Фирманинг ички ва ташқи бозордаги бизнес стратегиясини танлаш
Download 150.67 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Қаймоғини олиш" ва бозорга "кириб келиш" сиёсатлари.
- "Қаймоғини олиш" сиёсати
- "Кириб олиш" сиёсати
Рағбатлантириш баҳосини белгилаш ҳам харидорни ўзига жалб қилишда муҳим роль ўйнайди. Бундай баҳони белгилашда харидор руҳияти эътиборга олинади, яъни улар савдолашишни яхши кўришлари ва иккинчидан меъёрдаги нормадан паст нархлар истеъмолчини ўзига маълум даражада диққатини тортиши ҳисобга олинади.
"Қаймоғини олиш" ва бозорга "кириб келиш" сиёсатлари. "Қаймоғини олиш" сиёсати янги товарлар учун баҳо юқори даражада белгиланади. Бозор ўзлаштирилиб аста-секин тўйинишидан сўнг эса истеъмочиларни янада жалб этиш мақсадида баҳо туширилади, товарларга арзонроқ баҳо белгиланади. "Қаймоғини олиш" сиёсати яхши натижа бериши учун товарларга бўлган талаб нархларга қисман таъсирчан бўлиши; харидорлар маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларидан кам хабардор ва шу сабабли белгиланган суммани тўлашга тайёр туришга; бозорда товарга рақобат бўлмаслиги; бозор доирасида нарх сегментлари мавжуд бўлиб, улар муайян чегараларда нархни ўзгартириб туришда имкон бериши лозим. "Кириб олиш" сиёсати паст нархларни жорий этиш ва катта ҳажмли товар оборотини амалга оширишга қаратилган сиёсатдир. Бунда товарларга паст баҳо белгиланади. Оқибатда товарларнинг сотиш ҳажмини кескин ошириб, товарни юқори нархларда сотишга қараганда кўпроқ тўлиқ даромад келтиради деб ҳисоб юритилади. "Кириб олиш" кўпроқ бозор нарх сегментларига бўлинмаган ва юқори нархли товарларни харид қилишга тайёр бўлмаган шароитларда қўлланилади. Бу сиёсатнинг ижтимоий мавқеини қиёфа-рамзини бермайдиган янги товарларга нисбатан қўллаш лозим. Нархларни белгилашда "рақобатда ғолиб келиш" стратегияси ҳам қўлланилади. Бу стратегия бозорга "кириб олиш" стратегиясининг бошқа бир кўриниши бўлиб, унинг мақсади яна чуқурроқ масалага - потенциал келажак рақобатчининг бозорга кириб келишининг олдини олишга қаратилган. Унинг вазифаси бозорда рақобатчи корхона пайдо бўлгунга қадар кўпроқ товарни сотишга эришиш, харидорларнинг қалбига ўрнашиб олиб, янги рақобатчи корхонага йўл бермаслик тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат. Бу сиёсат баҳоларни иложи борича таннархга яқинроқ даражада белгилашни тақозо этади. Бунинг маъноси, олинадиган фойда миқдори кам бўлади ва, демак, фирмалар бозорда ҳаракат қилмоғи ва кўпроқ фойда олиш учун катта ҳажмдаги товарни сотишга эришмоқлари лозим. Амалиётда аниқ шароитдан келиб чиққан ҳолда баҳо ўрнатишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади: тўлиқ харажатлар; ўртача харажатлар: чекланган харажатлар ишлаб чиқаришнинг нормал (стандарт) харажатларига асосан, тўғридантўғри харажатларни ҳисобга олувчи мақсадли баҳо ёки мақсадли фойда нормаси. Буларнинг ҳар биттасига алоҳида тўхталиб ўтамиз. Download 150.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling