Фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини статистик ислох килиш
Самарадорлик = Ишлаб чиқариш натижалари / Ишлаб чиқариш омилларига харажатлар
Download 303.95 Kb.
|
Фермер
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини статистик таҳлил қилиш
Самарадорлик = Ишлаб чиқариш натижалари / Ишлаб чиқариш омилларига харажатлар
Иқтисодчи олимларимиздан А.Ўлмасов ва А.Ваҳобовларнинг фикрича самарадорлик – ресурс сарфлари билан ишлаб чиқаришдан олинган натижани таққослашни билдиради, яъни нима сарфлаб нимага эришилганлигини кўрсатади. Самарадорлик (С) аниқланганда яратилган маҳсулотлар ва хизматлар қиймати ()билан ресурсларнинг сарфи () таққосланади[7]. Ш.Ш. Шодмонов ва Б.Э. Мамарахимов ларнинг фикрига кўра, фойда олиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда олинган фойда (Ф) ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс харажатларига (ИХ) бўлинганлигига тенг [6]. Яъни, Р.Хусанов, Д.Ю.Дадабоев, Т.Ю.Дадабоевларнинг фикрига кўра, “Самара – қишлоқ хўжалигида ўтказилган у ёки бу тадбирларнинг оқибати, натижасидир. Иқтисодий самарадорлик – ишлаб чиқариш воситаларининг ва жонли меҳнатнинг қўлланилишидан олинган якуний фойдали самарани, жами сармоялардан эришилган натижани кўрсатишидир” [4]. Кўп тармоқли фермер хўжалигининг иқтисодий ҳолатини баҳолашда самарадорлик, рентабеллик ва фойда каби иқтисодий категория ўрганилади. Агар кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти самарали деб баҳоланса, унда унинг рентабеллик даражаси юқори, хўжалик фойда олиб ишлаётганлигини кўрсатади. Шунинг учун кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини баҳолашда асосан самарадорлик кўрсаткичини аниқлаш етарли. Кўп тармоқли фермер хўжалигининг самарадорлигини статистик таҳлил қилишда статистик тадқиқотлар методологиясига асосан юзага келтирувчи ва таъсир этувчи омиллар ўрганилади. Улар қуйидагилардан иборат: табиат ва иқтисодиёт қонунлари. Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ва уни сотиш, ер ва табиат, талаб ва таклиф муносабатлари билан боғлиқ; кўп тармоқли фермер хўжалигида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилганлиги; кўп тармоқли фермер хўжалиги ташкил этилган худуднинг ишлаб чиқариш ижтимоий инфратузилмаси. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланган худудларда маҳсулот ҳажми ва сифати ошиб бораверади. Ижтимоий инфратузилма ривожланган худудларда ишловчиларнинг самарали фаолият юритиши учун қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаб бориши учун имкониятлари юқори даражада бўлади; бозор инфратузилмаси. Бозор инфратузилмаси кўп тармоқли фермер хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва уларнинг эҳтиёжларини қондириш борасида шароитлар яратиб хўжаликни самарали фаолият юритишини таъминлаб беради. 2 Экин майдонлари ва куп йиллик экинларнинг статистик тахлили. Қишлоқ хўжалиги жараёнларида механизациялашнинг жорий этилиши деҳқончилик тизимининг ҳар томонлама ривожланишига асос бўлади. Фермерлар учун энг катта муаммолар экинларни мавсумий экиш, ҳосилни ўриб-йиғиб олиш ва уларга дастлабки ишлов бериш ҳамда сақлаш жараёнларини ўз вақтида бажарилмаган ҳолларида юз беради. Айниқса, шуни эсда тутиш керакки, “Агар қишлоқ хўжалигида қайсидир жараённи бажаришга кечикиш, бу барча жараённи бажаришга кечикиш демакдир” (Като, Милоддан аввалги 2-аср)1. Қишлоқ хўжалиги жараёнларида меҳнат унумдорлигига эришиш учун механизациясини тўғри жорий этиш лозим. Ҳар бир турдаги экинга ўзига хос бўлган ишлов берилишига қараб жараёнларни механизациялаш керак бўлади. Шунинг учун Республикамиз мустақилликка эришган биринчи кундан бошлаб, сезиларли даражада тараққий этаётган республика агросаноатининг барча йўналишларини, айниқса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини энг замонавий, мукаммал қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш учун хорижий давлатларнинг илғор фирмалари билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги техникаларини мамлакатимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу билан бирга давлатимиз томонидан фермер хўжаликларига техникалардан фойдаланишнинг янги йўналишларини яратиб берилганлиги, яъни, ўзининг шахсий техникасидан ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларнинг техникаларидан шартнома асосида ёки ижарага олиб фойдаланиш имкониялари борлигини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. Шу билан бирга қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини механизациялаштириш (1-расм) ҳалқ фаравонлигини оширишда энг муҳим йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш асосан суғориладиган деҳқончилик шароитида амалга оширилади. Сув захирасини етарли эмаслиги эксинтенсив усулда маҳсулотлар етиштиришни, ягни, янги экин майдонларини яратиш ҳисобига маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятини чегараланганлиги учун келажакда интенсив усулда - экинлар ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига маҳсулотларни кўпайтириш истиқболли йўнаналиш қилиб белгиланган. Бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тўлиқ механизациялаштириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
1-расм. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўпайтириш асослари Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаштиришнинг асосий мақсади, содда қилиб айтганда, маҳсулотларни етиштиришда меҳнат сарфини камайтиришдан иборат.
3 Кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини статистик таҳлил қилиш. Кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини статистик таҳлил қилишда юқоридаги омиллар натурал ва қиймат кўринишларида, мутлақ ва нисбий миқдор ҳамда рақам билан ифодаланмайдиган сифат кўрсаткичларида ифодаланади. Жумладан, бу кўрсаткичларни тушуниб олиш учун Тошкент вилоятида жойлашган айрим кўп тармоқли фермер хўжаликларининг фаолияти қуйидаги жадвалда келтирилган таҳлили орқали ифодаланади (1-жадвал). Download 303.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling