• Бюджетдан маблағ олувчиларнинг И ва ИИ гуруҳ бўйича харажатлар тўлови биринчи навбатда амалга оширилади. Бунда, И гуруҳ харажатларини ИИ гуруҳ харажатлари тўловисиз амалга ошириш тақиқланади.

• Тегишли бюджет бўйича И ва ИИ гуруҳ харажатлари тўлови учун ғазна ҳисобварақларида зарур маблағларни қоплайдиган қолдиқлар мавжуд бўлганда, И ва ИИ гуруҳ харажатларини тўлиқ амалга оширган ташкилотлар бўйича ИВ гуруҳ харажатларини амалга оширишга рухсат этилади.

ИВ гуруҳ "Бошқа харажатлар" бўйича маблағларнинг сарфланиши ўрнатилган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:

• овқатлантириш;

дори-дармонлар;

коммунал хизматлар;

• бошқа харажатлар.

• Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан олдин тузилган шартномаларга қўшимча келишувлар тузишда молия йили якунигача шартномалар суммаси - юридик мажбуриятлар (мисол учун, куз-қиш мавсумининг келиши билан боғлиқ ҳолда электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик энергияси учун харажатларнинг ўсиши ва бошқалар) камайтирилаётган харажатлар моддалари бўйича эҳтиёж бўлиши мумкинлиги эътиборга олиниши лозим.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling