Фильтрбоп тўҚимани ғоваклиги бўйича лойиҳалаш докт. Янгибоев Р. М., докт. Узаков У. Т., проф. Баймуратов Б. Х
Download 22.72 Kb.
|
1 2
Bog'liq4-Янгибоев-Анди
ФИЛЬТРБОП ТЎҚИМАНИ ҒОВАКЛИГИ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАШ докт. Янгибоев Р.М., докт. Узаков У.Т., проф. Баймуратов Б.Х. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент, Узбекистон И.В Пискарев [1] фильтрлаш тўқималари учун асосий талаб фильтрлаш тезлиги юқори бўлганда, гидравлик қаршилик паст ва суюқлик, буғ ёки газ босимининг пасайиши билан нозик тозалашни амалга ошириш қобилияти эканлигини таъкидлайди. Фильтрлаш жараёнлари оптимал ғовакликка эга бўлган тўқимани талаб қилади ва бу эса ўртача гидравлик қаршилик билан чўкиндига қаттиқ заррачаларнинг юқори экстракциясини таъминлайди. Фильтрлаш тўқималарига қуйидаги асосий талаблар қўлланилиши мумкин [2-4]: 1. Тўқима суюқлик, ҳаво ва газларни фильтрлаш учун юқори ўтказувчанликни, юқори даражадаги тозалашни ва минимал гидравлик қаршиликни таъминлайдиган тузилишга эга бўлиши керак. 2. Фильтрланган муҳитнинг физик-кимёвий хоссаларига ва фильтрлаш жараёнининг технологик шароитларига қараб, тўқима механик жиҳатдан мустаҳкам, кимёвий, термик, коррозияга қарши ва биологик чидамлиликка эга бўлиши керак. 3. Тўқиманинг юзаси силлиқ бўлиши керак. 4. Тўқима фильтрлаш пайтидаги босимга бардош бериши учун етарлича минимал қалинликка эга бўлиши керак. Фильтрлаш тўқималарга, хусусан, кимёвий ва шиша толалардан тайёрланган тўқималарга ғовакларнинг табиати ва жойланишига нисбатан қуйидагича талаблар қўйилади: Имкон қадар тўқимада кўпроқ ғовакларнинг бўлиши. Тўқимада ғоваклар иложи борича тўғри ва текис бўлиши керак: ҳар бир эгилишда ишқаланишнинг ортиши ҳисобига фильтрланаётган муҳитнинг ўтишига қаршиликни оширади. Аммо, ҳар хил бурилишлари фильтрлаш эффектини яхшилашини ҳам ҳисобга олиш керак. Ғоваклар тўкиманинг бутун узунлиги бўйлаб бир хил бўлиши талаб этилади, чунки тўқималарнинг ўтказувчанлиги энг кичик ғовак кесими билан белгиланади. Тўқимадаги ғоваклар иложи борича бир хил ўлчамда бўлиши керак, шунда тўқима энг кичик зарраларини аниқ ушлаб қолиши мумкин. Тўқимадаги ғоваклар тўқима юзаси бўйлаб тенг равишда тақсимланиши керак. Тўқимадаги ички ғоваклар фильтрлаш жараёнида иштирок этмайди ва тўқималарнинг мустаҳкамлигини пасайтиради, шунинг уларни бўлмаслигига харакат қилинади. Тўқимали фильтрлар нафақат фильтрлаш хоссалари, балки эксплуатацион хусусиятлари ҳам тўқиманинг тузилишига боғлиқ бўлади. Фильтр тўқималари учун тўкима тузилишининг V фазасида ишлаб чиқаришга харакат қилинади ва тўқима тенг зичликка, тенг мустаҳкамликка эга бўлади. Мазкур ишда фильтрбоп тўқималарнинг ғоваклиги бўйича лойиҳалашга бағишланган бўлиб, унда ғоваклик ва тўкима туилиш параметрлари ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда, хомашё турига, танда ва арқоқ ипларининг нисбий ҳолати ва ўлчамларига, тўқиманинг танда ва арқоқ бўйича зичлигига боғлиқлигини аниқлаш келтирилган [5-7]. Маълумки, фильтрбоп техник тўқималарни хаво ўтказувчанлиги муҳим ахамият касб этади. Бундай тўқималарни ҳаво ўтказувчанлиги тўқиманинг ғоваклиги ва толавий таркибига боғлиқ бўлади. Янги тўқима мавжуд тўқиманинг ғоваклиги асосида лойиҳаланади. 1. Тўқимани лойиҳалаш учун танда ва арқоқ бўйича чизиқли зичлиги 300 текс бўлган базальт тўқимачилик ипи танлаб олинади. Рақамли микроскоп ёрдамида базальт ипининг кўндаланг кесим юзасини аниқланади. Базальт ипиларининг кўндаланг кесим юзаси эллипс шаклида бўлганлиги учун кўндаланг кесим юзасини қуйидаги формула орқали ҳисобланади: Бу ерда а=0,92 мм, b=0,17 мм мм2 Ҳисоблаш учун ип диаметри аниқланиб, тола турига боғлиқ коэффициенти топилади. Бу ерда ипнинг ўртача зичлиги, мг/мм3. Бундан =0,45 қабул қилиб оламиз. Танда ва арқоқ ипларининг диаметрлари: мм; мм мм; мм 2. Бир ярим қатламли тўқима учун саржа 1/3 ўрилиши қабул қилинади. 3. Техник шартларга кўра лойиҳаланаётган тўқимадаги ғоваклар тўкимада бўйламаси бўйлаб жойлаштириш талаб этилади, шунинг учун тўқимани танда бўйича зичлиги юқори тўқилади. Тўқимани лойиҳалашда унинг тузилиш фазаси IV фазага яқин бўлиши (Ф=4) ҳисоблаб топилди. 4. Танда ва арқоқ иплари бир хил қалинликда, тўқилгунга қадар танда ва арқоқ ипларининг боғланиш коэффициенти 1. 5. Тўқиманинг тузилиш фазаси VII бўлиб, танда бўйича тўлдириш коэффициентини нисбатан катта = 0,18 га тенг деб олинади. Тўқиманинг арқоқ бўйича тўлдириш коэффициентини (танланган намуна асосида) назарий хисоблаб топилади. 6. Базальт комплекс иплари учун, тўқимада ипларнинг ўлчам ўзгариш коэффициентини қабул қиламиз (горизонтал ва вертикал ўқлар бўйича). 7. Танланган қийматлар асосида тўқиманинг танда бўйича қалинлигини қуйидагича ҳисоблаш мумкин. ип/дм 8. Тўқиманинг арқоқ бўйича қалинлигини аниқлаш учун, уни аввал арқоқ бўйича кесимини топиш лозим. Арқоқ бўйича зичлиги имкон қадар максимал бўлиб, толавий таркиби бўйича тўлдириш коэффициенти номаълум ва қуйидаги формула орқали аниқланади. 9. Тўқимани арқоқ бўйлаб толали материал билан тўлдириш коэффициенти тўқиманинг ғоваклилигига қараб аниқланиши керак. бу ерда ; . бўлса, =5,1 Олинган коэффициент тўқима ипларининг етарлича катта боғланишини таъминлайди ва нормал диапазонда бўлади. Тўқиманинг арқоқ бўйича зичлиги ип/дм. Тадқиқот натижаларига кўра, фильтрбоп тўқималар тузилишининг асосий параметрлари аниқланди: хом ашё тури, ғоваклик, тўқиманинг зичлиги. Лойиҳаланган тўқиманинг ҳисобий ғоваклиги =5,9 % ни ташкил этиши аниқланди. Тўқиманинг танда бўйича тўкима зичлиги Рт=9 ип/см, арқоқ бўйича Ра=25 ип/см билан ишлаб чиқарилади. Лойиҳаланган тўқимадан иссиқликка чидамли фильтрбоп тўкималар сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Download 22.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling