47
III. ТИББИЁТДА ЛАЗЕРЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
3.1. Лазер нурларининг биотўқимада сочилиши ва ютилиши.
Биологик тўқималар оптик биржинслимас ютувчи муҳит бўлиб ҳавога
нисбатан ўртача синдириш кўрсатгичи катта, шунинг учун ҳаво биообъект
чегарасидан нурланишнинг бир қисми қайтади (Френел қайтиши) қолган
қисм эса биотўқимага киради. Кўп марта сочилиш ва ютилиш ҳисобидан
лазер нури кенгаяди ва биотўқимада тарқалиб сўнади. Ҳажмий
сочилиш
тескари йўналишда нурланишнинг сезиларли қисмини
сочилишига сабаб
бўлади (тескари сочилиш) (чизма 3.1.1).
Хужайра мембраналари,
митохондриялар каби ядролар ва органеллалар ва хужайралардаги меланин
гранулалари
кўплаб
тўқималар
учун
асосий
сочувчилар
бўлиб
ҳисобланадилар.Тўқималар шишларининг малигнанлиги даражасига қараб
ҳужайра тузилмаларининг хаотизацияси ортади, ҳар бир ҳужайра ядросининг
катталиги ўртача қийматга нисбатан ошади ва бу патологик тўқималар учун
одатдаги 10-12 микрондан 20-50 микронгача кўпаяди. Шу
билан бирга,
ядронинг нисбатан таққослаш кўрсаткичи, цитоплазма ўзгариши мумкин.
Буларнинг барчаси тўқиманинг сочиш табиати ўзгаришига олиб келади.
48
Ютилган ёруғлик иссиқликка
айланади, флуоресценция шаклида қайта
нурланади, ва шунингдек фотобиокимёвий реакцияларга сарфланади.
Ютилиш спектрлари доминант ютиш марказларининг турига ва биотўқима
сув таркибига боғлиқ (1.6–1.8 чизмалар) [13].
Do'stlaringiz bilan baham: