Фермер хўжалиги фаолиятида бизнес-режалаштириш


Download 73.8 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi73.8 Kb.
#1501625
1   2   3   4
Bog'liq
5 Ф-х фаолиятини БР

Бизнес қанчалик йирик, кўрсатилаётган хизматлар, бажарилаётган иш ва ишлаб чиқарилаётган махсулот ҳажми қанчалик кенг бўлса, корхона ҳажми ва йўналишига мос равишда режалаштириш жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар доираси шунчалик кенгаяди.

Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам режалаштириш куйидаги саволларга жавоб бера олиши лозим:

1) нимани, қачон ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш;

2)танланган муқобилликни аниқланган ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш лозим;

3) маҳсулот сифати, унинг рақобатбардошлиги қандай ва у истеъмолчилик талабига эга бўладими;

4) маҳсулот чиқариш билан боғлик бўлган ишлаб чиқариш харажатлари ва бошка сарф-харажатлар қопланадими;

5) кутилаётган рентабеллик даражаси, фойда ҳажми ва бошқа пул тушумлари таъминланадими.

Ушбу саволларга жавоб топа олмаса режалаштириш оддий расмиятчиликка айланиб, асосланмаган характерга эга бўлади, ишлаб чиқаришнинг келгуси ривожланиши издан чиқиб, корхонанинг ўзи молиявий қийинчиликларга дуч келади ва иқтисодий баркарорликни йўқотади.

Ушбу саволларга жавоб топа олмаса режалаштириш оддий расмиятчиликка айланиб, асосланмаган характерга эга бўлади, ишлаб чиқаришнинг келгуси ривожланиши издан чиқиб, корхонанинг ўзи молиявий қийинчиликларга дуч келади ва иқтисодий баркарорликни йўқотади.

Шунинг учун хам режалаштириш ёки режани ишлаб чиқишга киришишдан олдин иқтисодий таҳлил ўтказиш муҳим бўлиб, унинг асосий вазифалари куйидагилар хисобланади:

  • режани бажариш, ишлаб чиқариш динамикаси ва маҳсулотни сотиш даражаси;
  • ушбу кўрсаткичлар ўзгаришига омилларнинг таъсирини аниқлаш;
  • маҳсулот чиқариш ва сотишни кўпайтириш учун ички ишлаб чиқариш заҳираларини аниқлаш;
  • аниқланган заҳиралардан фойдаланиш буйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Назорат саволлари

Назорат саволлари

Бозор шароитларида режалаштириш ва башорат килишнинг моҳияти нимада?

Бозор шароитларидаги режалаштириш аввалги маъмурий-буйрукбозлик тизимидаги режалаштиришдан нимаси билан фарк килади?

Хужалик юритишнинг бозор шароитларида режалаштиришнинг асосий тамойилларини санаб беринг.

Режалаштиришдаги иктисодий тахлилнинг ахамияти нимада?

Режалаштириш ва эркин тадбиркорлик кай тарзда уйгунлашади?

Корхонанинг режалаштириш сохасидаги ваколатлари канай?

Режалаштиришнинг норматив асослари деганда нимани тушуниш керак?

Норма билан норматив ўртасида кандай фарк бор?

Режалаштиришнинг норматив аосларини таснифлаб беринг.


Download 73.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling