Фермаларнинг хисобий схемалари


Ферма тугунларидаги пайванд чокларини ҳисоблаш


Download 0.71 Mb.
bet2/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1596156
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ibragimov Hasan 2

6.2. Ферма тугунларидаги пайванд чокларини ҳисоблаш


Ҳисоблашни барча ҳовон ва устунларнинг тасмалар билан бирикиш тугунлари учун бажарамиз. Мисол тариқасида 2 ва 5 ҳовонлар пайванд чокининг ҳисобини кўриб чиқамиз. Қолган ҳовон ва устунлар учун худди шундай ҳисоб бажарилади.
Бурчаклик бурчаги (обушоки) ва перо қисмидаги зўриқиш қуйидагига тенг:
Nоб = 0,7N = 0,7218.11 = 152.68 кН; Nп = 0,3218.11 = 65.43 кН.
Пайванд чок катетларини қуийдагича қабул қиламиз: Бурчакликларнинг бурчак (обушка) қисми бўйича kf= 6 мм, ва перо қисми бўйича kf= 7– (1-2) = 6 мм.
Пайванд чоклар узунликларини аниклаймиз:
бурчак (обушок) чоклар узунлиги
 = = 11.08+1 = 12.08 см, 12 см қабул қиламиз;
Перо чоклар узунлиги  = = 4,7+1 = 5,7 см, 6 см қабул қиламиз.
Ҳисоблаш натижаларини 6- жадвалга киритамиз.
6- жадвал. Пайванд чокларни ҳисоблаш натижалари

Стерженлар рақамланиши

Ҳисобий зўриқиш

Кўндаланг кесими

Бурчак чок (обушка)

Перо

Nоб кН

kf см

lw см

Nп кН

kf см

lw см

2,5

218.11

┐┌75х7

153.68

0.6

12

65.43

0,6

6

7

169.94

┐┌50х4

118.75

0,6

10

50.89

0,6

5

10

-121.13

┐┌80х6

84.79

0,6

8

36.34

0,4

5

13

72.69

┐┌50х5

50.88

0,4

7

21.81

0,4

4

17

-24.69

┐┌56х4

17.28

0.4

4

7.41

0,4

4

1

-7.02

┐┌54х4

4.91

0,4

4

2.11

0,4

4

9,15,19

-35.1

┐┌54х4

24.57

0,4

4

10.53

0,4

4

3

0,00

┐┌50х5

0,00

0,00

0.00

0,00

0,00

0.00


7. Ферма чизмасини расмийлаштириш қоидалари.

Ферманинг ишчи чизмаси А-1 ёки А-2 форматда бажарилади. Чизма намунаси кафедрада ишлаб чиқилган. Ферма чизмаси қаламда қўлда ёки компьютерда AutoCAD да бажарилади.


Чизманинг ўнг томонидан 18-20 мм жой қолдирилиб, унда пўлатлар таснифи, изох ва бурчак штампи жойлаштирилади. Форматнинг қолган қисмида ферманинг ишчи чизмаси чизилади. Унда ферманинг геометрик шакли (схемаси), ўлчамлари ва стержендаги зўриқишлар кўрсатилади. Шунингдек ферманинг жўнатиладиган қисмининг олди, юқори, паст, чапдан ва ўнгдан кўринишлари ва йиғиш (монтаж) тугуни кўрсатилади.
Варақдаги чизмалар масштаби шундай қабул қилиниши керакки, унда варақда очиқ жой қолмаслиги қолмаслиги керак. Қуйидаги масштаблар тавсия этилади:
- геометрик схема учун 1:100, 1:200;
-ферма кўринишлари учун 1:50, 1:40;
-монтаж тугун учун 1:20.
Масалан, ўқлар учун 1:50, кўндаланг кесим учун 1:25. Бунда стержен ва тугундаги элементлар катталашган ва кўринарли қилиб бажарилиши керак.
Варақнинг асосий ҳажмини жўнатиладиган ферманинг ишчи чизмаси эгаллайди. Унда ферманинг умумий кўриниши, шунингдек юқоридан, пастдан, чапдан ва ўнгдан кўринишлари акс эттирилади. Умумий кўринишда авваламбор ўқ чизиқлари чизилади, сўнгра эса стержен кесим боғланади, бунда ўқ чизиқлари стержен кўндаланг кесимининг оғирлик марказидан ўтиши керак.
Ферма панжараларидаги ховон ва устун ўқлари тугунда учрашиши шарт. Тасмалар билан ховон ва устун учлари орасидаги масофа 40 мм дан кам бўлмаслиги тавсия этилади.(ховон ва устун расм). Сўнгра ҳар бир ховон ва устун учун ҳисобий пайванд чоклари чизилади. Агар ҳисобий пайванд чоклари узунликлари тасмага етарли бўлса, қўшимча элементлар керак эмас, акс ҳолда пайванд чокларини қамраб оладиган листнинг (фасонка) контур чизиғи чизилади. Лист(фасонка) тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, тасмага учма-уч пайвандланади.
Шу варақда ферма жўнатиладиган қисмини йиғма (монтаж) тугуни чизилади. Ферманинг устун билан бирикиш тугуни чизмаси ҳам курс лойиҳасининг биринчи варағида кўрсатилиши керак.
Ферманинг қолган тугунлари, стержен кесими ўзгарган тугунлар бир хил типли бўлиб, курс лойиҳасининг намуна чизмасида ёки адабиётларда келтирилган.
Пўлат таснифи жадвал шаклида келтирилади ва у варақнинг ўнг томонига жойлаштирилади. Жадвални тўлдириш кўп қийинчилик тўғдирмайди. Ферма барча стерженларининг ўлчамлари чизмада маълум бўлиб,улар рақамланади ва гуруҳларга ажратилади. Стержен учун 1 метрининг оғирлиги сортаментда келтирилган. Варақ (фасонка, қоплама ва ҳ.к.) оғирликларини аниқлашда, уларнинг ҳажмини ҳисоблаб, пўлатнинг ҳажмий оғирлигига кўпайтириш керак. Жўнатиладиган ферманинг умумий оғирлигини аниқлашда пайванд чокларининг оғирлиги ҳам ҳисобга олинади ва бу жами ферма стерженлари оғирлигининг 1-2% миқдорига тенг қилиб олинади.


Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling