Фермаларнинг хисобий схемалари


Рамани ҳисоблашга доир мисол


Download 0.71 Mb.
bet3/8
Sana18.06.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1596156
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ibragimov Hasan 2

Рамани ҳисоблашга доир мисол

Фермани ҳисоблашга доир бажарилган мисолни давом эттирамиз.


Дастлабки маълумотлар: Рама равоғи L = 30 м, қадами B = 6 м, том ёпма қурилмаси пўлат профнастил, қор юки Pсн = 1 кН/м2, шамол таъсири w0 =0,60 кН/м2. Устун материали С245 маркали пўлат, ҳисобий қаршилиги Ry= 24 кН/см2.
Бино иккита, юк кўтариш қобилияти Q=50 тс, бўлган кран билан жиҳозланган. Кран ости релсининг пол сатхидан баландлиги 11.2 м. шу белгидан кран аравачали устигача бўлган баландлик Hk = 3.15 м; краннинг рельсдан чиқиб турган қисмини B1 = 300; эни B2 = 6,86 м; кран базаси K = 5,6 м; кран ғилдиракининг энг катта босими P1 = 415 кН;аравача оғирлиги Gт = 132 кН; краннинг аравача билан оғирлиги Gk = 583 кН. Кран ости тўсининг баландлиги hб= 1 м, (устун қадами В = 6 м бўлса), кран релсининг баландлиги 0,2 м.
Рамани ҳисоблаш учун устун ўлчамларининг аниқлаймиз.
Бинонинг кран рельси устидан стропила ферманинг остигача бўлган масофа
H2 = Hk + 100 мм + а = 3.15 + 0,1 + 0,3 = 3,55 м;
H2 =3,6 м (0,2 м каррали).
Пол сатхидан стропила фермаси остигача бўлган цехнинг баландлиги
H0= H1 + H2 = 11.2 + 3,6 = 14,8 м.
Устун юқори қисмининг баландлиги
HВ = H2 + hб + hр = 3,6 + 1+ 0,2 = 4,8 м.
Устун пастки қисмининг баландлиги
HН = H - HВ + 0,8 м = 14,8 – 4,8 + 0,8 = 10.8 м.
0,8-устун базасининг баландлиги.Устуннинг тўлиқ баландлиги (базанинг остидан)
H = HН + HВ = 10.8 + 4,8 = 15,6 м.
Горизонтал ўлчамлар. Устунга ўқдан боғланиш масофаси b0 = 250 мм, эни эса bk = 1000 мм. Шартни текширамиз:
bk= 1000≥ H/20 = 15,6·1000/20 = 780 мм.
Шарт бажарилаяпти.


Кран релесининг устун ўқига боғланиш l1 = 1250 мм, ва кран билан устун орасидаги масофа:
l1– B1 – (bkb0) = 1250 – 300 – (750 – 250) = 200 мм  75 мм.
Кран ости консолининг устун четидан чиқиб турган қисми 500 мм.
Рамага тушадиган юкларни аниқлаш.
Ферманинг ҳисобланга аниқланган юклар доимий g = 0.55 кН/м2 ва қор p =1 кН/м2. Рама ригеладаги чизиқли юклар:
Доимий qп =0.55·6 = 3.3 кН/м;
Қор qсн =1·6 = 6 кН/м.
Крандан тушадиган юклар.
Бинодаги кранлар кран ости тўсинига бимриктирилган релслар бўйлаб ҳаракатланади. Иккита бир-бирига яқинлашган кранлардан ҳосил бўладиган юкларни аниқлаймиз. Кран таъсирлари вертикал ва горизонтал бўлиши мумкин. Иккаласи ҳам кран ғилдираклари орқали узатилади. Вертикал кран юки, кран оғирлигидан ва у кўтарган юк оғирлигидан иборат бўлади. Горизон юк кран аравачасининг юк билан тормозланишидан ҳосил бўлади.


Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling