45
Иссиқликнинг тарқалиши ҳароратнинг ошиши билан бирга
бўлади ва тўқималарда қуйидаги жараёнлар юз беради:
40-60°С да
ферментлар фоаллашуви, шишлар ҳосил бўлиши,ўзгариш
ва таъсир вақтига боғлиқ равишда хужайраларнинг йўқолиши, протеин
денатурацияси, коагуляция бошланиши ва некрозлар.
60-80°С да
- коллаген денатурацияси, мембрана дефектлари; 100°С да
- сувсизланиш, тўқималар сувининг буғланиши;
150°С юқори
-куйиш
;
300°С дан юқори
- тўқималарнинг буғланиши, газ ҳосил бўлиши (чизма
2.3.1).
1-
фаза. Дастлаб тўқима температураси 37°С дан 100 °С гача кўтарилади.
Ушбу ҳарорат оралиғида тўқиманинг термодинамик
хусусиятлари амалда
ўзгаришсиз қолади ва вақт ўзгариши билан ҳарорат чизиқли кўтарилади (α =
const ва I = const).
2 -
фаза. 100 °С температурада тўқима сувларининг буғланиши бошланади,
ва жараён тугагунча ҳарарорат ўзгармай қолади.
46
3 -
фаза. Сув буғлангандан кейин температура яна кўтарила
бошлайди,
сувсизлинган тўқима нормал тўқимага қараганда энергияни кучсиз
ютиганлиги сабабли 1 участкадагига нисбатан секинроқ ошади.
4 -
фаза. Т ≈ 150 °С температурага етгандан сўнг куйиш жараёни бошланади
ва натижада био тўқима “қораяди”. Шунинг учун вақт ўтиши
билан
тезлашиб борадиган ҳароратнинг чизиқлимас ўсиши кузатилади.
5 -
фаза. Ҳарорат Т ≈ 300
0
C га етганда,
сувсизланган куйган
биотўқиманингг буғланиш жараёни бошланади ва ҳарорат яна кўтарилади
.
Худди шу пайтда лазер нури тўқимани кесади, яъни скальпелга айланади.
Ҳароратни кўтариш даражаси тўқималарнинг чуқурлигига боғлиқ (Чизма.
3.1.2).
Do'stlaringiz bilan baham: