«физика» кафедраси
Чизма 2.1.1. Биотўқима асосий хромофорларининг ютилиш
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
tibbiyotda kollaniladigan lazerlarning optik xususiyatlari.pdf
Чизма 2.1.1. Биотўқима асосий хромофорларининг ютилиш
спектрлари. 30 Биологик тўқималарда нурланиш сочилишининг сифат кўрсаткичлари Жадвал 2.1.1. Лазернинг тури Спектрал соҳа, мкм Нурланишнинг кириш чуқурлиги Сочилиш УБ диапозондаги эксимер лазерлар УБ 0,193, 0,248 0,308, 0,351 1-20 мкм Катта эмас Ar 0,450 - 0,590 0,5-2,5 мм Сезиларли (15-40%) Nd:YAG 0,590 – 1,5 2-8 мм Устунлик қилади Er:YAG, CO 2 ИК 2,9, 10,6 1-20 мкм Катта эмас Умуман олганда, УБ, спектрнинг кўринадиган ва яқин ИК-соҳаларида лазер нурлари асосан атомларнинг электронлари томонидан ютилади ва кейинчалик нурланишсиз ўтиш релаксациясида иссиқликка айланади. Ўрта ва узоқ ИК соҳаларида нурланиш молекулаларнинг айланиш ва тебраниш ҳолатларини уйғотиш орқали ютилади. Атомар ва молекуляр ютилиш натижасида ва кейинчалик уйғонган зарраларнинг релаксацияси орқали оптик энергия иссиқлик энергиясига айлантирилади. 600 нм дан 1200 нм оралиқда нурланиш, сочилиш ва ютилишда минимал йўқотишлар билан тўқималарга чуқурроқ кириб боради. Ушбу оралиқда чуқур жойлашган объектларга етиш мумкин. Лазерлардан фойдаланиш биологик тўқималарнинг спектрал ютилишидан боғлиқ. Ar лазер, буёқ лазерлар, Nd:YAG, Nd:YAG иккиланган частоталар билан асосан гемоглабин, меланин ва бошқа органик моддаларга таъсир қилади, шунинг учун коагуляция эффектига эга. СО 2 и Nd:YAG (λ=2,9 мкм) лазерлар нурланишнинг сув билан юқори ютилиши туфайли улар тўқималарни кесишга мос келади. 2.1.2 - жадвалда кўрсатилганидек, CО 2 лазерининг нурланиши тўқималарга фақатгина 10 мкм чуқурликгача киради. Унинг барча қуввати хужайра сиртқи қатламларида ютилади. Аргон лазерининг нурланиши сувда эркин тарқатилади, лекин қонда бир неча ўнлаб микрон қалинликдаги юқори 31 қатламда ютилади. Nd:YAG лазер нурланиши сувда тарқалишида оралиқ ҳолатни эгаллайди, қонда ютилиш бир неча миллиметр қатламгача боради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling