Fevral inqilobining turkiston o’lkasidagi siyosiy jarayonlarga ta’siri


A.IBODINOVNING “QO‘RBOSHI MADAMINBEK” ASARI HAQIDA


Download 95.54 Kb.
bet3/6
Sana19.04.2023
Hajmi95.54 Kb.
#1363266
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
oraliq

A.IBODINOVNING “QO‘RBOSHI MADAMINBEK” ASARI HAQIDA
Инқилобнинг дастлабки паллаларида бир қатор маҳаллий зиёлилар большевикларнинг миллий масала соҳасида эълон қилган шиорларига алданиб, уларнинг хизматига ўтдилар.
Большевикларнин шиорлари гўзал ва умуминсоний эди. 1914 йилдаёқ Ленин миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши ҳуқуқи масаласини кўтариб чиққан, ҳатто фирқа конференцияларининг бирида у: «Биз бундай деб айтамиз: эй рус халқи, Филландияга зўравонлик қилма! Бошқа халқларга зулм қилувчи халқнинг ўзи озод бўлиши мумкин эмас». Бу ғоя Ленин ҳокимият тепасига келгандан кейин қабул қилинган бир қатор ҳужжатларда ҳам аксини топди. Шунингдек, «Россия халқлари ҳуқуқлари декларацияси”да халқларнинг ажралиб чиқиб, мустақил давлат тузишгача бўлган ўз тақдирини ўзи белгилаши ҳуқуқи тан олинди, ҳар қандай миллий, диний имтиёзлар ва чеклашлар бекор қилинди. Бу ғоя «Россия ва Шарқнинг барча мусулмон меҳнаткашларига мурожаат”да ҳам ошкор этилди. Бу мурожаатда: «Сизнинг дин ва урф-одатларингиз, сизнинг миллий ва маданий муассасаларингиз бундан буён эркин ва дахлсиз деб эълон қилинади. Ўз миллий турмушингизни эркинлик билан ва баҳазур туза берингиз. Шундай қилишга ҳақлисиз »,—деб қайд қилинган эди. Аммо бу хитобларнинг барчаси қоғозларда қолиб кетди. Бундай умумбашарий ғояларнинг эълон қилиниши инқилобнинг дастлабки босқичида Ленин бошлиқ коммунистик фирқа ҳокимиятни ҳали тўла қўлга ола билмагани, у бошқа фирқалар билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлгани ва халқ оммасини, энг аввало зиёлиларни ўз томонига ағдариб олишга уриниши билан изоҳланарди, холос.
Кўп вақт ўтмай Туркистон зиёлилари бу ғоялар аслида шиордан бошқа нарса эмаслигини, амалда бутунлай бошқача ишлар бўлаётганини тўла англаб етдилар. Зўрлик билан эгалланган Туркистондаги большевик ҳокимиятида маҳаллий халқ вакилларининг жалб этилмагани, маҳаллий аҳолини очиқдан-очиқ онгсизликда, нодонлик ва сиёсий саводсизликда айблаб таҳқирлаш, большевиклар ўлкада ўзаро урушни авж олдирганлари туфайли деҳқончилик тўхтаб қолгани, очлик бошлангани, Россиядан баъзан келиб турадиган ғалла ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини фақат овруполикларга тақсимлаш, маҳаллий халқнинг миллий онгини ўстиришга хизмат қиладиган матбуот нашрларни таъқиқлаш, маҳаллий халқларни бир-бирига гиж-гижлаш —большевиклар сиёсати мана шулардан иборат эди.
Большевикларга алданганлардан бири Турор Рисқулов Туркистон компартиясининг III ўлка съездида сўзлаган нутқида изтиробини яширмасдан очиқ айтган эди: «Партиядош ўртоқларимиз бутун мусулмон пролетариатидан шубҳаланадилар… Бундан ташқари уларни қамаб қўямиз деб дўқ қилмоқдалар. Мусулмонларнинг бор-йўқларини тортиб олмоқдалар, тортиб олибгина қолмай, ўлдирмоқдалар ҳам. Қишлоқларда аҳоли даҳшатга тушиб қочиб кетяпти. Ва ўғрилар (аслида миллий—озодлик ҳаракати қатнашчилари.X. Д.) кўпайиб боряпти. Лекин кимдир партиямас, қизил қўшин зўравонлик қиляпти деб эътироз билдириши мумкин. Аммо партия раҳнамо. Барча ҳокимият ташкилотларига партиявий ўртоқлар раҳбарлик қилишяпти, лекин улар аҳволни яхшилаш учун ҳеч қандай чора кўрмаяптилар. Уларнинг ҳомийлиги остида ҳамма жойда ичкиликбозлик ва номаъқул ишлар авж оляпти, бинобарин, партия мана шулар учун айбдор, албатта…Мусулмонларни қийнамоқдалар, уларни ҳатто отиб ташламоқдалар»
Т. Рисқулов нутқи давомида бундан ҳам даҳшатли манзарани чизади: «Ўртоқлар, биз камбағал мусулмонлар Николай замонида ваҳший ҳайвон аҳволида қандай яшаган бўлсак, ҳозир пролетар ҳукуматимиз даврида ҳам аҳволимиз худди ўшандай. Ҳатто ундан баттар аҳволдамиз, гарчи мана шундай аҳволда Совет ҳокимиятига қаршилик қилмай, имкони борича унга ёрдам бераётган бўлсак-да, шундай аҳволдамиз. Биз зулматда оч-яланғоч яшаб, итдек кафансиз ўлиб кетаётганимизга ким айбдор? Аммо мен айбдорни тўғридан-тўғри кўрсатиб беролмаймаи, мен бундай дейман: коммунистлар программаси жуда мақбул ва тўғри программа, бизнинг ҳокимият вакиллари нима сабабдан унга амал қилмайдилар, буни мен билмайман, чамаси улар билмаганларидан ёки жўрттага кўзни чирт юмиб шундай қиладилар, устига-устак улар программага қарши ҳаракат қиляптилар. Чунки улар капиталистларга қарши курашамиз, дейдилар, шу баҳона билан боримизни тортиб олиб, ўз ҳамёнларини қаппайтира бошладилар. Наҳотки ҳокимият программаси шундай бўлса? Бундай эмас, албатта. Мен зараркунанда бойлар ҳақида гапираётганим йўқ, аммо мисол учун, бир камбағал пролетарнинг битта оти ва араваси бор эди, юк ташиб оиласини боқарди. Қизил аскарлардан биттаси келиб, ҳеч қандай ҳақ тўламасдан отини тортиб олади, бунинг касофатига унинг оиласи оч-яланғоч қолади. Наҳотки, бу ҳам программага мувофиқ бўлса? Бойларни шилиш баҳонасида шаҳардаги 84000 аҳолининг ҳаммасини талашган. Шу тўғрими, ахир? Намангандан келтирилган молнинг ҳаммаси, ҳатто қулфгача мусодара қилинган: наҳотки, шунча мол ёниб кетган ва бошиданоқ сотила бошлаганмиди?
Баъзи кишиларни қуролинг бор, деб айблаб ҳибсга олганлар. Қуролни топа олмаганларидан кейин ва маълумот йўқлиги сабабли озод қилганлар, 5-10 минг жарима солганлар. Бу пул қаёққа кетган, советларнннг хазинасигами ёки киссагами. Агарда киссага кирган бўлса, сизнингча бу тўғрими? Ҳокимиятни ишончли ҳокимият деб биламан, аммо мана шу ҳокимият ҳокимлари бўлмиш ўртоқлар аслида нима қилдилар? Улар фақат ўзларининг ўрисларини ажратиб олиб ҳимоя қилдилар, яхши едириб-ичирдилар, яхши кийинтирдилар, ўз уйларини бегоналарнинг тортиб олинган шойи мато ва бошқа қимматбаҳо буюмлари билан безадилар, аммо мусулмонларга нима каромат кўрсатдилар? Едириб ичирдиларми? Йўқ! Кийинтирдиларми? Йўқ! Агар кийинтирганларида, камбағаллар ялангоёқ юрмасди, агар едириб-ичирганларида минг-минглаб очлар ўлмасди. Бизникиларнинг нимаси қолди? Йиртиқ-ямоқ кўрпа-тўшагидан бошқа ҳеч вақоси қолмади. Бундай манфур сиёсат норозилик уйғотмаслиги мумкин эмас эди. Зеро, бу чор Россияси амалдорлари юргизган сиёсатдан фарқ қилмас, ҳатто зулм қилишда улардан ўтказарди. Халқ чор империяси зулмини унутмаган эди. Бор-йўғи бир йилча аввал Россия ҳукумати мардикорликка олинишига қарши кўтарилган халқ исёнини бостириш баҳонасида Туркистон халқларини қирғин қилиш — геноцид билан шуғуллангани ёдида эди. Қўзғолонни бостириш оқибатлари муҳокама этилган Россия давлат думаси мажлисида Александр Керенский (Туркистонда туғилиб, ўсган; кейинчалик вақтли ҳукуматнинг бошлиғи қилиб сайланган рус давлат арбоби) геноцид бўлганини ошкора тан олиб, шундай деган эди: «Бошдан-оёқ қуролланган пиёда аскарлар, тўпчилар ва отлиқлардан иборат жазо отряди ўз йўлда учраган ҳар бир аҳоли манзилини таг-туби билан йўқотиш, аҳолини бир бошдан, на жинси ва на ёшига қарамасдан ўлдириш билан шуғулланган: эмизикли болалар, чолу кампирлар беаёв қиличдан ўтказилган. Тоққа қочган, асосан хотин-халаж ва мурғак болалардан иборат аҳоли совуқ ва очликдан ҳалок бўлганлар». Қарайб 6 ой давом этган 1916 йил қўзғолонида 673 минг киши ўлдирилган, 163 минг киши Сибирга сургун қилинган, 300 мингдан ортиқ аҳоли Шарқий Туркистонга қочиб жон сақлашга мажбур бўлган эди. Бир миллиондан зиёд бу аҳолининг молу мулки қўзғолонни бостиришда қатнашган рус аскарлари ва деҳқонларига тарқатилган (Россиянинг тарихидан маълумки, руслар ҳамиша ўз айбларини яшириб, ғалабаларини ошириб ҳисоб-китоб қилганлар, Айни шу сабабдан юқорида келтирилган рақамлар анча пасайтириб олинганига шак-шубҳа қилмаслик керак). Большевиклар юргизган зулмкор сиёсат чор Россиясининг 1916 йилда амалга оширган қатлиом сиёсатидан деярли фарқ қилмас эди. Туркистон халқларининг миллий истиқлолга бўлган интилишлари чексиз ва юксак эди. Шу интилиш оқибатида 1917 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган Туркистон мусулмонлари қурултойида Туркистон мухтор жумҳуриятини барпо этиш режаси туғилди. 1917 йилнинг 22 ноябрида комиссар Павел Полтарацкий Самарқандда Мустафо Чўқай билан олиб борган сўзлашувларида унга советларнинг Тошкентдаги халқ комиссарлари шўроси раислигини қабул қилишни таклиф этди. Мустафо Чўқай таклифни қатъиян рад этди. 1917 йилнинг 9 декабрида Кўқондаги хон саройида 203 туркистонлик вакил қатнашган Туркистон ўлкаси тўртинчи қурултойи очилди. 10 декабрда Россия федерацияси таркибида Туркистон маҳаллий мухтор жумҳурияти тузишга қарор этилди. Қурултой мухтор жумҳуриятнинг ижроия қўмитаси — ҳукуматини тузди. Ҳукумат раислигига дастлаб Муҳаммаджон Тинисбой ўғли, кейинчалик ташқи ишлар вазирлигига тайинланган Мустафо Чўқай, мудофаа вазирлигига Убайдуллахўжа, ички ишлар вазирлигига Абдураҳмон Ўроз ўғли, молия вазирлигига Шоҳ Аҳмад ўғли, озиқ-овқат ишлари вазирлигига Обиджон Маҳмад ўғли, маориф вазирлигига Носирхон тўра, қурилиш вазирлигига Миродил, зироат вазирлигига Ҳидоят Оға ўғли сайландилар. 1917 йилнинг 10 декабрида Туркистон мухтор жумҳурияти тузилгани ҳақидаги қарор қуйидаги жумлалардан иборат эди: «Тўртинчи Туркистон фавқулодда ўлка қурултойи Русия инқилоби асосларига таяниб, Туркистон халқларининг истаги ва орзусини ифода этади, Туркистонни демократик, федератив Русия жумҳуриятининг маҳаллий мухториятига эга бир қисми деб эълон этади. Мухторият шаклини белгилаш яқинда тўпланадиган Туркистон таъсис мажлисининг ихтиёрига топширилади. Қурултой Туркистондаги майда халқлар ҳуқуқининг ҳар томондан муҳофаза этилишини тантанали суратда эълон этади”. Аммо Тошкендаги биринчи ва иккинчи Сибирь ўқчи полклари ва армани дашноқлари кучига таянган рус большевикларидан иборат Туркистон халқ комиссарлари совети бу қонуний ҳукуматни тнм олмади ва очиқдан-очиқ унга қарши кураш бошлади. 1918 йилнинг 18 февралидан 19-чига ўтар кечаси комиссар Перфильев қўмондонлиги остидаги рус қизил қўшини ва дашноқлар Қўқонга ҳужум бошлади. Уч кунлик тўхтовсиз тўпга тутиш оқибатида ёндирилган, вайрон этилган Қўқон мағлуб бўлди. Ўн мингдан ортиқ юртдошимиз истиқлол йўлида қурбон бўлди. Шундан кейин Фарғона водийсини бўйсундириш ҳарбий жараёни бошланди. Беаёв жанглар давомида 180 дан ортиқ қишлоқ кули кўкка совурилди, Марғилонда 7000, Андижонда 6000, Наманганда 2000, Бўзқўрғон ва Кўқонқишлокда 4500 киши ўлдирилдн. Чор Россияси даврида бошланган геноцид қайта авжга чиқди. Халқ ўзини ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олишга мажбур бўлди. Тўхтовсиз қирғин-барот манзилига айланган водийда тинч меҳнат қилиш учун шароит қолмади. Большевикларнинг халқни тинч меҳнат қилиш, даласида ҳосил етиштириб, оиласини тебратиш имкониятидан маҳрум қилишдан кўзлаган муддаоси — халқни оч қолдириб бир бурда нон эвазига ўзига бўйсундириш эди. Ҳадемай, очлик авжига чиқди. Очликни ўйлаб топган ва амалга оширган большевиклар энди уни юзага чиқаришда ўзлари босмачи деб атаган, аслида миллий-озоддик ҳаракати қатнашчиларини айблай бошладилар.
«Туркистондаги босмачилик ҳаракатининг ижтимоий асоси» (Социальная природа басмачества // Коммунист. – Ташкент, 1922) мақоласининг муаллифи Георгий Скалов қуйидагиларни ёзади: «Қўқон мухториятининг қулаши, совет қўшинларининг ва армани дашноқларининг тинч аҳолига ўтказган жабр-зулми, шаҳарлар, темир йўллар, корхоналар, деҳқончилик қилинадиган ерларнииг вайрон ва талон-тарож қилингани деҳқонларни қўлига қурол олишига сабаб бўлди». Ёки «Колониал инқилоб (Туркистон тажрибаси)» (Г. Сафаров. Колониальная революция (Опыт Туркестана). М., 1921.) китобининг муаллифи Григорий Сафаровнинг фикрича, «босмачилик ҳаракати, бир тарафдан Кўқон мухториятининг қулагани, ўлкада ўрнатилган пролетар диктатураси бошиданоқ колониал характерга эга бўлгани, нккинчи тарафдан, бу колониал сиёсат туфайли маҳаллий аҳолининг турмуши издан чиқарилгани, деҳқонларнинг ўзини ҳимоя қилишдан бошқа йўл тополмагани сабабидан пайдо бўлган эди».
«Босмачилик” учун эмас, миллий истиқлол учун кураш майдонига чиққанларнинг асосини деҳқонлар ташкил қилганини деярли ҳамма тадқиқотчилар тан олади. Бу фидойи инсонлар большавойлар томонидан қонга ботирилган аҳолини ҳимоя қилиб чиқиш билан қарайб 16 йилдан ортиқ вақт давом этган миллий-озодлик ҳаракатини бошлаб бердилар. Бу кураш йўли — кучли қуролланган, асосини ашаддай жиноятчилар ташкил этган қизил қўшинга қарши чиқиш оғир бўлди. Неча минг ватандошлармиз бу курашда қурбон бўлдилар. Биз Оллоҳдан эрк ва истиқлол учун шаҳид бўлган юртдошларимизга раҳматлар тилаймиз!
Мана шундай шаҳид кетган, қўлига қурол ушлаб она юртини келгинди босқинчилардан ҳимоя қилган қўрқмас инсонлардан бири Муҳаммад Амин Аҳмадбек ўғли — Мадаминбек эди. Бу улуғ инсонни совет тузуми маддоҳлари йиллар давомида қанчалар қораламасинлар халқ унинг номини юрагида асраб яшади. Узоқ йиллик ёлғон таъсирида қолган пайтимизда ҳам, миллат хотирасини сақловчилари бўлмиш оқил инсонлар Мадаминбек каби миллат фарзандлари шахсияти ва фаолияти қораланган китобларнинг сатрлари орасидан ҳақиқатни топиб ўқиш санъатини эгаладилар, Бу санъат китобларда битилган “хоин”ни “Фидойи”, “қароқчи”ни “Юрт ҳимоячиси”, “аксилинқилобчи”ни “Миллатпарвар” деб ўқишдангина иборат эмас эди. Бу миллат фарзандлари юрагидаги изтиробга шерик бўлиш, хатоларни англаш, улар хотирасини авайлаб сақлаш санъати ҳам эди. Оқни қора деб жилд-жилд китоблар битилган бўлса-да, халқ хотираси ўзгармадн, у ўзининг қўрқмас ўғлонлари хотирасига хиёнат қилмади.
Олис болалик чоғларимда ўқиганим боис аллақачоноқ муаллифининг кимлиги эсимдан чиқиб кетган бир китобда Мадаминбекнинг ўлдирилиши лавҳаси нима учундир хотирамда қаттиқ муҳрланиб қолган. Ҳар гал «Мадаминбек» исмини эшитишим билан ўша лавҳа гавдаланади. Аслида бу лавҳа онгимда аллақачонлар ўзгарган тарзда яшаётганини эса Алишер Ибодиновнинг китобини ўқиганимдан кейин сездим. Кўз ўнгимда гавдаланадиган лавҳада мен Мадаминбекни «босмачилар томонидан қуршаб олинган ҳовлида қизил аскарлар билан ёнма-ён туриб жанг қилаётганини эмас, оппоқ отида ёмғирли ва чақмоқли кечада қаёққадир елиб бораётганини, чақмоқларнинг оний шуури ёритган кўзларида буюк бир дард товланиб турганини — курашчи инсон сиймосини кўраман

SOVET HUKUMATINING DASTLABKI SIYOSIY, IQTISODIY VA IJTIMOIY ISLOHOTLARI


Oktyabr to’ntarishi chorizmning mustamlaka Turkiston iqtisodiyoti va Xalq ommasini imperiyaga ekspluatasiya qilishdan iborat talonchilik amaliyotiga va’da qilingan o’zgarishlarni kiritmadi. Aksincha, mustabid hokimiyat idora usuli bilan qo’shilib ketgan bozordan tashqari «sotsializm» degan o’ta yaroqsiz markscha andoza «Sovet O’zbekistoni» sharoitida o’zining eng so’nggi nuqtasiga yetib, milliy iqtisodiyotni izdan chiqardi. Hozirgi kun nuqtai nazaridan qaraganda, sobiq sovet davlatida amal qilgan «ittifoq mehnat taqsimoti» avval boshidan ishlab chiqaruvchi kuchlarni joylashtirish sohasida chorizmning mustamlakachilik andozasi asos solgan buyuk davlatchilik mantig’iga tayanganligini yaqqol ko’rsatadi. Bu andoza O’zbekiston xo’jaligi majmuining haddan tashqari ixtisoslashuvini, uning iqtisodiy rivojlanishining bir tomonlama xususiyatini belgilab berdiki, u o’lkaning tabiiy boyliklarini talash va mehnat resurslaridan vaqtincha foydalanish, respublikani tayyor mahsulotni sotish bo’yicha keng ko’lamli bozor sifatida saqlab turish sohasida markazning imkoniyatlarini oshirishga butunlay bo’ysundirilgan edi.
O’lka xalqlari bilan kommunistik metropoliya o’rtasida iqtisodiy sohadagi mustamlakaviy-imperiyacha munosabatlarning yangi shakli tayanch asoslarini yaratishning belgilovchi omili xususiy mulkni mustabidchasiga davlat mulkiga aylantirish siyosati, ishlab chiqarish vositalarini keng miqyosda jadallik bilan umumlashtirish bo’ldi. «Ijtimoiy adolat»ni ta’minlash niqobi ostida amalga oshirilgan mazkur harakatlar haqiqatda hukmron markaz tomonidan qattiq nazorat o’rnatishning moddiy muhitini va xalq xo’jaligini boshqarishning mustamlakachilik tizimini shakllantirishga yordam berdi. Oktyabrdan keyingi dastlabki yillarda ko’zga tashlangan boshqa sabablarni ham aytib o’tish muhimdir. Uning yorqin ifodasi lenincha kommunistik rahbariyatning sovet hokimiyatining zo’rlik bilan singdirishda mamlakat iqtisodiy salohiyatidan zo’r berib foydalanishga intilishdan iborat bo’ldi. Xalqning yot sosialistik davlatchilikni kuch bilan joriy etishga qarshilik ko’rsatish ortib borishi tufayli bu sabab ayniqsa kuchaydi. Chorizmning avvalgi mustamlakachilik iqtisodiy siyosati oktyabrdan keyingi sharoitda yangi omil bilan to’ldirildi. Bu omil inqilobni «eksport qilish», o’lkaga kommunizmni yoyishning strategik vazifalarini ta’minlash, shu jumladan, Rossiya kommunistik ishtirokining bosh rahnamosi sifatida namoyon bo’layotgan imperiya qurolli kuchlarini resurslar bilan ta’minlash uchun Turkistonning iqtisodiy salohiyatini jalb qilishdan iborat edi.
Qurolli qarshilik niqobi ostida favqulodda iqtisodiy choralar ko’rish bolshevistik rahbarlarga tobora avj olib yalpi norozilik va iqtisodiyotning inqirozga sabab bo’layotgan «harbiy kommunizm» degan tarqoq atamani ishga solishlariga bahona bo’ldi. Keyinchalik «harbiy kommunizm» siyosatining Kreml rahbarlari talabi bilan rasmiy ravishda «vaqtincha chora» sifatida baholanishi, unga «inqilob dushmanlariga qarshi kurash olib borish zarurligi» sabab bo’layotir, deyilishi bejiz emas edi. «Harbiy kommunizm» siyosati quyidagilarni nazarda tutardi: sanoatni keng miqyosda davlat mulkiga aylantirish, unga rahbarlik qilishini sovet davlati qo’lida markazlashtirish (bundan maqsad, sanoat salohiyatini qurol-yarog’ va armiyani moddiy ta’minlash uchun mahsulot ishlab chiqarishga safarbar etish edi); g’alla monopoliyasini o’rnatish, xususiy savdoni ta’qiqlash va oziq-ovqat razvyorstkasini qo’llash; «ishlamagan tishlamaydi» degan sinfiy holat asosida majburiy va yalpi mehnat majburiyatini joriy etish. Partiyaning ushbu mustabidlik yo’nalishi Turkiston xalqi hayotiga salbiy ta’sir qildi, mahalliy aholi mustaqil huquqlarga ega emas, o’z manfaatlarini himoya qilishga bo’lgan urinishlar esa «millatchilik» deb baholanib, qatag’ongacha olib kelingan. 1921 yilning bahoriga kelib sovet hokimiyati oldida vayron bo’lgan qishloq xo’jaligini tiklash vazifasi ko’ndalang bo’lib turdi. Buning asosiy sababi esa dehqonlarning ko’plab ko’tarilishlari bo’ldi. Bu esa siyosatni qaytadan ko’rib chiqish, sanoat bilan qishloq xo’jaligi o’rtasida ta’sirchan iqtisodiy aloqalarni yo’lga qo’yish zaruratini keltirib chiqardi. O’zbekistonda qishloq xo’jaligi respublika milliy daromadining asosiy qismini berganligi, dehqonlar esa aholining 80 foizini tashkil etganligi tufayli sovet hokimiyatining dastlabki yillarida agrar masala markaziy o’rinni egallardi.
Markazdan farqli o’laroq, O’rta Osiyo respublikalarining 20-yillardagi siyosatida nisbatan keskin choralar ko’rilgan. 1920-1921 yillardagi yer-suv islohotining amalga oshirilishi Yangi iqtisodiy siyosat (NEP) bilan birga olib borildi. Yangi iqtisodiy siyosatdan ko’zlangan maqsad mahsulot ishlab chiqaruvchi yakka dehqonlarning manfaatini oshirish, uning yerga egalik qilishini ta’minlash, imtiyozli soliq olish va bozor iqtisodiyoti, tovar-pul munosabatlariga o’tish edi. Uning asosiy bo’g’inlarini oziq-ovqat razvyorstkasining oziq-ovqat solig’i bilan almashtirilishi, erkin savdo, sanoatda xususiy tashabbuskorlik va tadbirkorlikning joriy qilinishi tashkil etdi. Oziq-ovqat razvyorstkasining soliq bilan almashtirilishi qishloq xo’jalik ishlab chiqarishni ko’paytirishning iqtisodiy rag’batlarini vujudga keltirdi hamda dehqon hosilning qat’iy belgilangan qismini topshirgach, unga o’z mehnati mahsulotini o’zi istaganicha tasarruf etish huquqi berildi. Yangi iqtisodiy siyosat yo’lining o’ziga xos xususiyati tovar-pul munosabatlarining jonlanishi, savdo va ayirboshlashda cheklashlardan ozod bo’lish edi. Erkin savdoning sog’lomlashuviga 1922-1924 yillarda o’tkazilgan pul islohoti ma’lum darajada yordam berdi. Muomalaga kursi oltinga tenglashtirilgan valyuta – chervonesning chiqarilishi bozor rolining tiklanishida muhim ahamiyatga ega bo’ldi. Yer-suv islohotini amalga oshirishdan ko’zlangan asosiy maqsad mahalliy hamda Turkistondagi boy rus dehqonlarining yer va suvga bo’lgan huquqlarini tenglashtirish edi. Chunki chor ma’murlari tomonidan rus dehqonlariga eng yahshi va hosildor yerlar ajratilgan edi. Yer-suv islohotining harakteri 1920 yil sentyabrda bo’lib o’tgan Turkiston Sovetlar IX qurultoyining qarorlarida aks etdi. Ushbu dastur asosida mehnat bilan shug’ullanmaydigan boy-quloq xo’jaliklarini tugatish va ko’chmanchilarni o’troq hayotga o’tkazish, yersiz va kam yerli dehqonlarni yer bilan ta’minlash va eng asosiysi rus kelgindilarining ortiqcha yerlarini musodara qilish orqali chor Rossiyasi mustamlakachilik sarqitlarini yengish yotar edi. Vaqt o’tishi bilan ko’chirib keltirilgan ruslardan yerlarni musodara qilish bilan bir qatorda vaqf yerlari tortib olindi, boylar, mannoplar, savdogarlar, diniy xizmatchilar va qishloq hamda ovullarning «mehnat bilan shug’ullanmaydigan yuqori tabaqalari» degan boshqa vakillarining yerlari kamaytirildi. Yer va suvni taqsimlash jarayoni bir tomondan yersiz va kam yerli dehqonlarni yer bilan ta’minlagan bo’lsa, ikkinchi tomondan qishloqdagi siyosiy vaziyatni o’ta keskinlashtirib, sinfiy ziddiyatlarni kuchaytirdi. Islohotni o’tkazishning inqilobiy zo’ravonlik usullari Turkiston qishloqlarida ijtimoiy va millatlararo tanglikni vujudga keltirdi.
Islohotni amaliy jihatdan ro’yobga chiqarishga 1921 yilning bahorida kirishildi. Islohot o’tkazish uchun dastlab Yettisuv, Sirdaryo, Farg’ona viloyatlari olindi. Islohotning birinchi bosqichida asosiy vazifa ko’chirib keltirilgan ruslarning yerlarini tortib olishdan iborat siyosiy «foydali» ishni amalga oshirish bo’ldi. Ko’chirib keltirilganlarning asosiy qismi quloqlar deb e’lon qilindi, ularning o’z manfaatlarini himoya qilishga urinishlari «quloq-mustamlakachiligi unsurlarini qarshilik ko’rsatishi» deb baholandi. Yer-suv islohoti favqulodda tadbirlar shaklida o’tkazildi. Islohotning asosiy vositasi – ma’muriy tazyiq o’tkazishdan iborat bo’ldi. Vaqt o’tishi bilan islohotning strategik vazifalariga muvofiq ko’chirib keltirilgan ruslardan yerlarni musodara qilib olish bilan bir qatorda vaqf yerlarini tortib olish, boylar, mannoplar, savdogarlar, diniy xizmatchilar va qishloq hamda ovullarning «mehnat bilan shug’ullanmaydigan yuqori tabaqalari» degan boshqa vakillari yerlarini kamaytirish yuzasidan jiddiy ishlar qilindi. Bunda «Qo’shchi» ittifoq «agrar hujum»ning zarbdor kuchi bo’lib maydonga chiqdi, bu ittifoq 90 mingdan ortiq qishloq aholisini birlashtirgan bo’lib, uning a’zolari tortib olingan yerlarni birinchi navbatda o’zlariga olishardi. Ular «mehnat bilan shug’ullanmaydigan xo’jaliklar»ni aniqlar, badavlat xo’jaliklarning yer, chorva mollari, mehnat qurollarini hisobga olishar, «yashirib qo’yish»ga urinishlarni fosh etishardi. Umuman olganda, Turkiston Respublikasida «Qo’shchi» ittifoqi yordami bilan «mehnat bilan shug’ullanmaydigan» 8034 ta xo’jalik tugatilgan edi. 1921-1922 yillardagi yer islohoti har xil jarayonlarni keltirib chiqardi. Bir tomondan, u ma’lum ma’noda yer masalasini hal qilishga yordam berdi. Biroq yersizlarni yer bilan ta’minlash sohasida ko’rilgan bu tadbirlar Turkiston xo’jaliklarining, ayniqsa, uning o’zbeklar yashaydigan qismiga nihoyatda kam manfaat keltirdi, chunki ularga berilgan yerlar qishloq xo’jalik mahsulotlari yetishtirilgan barcha yerlarning 0,7%ini tashkil etar edi, xolos. Jami bo’lib butun O’zbekiston bo’yicha o’tkazilgan «yer-suv islohoti» natijasida 4801ta xo’jalik quloq xo’jaligi sifatida tugatildi, 23036 ho’jalikning ortiqcha yerlari tortib olindi, yer jamg’armasiga 474393 desyatina yer qo’shildi. Yerlar bilan birga ot-ulov va asbob-uskunalar ham musodara qilingan edi. Mazkur Turkiston o’lkasiga asosiy hom ashyo bazasi sifatida qarab kelganligi bois o’lka qishloq xo’jaligining bosh sohasi hisoblangan paxtachilikni rivojlantirishga alohida e’tibor qaratgan. Hususan, RKP (b) MKning 1922 yil 11 yanvardagi «Turkiston Kompartiyasiga», deb nomlangan xatida Turkiston Kompartiyasining qishloq xo’jaligi sohasidagi faoliyatida birinchi o’ringa sug’oriladigan yerlarda ekin maydonlarini tiklash, paxtachilikni rivojlantirish hamda mavjud sug’orish tizimini tuzatish masalalari hal etilishi lozimligi ta’kidlangan edi. Paxtachilikni tiklash va rivojlantirish ishlariga rahbarlik qilish uchun 1920 yilda Bosh Paxtachilik ko’mitasi va paxta yetishtiruvchi respublikalarda unga bo’ysunuvchi paxtachilik qo’mitalari tuzildi.
1923 yilning yanvarida SSSR Mehnat va Mudofaa Kengashi qabul qilgan qarorda «Respublika ichida paxtani xarid qilish davlat monopoliyasi bekor qilinsin» deyilgan edi. Shu bilan bir vaqtda paxtaning qat’iy narxi bekor qilindi. Sug’orish ishlarini tiklashni tezroq amalga oshirish, dehqonchilik uchun yaroqli yerlarni suv bilan ta’minlash va qishloq xo’jaligini, birinchi navbatda esa paxtachilikni rivojlantirish uchun suvdan to’g’ri foydalanishni yo’lga qo’yish maqsadida 1921 yilning fevralida TASSRdagi barcha suvlarni respublika mulki deb e’lon qilgan suv to’g’risida qonun qabul qilindi. Qonunda, suvni taqsimlash odat (boy va ruhoniylarga beriladigan imtiyozlar) bo’yicha emas, balki, birinchi navbatda dehqonlar manfaatini ko’zlangan holda berilishi kerak, deb aytilgan edi. 1921 yilning noyabrida aholining daromadlarini sug’orish ishlarini tiklashga safarbar qilish maqsadida suv solig’i joriy qilindi.
Shu yilda TASSR sug’orma yer maydoni 1920 yildagi ko’rsatgichga qaraganda 300 ming desyatinaga ko’paygan edi. Paxta ekin maydonlari esa deyarli 100 ming desyatinaga ortdi. Ittifoq hukumati avval boshdanoq yosh O’zbekiston respublikasi rahbariyati oldiga «Sovet O’zbekistoni»ni SSSRning asosiy paxta bazasiga aylantirish strategik vazifasini qo’ydi. «Oq oltin»ning aksariyat qismi, ya’ni 90%dan ko’prog’i «Sovetlar mamlakati»ning to’qimachilik markazlariga yuborildi. O’zbekistonda paxta yetishtirishni ko’paytirish sovet hukumati har yili chetdan paxta sotib olinishga sarflanadigan 100 mln. rubl oltinni tejash imkonini bergan edi. O’zbek paxtakorlarining mashaqqatli mehnati evaziga sovet davlati paxtani chetdan sotib olmay, paxta yetishtirish bo’yicha jahonda ikkinchi o’ringa chiqdi. Mana shu tariqa sobiq SSSR paxta mustaqilligiga erishdi. Paxta yakkahokimligini ta’minlash maqsadini amalga oshirish oqibatida qishloq xo’jaligining boshqa tarmoqlari, xususan, chorvachilik inqirozga uchradi, g’alla tayyorlash keskin kamayib ketdi. Hosildor yerlar miqdori kamaydi. Don, poliz ekinlarining hosildorligi qisqardi. Yangi iqtisodiy siyosat tufayli qishloq xo’jaligida kooperativ va shirkatchilik harakati avj oldi. 1923 yilda Turkiston respublikasida qishloq xo’jaligi va kredit kooperasiyalar tizimi tashkiliy jihatdan tugal ravishda shakllandi deyish mumkin. Davlatning kooperativ qurilish siyosati ikki yo’nalishda olib borildi. Bir tomondan, kooperasiya mayda tovar xo’jaligini sotsializmga jalb qilish vositasi, shaxsiy va jamoa manfaatlarining kelishuv shakli sifatida baholansa, ikkinchi tomondan, kooperasiyaga xususiy sektorni siqib chiqaruvchi ijtimoiy qurol deb qaraldi. 1923 yilda Turkistonda 1169ta kredit-kooperativ shirkati bo’lib, kreditdan foydalanadigan xo’jaliklar soni 28 mingta edi.

Download 95.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling