Фирманинг ички ва ташқи бозордаги бизнес стратегиясини танлаш


Мақсадли баҳо ёки мақсадли фойда нормаси усули


Download 150.67 Kb.
bet6/8
Sana05.04.2023
Hajmi150.67 Kb.
#1273906
1   2   3   4   5   6   7   8
Мақсадли баҳо ёки мақсадли фойда нормаси усулитўғридан-тўғри харажатларни ҳисобга олади. Бу усулда ҳам асос қилиб қувватларни маълум бир юкланганлик даражасига тўғри келувчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобланади. Бироқ фойдани ҳисоблашга ёндашиш бошқача, яъни фирма ўз маҳсулотига олдиндан шундай баҳо ўрнатадики, унда фойданинг аниқ бир миқдори ўрнатилган бўлади.
Умумий қонуният шундаки: фирма бозорда қанчалик мустаҳкам мавқега эга бўлса ва фирмада қанчалик маркетинг стратегияси тажрибаси кўп бўлса, фирманинг ҳисоблаб чиқилган баҳолари бозор баҳосига шунчалик яқин бўлади.
Бозорга мўлжалланган, маркетингдан кенг фойдаланадиган ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган фирмаларнинг молиявий сиёсатида жиддий фарқ мавжуд. Биринчиси, бозорда ўз ўрнини эгаллаш ва мустаҳкамлаш учун қандай қилиб баҳо сиёсатидан яхшироқ фойдаланиш, харидор қандай баҳони қабул қилиши мумкинлигини аниқлаш, рақобатчилардан қандай қарши ҳаракатни кутиш кераклигича диққатини жалб қилади. Иккинчиси эса юқори сифатли ва паст таннарх билан товар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилиб, асосий диққатни таннархга қаратади. Натижада товарнинг харидорлилик самараси унўтилади. Маркетингли шароитда ўзгарувчан баҳолардан фойдаланилади. Бу баҳолар талаб ва тақлифнинг ўзгаришига жуда сезгир. Шунинг учун улар бозордаги вазиятга қараб доим ўзгариб туради ва ўзўзини тартибга солувчи бозор муносабатларининг асоси бўлиб ҳисобланади.

Жадвал шундан далолат берадики, товарларга қанчалик юқори ёки паст баҳо белгиланиши уларнинг сифатига, бозордаги талаб ва тақлиф орасидаги нисбатга, маркетологларнинг фаоллик даражаси ва уларнинг танлаган стратегияларига боғлиқ.
Нарх-навони ташкил қилиш, баҳо сиёсатида катта харажатларини талаб қилади. Лекин фирмалар ўзгарувчан баҳолар самарали маркетинг фаолиятининг муҳим омилларидан бири эканлигини тушуниб етиб бу харажатлардан қочмайди. Шу сабабли маркетинг хизмати таркибида баҳолар ҳисоблаш усулини танловчи, нархнавони ташкил қилиш билан шуғулланувчи алоҳида бўлинмалар мавжуд.

9. Бостон Консалтинг Групп (БКГ) матрицаси, унинг афзалликлари ва камчиликлари



Download 150.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling