Фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини статистик ислох килиш


-жадвал Тошкент вилоятидаги айрим кўп тармоқли фермер хўжаликларининг самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили[1]


Download 303.95 Kb.
bet4/4
Sana02.06.2024
Hajmi303.95 Kb.
#1837997
1   2   3   4
Bog'liq
Фермер

1-жадвал
Тошкент вилоятидаги айрим кўп тармоқли фермер хўжаликларининг самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили[1]

Кўп тармоқли фермер хўжаликнинг номи

Жами харажатлар, минг сўм

Фойда, минг сўм

Рентабеллик, %

Рентабеллик даражасининг фоиз бандга ўзгариши

2017 й

2023 й

2017 й

2023 й

2017 й

2023 й

Мустакиллик

115579

311832,1

-10

56535,9

-0,01

18,13

18,14

Бустон

90993

152340

0

23980

0,00

15,74

15,74

Турсунов
Муминжон

180823

302058

12299

47547

6,80

15,74

8,94

Мухторов-Ҳасанбой-агро

71300

292044,9

3568

12962,1

5,00

4,44

-0,56

Султонов Мухиддин

285843

421022

36101

56551

12,63

13,43

0,8

Насим-Улуғбек файз

157249

182939,9

10236

36109,1

6,51

19,74

13,23

Бердибоев Яхшибой

265270

249754

2300

47698

0,87

19,10

18,23

Сайёра пари

27000

49243,2

4340

32168,8

16,1

65,33

49,23

Одатда юқоридаги жадвал маълумотларидаги самарадорлик кўрсаткичларини молиявий натижалар билан таққослашимиз мумкин. Жами даромад, соф фойда, сотув рентабеллиги, асосий воситаларнинг сотув ҳажмига нисбатан вазни ва асосий воситаларнинг рентабеллиги кўрсаткичлари ички молиявий фаолият самарасини кўрсатади.
Аммо бу кўрсаткичлар хўжаликнинг ташқи ёки ички бозордаги фаолиятини тўла акс эттирмайди. Шунинг учун юқоридаги кўрсаткичларни ташқи мезонлар, жумладан, бозорнинг ўсиш суръати, рақобатбардош нархлар, рақобатчилар маҳсулоти ёки хизмати сифати ва шунингдек мижозларнинг қониқиши ва уларни сақлаб туриш даражаси кабиларни ҳам қўллаш зарур. Жадвал маълумотларидан кўринишича, вилоят ҳудудида жойлашган “Сайёра пари” кўп тармоқли фермер хўжалигининг рентабеллик даражаси юқори бўлиб, 2023 йилда 2017 йилга қараганда 49,23 фоиз бандга ошган ҳолда “Мухтор-Ҳасанбой-агро” кўп тармоқли фермер хўжалигида аксинча -0,56 фоиз бандга камайган.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми (тонна, метр, литр) натурал ўлчовда ҳамда кўрсатилган хизматлар қиймат ўлчов бирликларида мутлақ статистик кўрсаткичлар билан ифодаланса, самарадорлик кўрсаткичлари ишлаб чиқарилаган ялпи маҳсулотнинг сарфланган меҳнат ҳажмига нисбати, сотилган маҳсулот қийматининг уни ишлаб чиқариш харажатларига нисбати, соф фойдани сотилган маҳсулот қийматига нисбати, меҳнат унумдорлиги каби нисбий статистик кўрсаткичлар орқали ҳисобланади.
Бизнингча, кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти самарадорлигини аниқлаш ва уни баҳолаш учун аввало самарани юзага келиш жараёнини аниқлаб олиш зарур ва унинг қуйидаги кўрсаткичларни келтириш мақсадга мувофиқ (1-расм).

1-расм. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигининг шаклланиш чизмаси[2]
Кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ўз фаолияти юқорида ишлаб чиқилган хусусий кўрсаткичлардан ташкил топган интеграл кўрсаткичлар асосида йўлга қўйилган [8].
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари турли хилдаги маҳсулот ишлаб чиқариши ва хизматлар кўрсатиши натижалари натура ва пул шаклларида бўлганлиги сабабли, уларнинг ўлчов бирликлари ҳам турлича бўлиши маълум. Шунинг учун кўп тармоқли фермер хўжаликларида турли ўлчов бирликларига эга бўлган кўрсаткичларни таққослашда, маҳсулот ҳажмининг ўзгариши ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлашда статистик индекслар усулини қўллаш тавсия этилади. Хўжаликларда янги тармоқларнинг йўлга қўйилиши ва самарасиз тармоқ фаолиятининг тўхтатилиши натижасида таркибий ўзгаришлар юзага келиши содир бўлади. Бундай ҳолатда хўжалик фаолиятини ўрганишда таркибий силжишлар индексларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва уларнинг тармоқлар фаолиятини йиллар давомидаги ҳолатини ўрганиш ҳамда ривожланиш даражасини таҳлил қилишда динамика индекслари аниқ натижалар беради. Шу билан бирга кўп тармоқли фермер хўжаликлари айрим тармоқларининг фаолияти мавсумийлик хусусиятга эга бўлганлиги туфайли бундай ҳолатдаги жараёнларни ўрганишда динамика қаторларининг мавсумийлик коэффициенти ҳисобланиб, бўлаётган жараёнга баҳо берилади.
4 Деҳқон хўжалиги кўринишларидаги хўжалик юритиш усулини қўллашни янада ривожлантириш ва статистик тахлил қилиш.
Фермер хўжаликлари ўз ихтиёридаги мол-мулкдан ва ер участкаларидан фойдаланиб фаолият кўрсатади. Фермер хўжалигининг мол-мулкига: бинолар, иншоотлар, қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, чорва моллари, паррандалар, етиштирилган маҳсулоти, қишлоқ хўжалик техникаси, инвентарь, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек, фермер хўжалигининг балансидаги бошқа мол-мулклар киради. Фермер хўжаликлари мол-мулкининг шаклланиш манбалари қуйидагилар: хўжалик аъзоларининг пул ва моддий маблағлари; маҳсулот (ишлар, хизматлар) реализациясидан, шунингдек, фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлар; қимматли қоғозлардан олинган даромадлар; кредитлар; юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз хайрия ва бошқа бадаллари, эҳсонлари; қонунларда тақиқланмаган бошқа манбалар. Фермер хўжаликлари зарур мол-мулкни ва ишлаб чиқариш воситаларини биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда юридик ва жисмоний шахслардан сотиб олади. Фермер хўжаликларининг мол-мулки миқдори чекланмаган бўлиб, у давлат томонидан ҳимоя қилинади. Фермер хўжаликларининг мол-мулки уларнинг аъзоларига умумий, биргаликдаги мулк ҳисобланади. Фермер хўжаликларининг мол-мулкини кўпайтириш ва ундан самарали фойдаланишнинг асоси тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) – тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан амалга ошириладиган, ўз таваккалчилиги ва мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қаторига ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган ва тадбиркорлик фаолиятини юритаётган юридик ва жисмоний шахслар киради. Фермер ва юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликлари кичик ва ўрта тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳисобланади. Фермер хўжаликларининг мол-мулкларидан самарали фойдаланиш йўлларига: - мавжуд техника воситаларидан интенсив фойдаланиш; - бино-иншоотларини ўз вақтида таъмирлаб бориш; -техника воситаларининг юк кўтариш қобилиятидан максимал фойдаланиш; -от-арава транспортидан фойдаланиш ва бошқалар киради.
Қишлоқ хўжалиги экинлари маҳаллий навларининг ҳосилдорлиги паст ва ташқи бозор талабларига жавоб бермайди. Импорт қилинадиган қиммат ва маҳаллий шароитларга мослаштирилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларига қарамлик янада ортиб бормоқда.
Таълим муассасаларида ўқув ва касбий тайёргарлик курслари, таълим тизими, шакли ва ўқитиш усуллари замон талабларига жавоб бермайди. Меҳнат бозори талабларини ўрганиш ва янги мутахассисликларни жорий этиш учун тармоқлараро ва идоралараро мувофиқлаштириш тизимини яратиш талаб этилади.
Ҳозирги вақтда мамлакатда қишлоқ хўжалигига оид билим ва ахборотлар тарқатиш учун замонавий хусусий тузилмалар мавжуд эмас.
Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат таъминоти, таълим, малака ошириш ва ахборот-маслаҳат хизматлари соҳаларида замонавий, интеграциялашган ва мослашувчан тизимни яратиш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади. Аграр секторда амалга оширилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари аксарият ҳолларда тўғридан-тўғри фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига йўналтирилган.
Хорижий мамлакатлар бўйича маълумотлар таҳлил қилинганида, қишлоқ ҳудудларининг иқтисодий тараққий этиши қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан бевосита боғлиқлиги ва шундагина муваффақиятга эришилиши, маҳаллаларнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган субсидияларга асосланган ислоҳотлар самарасиз эканлиги кузатилди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг мувофиқлаштируви остида амалга оширилаётган қишлоқларни ривожлантириш дастурлари, асосан, ҳудудий иқтисодий номутаносибликни бартараф этишга қаратилган бўлиб, йирик шаҳар марказлари фойдаси учун, қишлоқ аҳолисининг кичик бир қисми — фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланадиган бошқа тадбиркорлар сектори томонидан қўллаб-қувватланади, бироқ қишлоқ маҳаллалари четда қолмоқда.
Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожланишини таъминлаш мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғи ҳолатини акс эттирувчи ишончли статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш тизимига инвестицияларнинг жалб қилиниши давлат ва хусусий сектор ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Мазкур устувор йўналишнинг асосий мақсади бўлиб, ишончли статистик маълумотларни тўплаш, таққослаш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида бошқарув усуллари қишлоқ хўжалиги корхоналари олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, юқори сифатли қилиб бажарилишини таъминлаш учун уларга нисбатан кўриладиган чора-тадбирларни ва таъсирчан усулларнинг қўлланилишини билдиради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқаришда қўлланиладиган барча усуллар, бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, бошқарув усуллари ўзининг тавсифига кўра иқтисодий, маъмурий ва психологик усулларга бўлинади. 1. Иқтисодий усуллар. Бошқаришнинг бу усули мутахассислар ва деҳқонлар моддий манфаатларига асосланган бўлиб, давлат, жамоа ва ҳар бир меҳнаткашнинг моддий манфаатдорлигини бир-бири билан узвий боғлайди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий усулларига таннарх, баҳо, фойда, рентабеллик, хўжалик ҳисоби, моддий рағбатлантириш фонди киради. Иқтисодий бошқарув усулларининг асосий вазифаси ишлаб чиқаришда ҳар бир маҳсулот бирлигига сарфланадиган харажатлар миқдорини камайтириб, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва чет эл технологияларини амалиётга жорий этишдир. 2. Ташкилий-маъмурий бошқарув усули яккабошчилик муносабатлари, интизом ва масъулиятга асосланади. Ташкилий-маъмурий бошқарувига маҳсулот турларини режага асосан етиштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, меҳнатга ҳақ тўлаш меъёрларини ўз вақтида кўриб чиқиш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ва тез ҳал қилинадиган масалалар тўғрисидаги кўрсатмалар киради. 3. Ижтимоий-психологик усулларга - хўжаликнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, иш жараёнларида соғлом ижтимоий-психологик муҳит яратишдир. Хўжалик ишловчилари томонидан меҳнат интизоми бўйича чиққан низолар бу усулнинг ҳолатига баҳо беради. Низо раҳбар билан ишловчи ва бошқа ходимлар орасидаги келишмовчиликлардан келиб чиқади. Бошқаришининг қуйидаги уч хил системаси мавжуд: 1. Чизиқли бошқариш системасида ҳар бир ходим фақатгина битта бошлиққа бўйсунади. 2. Функционал бошқариш системасида бошқариш функцияси 2-3 раҳбар ўртасида ихтисосига қараб тақсимланади. Бу системада бошқариш анча ихтисослашган бўлади. 3. Мураккаб бошқариш системаси функционал ва чизиқли бошқариш системасининг йиғиндисидан ташкил топган. Ҳозир бу бошқариш системаси қишлоқ хўжалиги корхоналарида устунроқ туради.
Қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги диспетчерлик хизмати, бу корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятига, унинг бўлимларига телефон, факс, радио, рация ва бошқа воситалар ёрдамида марказлаштирилган ҳолда оператив раҳбарлик қилишдир. Бошқариш – қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш, яъни ахборотни тўплаш, уни ишлаб чиқиш, таҳлил этиш, қабул қилинган қарорларни ижро этувчига етказиш ва бу қарорларнинг бажарилишини текшириш жараёнларини ўз ичига олади. Ҳукумат қарорларида ҳозирги шароитда режалаштириш системасини ва қишлоқ хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш учун иқтисодий-математик усулларни кенг қўллаш ва электрон ҳисоблаш техникаси, илғор алоқа техникасидан фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигида ширкат, фермер ва деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб, юридик шахс мақомига эга бўлади ва фаолиятини қонун ҳужжатларига ҳамда ўз низомига асосан бошқаради. Уставига амал қилади, ўзининг мустақил балансига, банк муассасасида ўз ҳисоб варақларига, номи ёзилган думалоқ муҳр ва тамғасига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам, шунингдек, ундан ташқарида ҳам қонун ҳужжатларига ва ўз уставига зид бўлмаган ҳар қандай битимларни тузиш ҳуқуқига эга бўлади, судда даъвогар ва жавобгар сифатида иштирок этиши мумкин. Алоҳида қишлоқ хўжалик корхоналари учун маҳсулотларни турли каналлар орқали сотиш ҳам ташкилий, ҳам иқтисодий жиҳатдан қийин масала.. Корхоналар фаолиятининг пировард натижаси маълум даражада маҳсулотни тайёрлайдиган, сақлайдиган, ортадиган-туширадиган хизматларнинг ривожланишига боғлиқ. Шунинг учун қишлоқ хўжалик корхоналарида маҳсулотни тайёрлашни ва сотишни ташкил қилиш бўйича барча масалаларни ҳал қилиш зарарурияти туғилади.
Хулоса
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислохотларнинг асосий кисмини кишлок хужалигига асосланган имкониятлар ташкил этади. Масалан хар йилги пахта мавсумида олий талим муассасалари талабалари пахта йигимидан озод этилди. Бу талабаларга кушимча билим билан жалб этилишига сабаб булди. Бундан ташкари кишлок хужалиги сохасида яратилган «Кластер» тизими хам жуда куп кулайликларни келтириб чикарди. Бу борада купчилик ёшлар ва ахолининг ишсиз катлами иш билан таминланди. Фермер хужаликларида яратилаётган молиявий узгаришлар 2017 – йиллардан сунг сезиларли даражада узгаришларни намоён килди.
Хусусан 2017-йилда фермерлардан олинадиган солик ставкаси 37,1 % эди, 2022-йилга келиб ушбу курсаткичимиз 32,2 фоизга, давлат буджетига олиб куйиш даражаси эса 22,6 % га пасайтирилган.

Фойдаланилган адабиётлар:


1 Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» ги фармони.
2 Б.Х.Маматкулов, Б.Қ.Утанов Қишлоқ хўжалик статистикаси дарслик.
3. Аҳматжон Насритдинов укув услубий кулланма.
4.И.А.Каримов . Қишлоқ хўжалиги тараққиёти тўкис хаёт манбаи. Т.:1998
5. Ў. Умурзоқов, А. Тошбоев, А. Тошбоев «Фермер хўжалиги иқтисодиёти» (ўқув қўлланма).
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318- сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори.
Интернет сайтимиз:
www.лех.уз – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қонунчилик ҳужжатлари сайти.
www.зиёнет.уз


1



2



Download 303.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling