Фирманинг ички ва ташқи бозордаги бизнес стратегиясини танлаш


Янги товарларни бозорга чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш


Download 150.67 Kb.
bet2/8
Sana05.04.2023
Hajmi150.67 Kb.
#1273906
1   2   3   4   5   6   7   8

2. Янги товарларни бозорга чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш


Иқтисодчи олимлар ва амалиётчилар маркетинг фаолиятида стратегик қарор қабул қилиш учун ёрдами тегиши мумкин бўлган бир қатор моделлар ишлаб чиққанлар. Кўпгина базис стратегиялар бу моделлар билан боғлиқ. Модел аниқ бир вазиятдан келиб чиқиб танланади. Бу моделлардан баъзиларини кўриб чиқамиз. «Маҳсулот-бозор» матрицаси (Ансофф матрицаси)1 .

Ўсувчи бозор шароитида стратегияларни яратиш учун модель тақлиф этилади. Бошланғич нуқта корхонанинг ҳақиқий ва режадаги ривожланиши ўртасидаги фарқ ёки маржаси ҳисобланади. Бу корхона мақсадлари аввалги стратегиялар ёрдамида амалга оширилганини билдиради. Бу вазиятга ёки мақсадга ўзгартириш киритиш, ёки бошқа стратегик йўлларни қидириш лозим. Ўсувчи бозор шароитида мумкин бўлган стратегияларни 1966 йилда америкалик олим Игорь Ансофф «маҳсулот-бозор» деб аталадиган матрица ёрдамида тузган. Бу матрицанинг умумий кўриниши юқоридаги чизмада кўрсатилган.
Алоҳида муқобиллар билан боғлиқ бўлган хавф-хатар миқдори бир хил эмас. Бу синергетик таъсирларнинг камайиши натижасидир. Турли стратегиялар муваффақиятининг эҳтимоли (Hinterhuber-Thom, 1995 тадқиқотлари):

  • эски маҳсулот эски бозорда 50%;

  • янги маҳсулот эски бозорда 33%; - эски маҳсулот янги бозорда 20%; - янги маҳсулот янги бозорда 5%.

Алоҳида муқобиллар билан боғлиқ харажатлар (Aurich-Shroeder, 1996, эмпирик тадқиқотлари натижаси):

  • бозорга ишлов бериш - базис;

  • маҳсулотни ривожлантириш - саккиз марта ошиқча харажат; - бозорни ривожлантириш - тўрт марта ошиқча харажат; - диверсификация - 12 ва 16 марта ошиқча харажат.

Рақобат матрицаси (Портер). Америкалик олим Портер 1975-1980 йилларда ўсиш суръатининг пасайиши ва саноатнинг кўпчилик тармоқларнинг стагнацияга учраш даврида рақобат стратегияси концепциясини ишлаб чиқди. Корхона диққат марказида нафақат харидорлар эҳтиёжини қондириш, балки бозордаги рақобат кучлари ҳам туради. Портер томонидан кўрсатилган рақобатни ҳаракатга келтирувчи бешта куч қуйидаги чизмада берилган.
М. Портернинг тадқиқотлари қуйидаги хулосаларга олиб келди: аввало катта бозор улушига эга бўлган йирик корхоналар, бир томондан ва, иккинчи томондан, кичик ихтисослаштирилган корхоналар талаб қилинадиган рентабеллик даражасига эришиш имкониятига эга бўлади. Демак, ўрта позиция хавфли, бозорда етакчилик қилишга эришиш қобилияти ёки маблағлари йўқ, барча корхоналарга ўз ишини белгиланган сегментда жамлаб, рақобатчиларга нисбатан афзалликларни барпо этиш тавсия этилади.
Потенциал янги
рақобатчилар






Истеъмолчилар




Ўринбосар товарлар

Download 150.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling