«физика» кафедраси


Лазер косметологияси хусусиятлари


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/32
Sana08.02.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1176509
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
tibbiyotda kollaniladigan lazerlarning optik xususiyatlari.pdf

 
3.3.Лазер косметологияси хусусиятлари 
Лазерли таъсир усуллари дермотология амалиётида кенг қўлланилади. 
Бу тери потологияси ва косметик диффектларнинг турли-туманлиги ва 
амалиётнинг нисбатан содалиги таъсир объектларига осон етиш мумкин 
бўлганлиги билан тушунтирилади. Лазер нурининг терига таъсирида 
қуйидагилар юз беради: фотостимуляция, фототермолиз, фотодинамик ва 
фотомеханик реакциялар. Яраларнинг тез битиши учун кичик интенсивликли 
лазерлар ёрдамида фотостимуляция амалга оширилади. Патологик тўқимада 
цитотоксид эффектни мос келган ёруғлик манбаи ёрдамида олиш учун ва 
фотосенсибилизатор ўзаро таъсир принципи асосида ҳуснбузарлар, псориоз, 
витилиго ва бошқаларни даволаш учун фотодинамик реакциядан 
фойдаланилади.
Фототермолиз ва фотомеханик реакциялар. Селектив фототермолиз
томирларнинг сиртга яқин жойлашишини ривожланиши йўқотишда, баъзи 
бир терининг пигмент касалликларини даволашда, татулировка ва 
бошқаларда қўлланилади.
Дерматологияда лазерларни қўллаш шартли равишда икки турга 
бўлиниши мумкин: 
1 тур - абляция жараёнида эпидермис билан бирга зарарланган терига 
шикаст етказиш, бунда лазер нурланиши терининг барча қатламларида бир 
хил ютилади,


64 
2 тур – эпидермис бутунлигига зарар етказмасдан зарарланган тизимни 
танлаб олиб ташлаш, бунда нурланиш кўрсатилган тузилмаларда селектив 
ютилади, фақат эпидермис эмас.
Абляция феномени интенсив ўрганилаётган фундаментал замонавий 
физиканинг ҳали охиригача ечилмаган масалалардан бири бўлиб 
ҳисобланади.
“Абляция” термини медицинада олиб ташлаш ёки кесиб ташлаш деб 
таржима қилинади. Тиббиётдан бошқа лексикада ювиш ёки эриш деган 
маънони билдиради. Лазер хирургиясига абляция термини қўлланганда 
бевосита тирик тўқима майдонини йўқотиш учун унга лазер нурланиши 
таъсири тушунилади.
Абляция механизми ва параметрлари (энергетик характеристикалар, 
ишлаб чиқариш) нурланаётган объект хусусиятлари билан аниқланади. 
(Суюқ ва зич компоненталар муносабати, уларнинг физикавий ва кимёвий 
хоссалари, ички молекулалараро боғланишлар характери, макромолекулалар 
ва ҳужайраларнинг иссиқликка сезгирлиги, тўқималарнинг қон билан 
таъминланиши ва бошқалар), нурланиш характеристикалари (тўлқин 
узунликлари, нурланишнинг импульсли ёки узлуксиз режимдалиги, қуввати, 
импульс энергияси, энергия ютилишининг йиғиндиси ва бошқалар), худди 
шунингдек объект хусусиятлари ва лазер нурини боғлаб турувчи
параметрлар – қайтариш коэффициенти, берилган тўқималар учун ёки унинг 
алоҳида ташкил этувчилари нурланиш турининг ютилиши ва сочилиши.
2-тур процедуралар ўз ичига тери қатлами бутунлигини бузмайдиган 
тери ости тузилмалари бузилишини лазер ёрдамида аниқлашни олади. Бу 
мақсадга хромофорлар лазер нурини ютилишини таъминлайдиган нурланиш 
режими ва тўлқин узунликларини танлаш орқали эришилади. Бу эса 
терининг бузилиши ёки нурланишнинг энергиясининг иссиқлик ва баъзи бир 
ҳолларда механик энергияга айланиши ҳисобидан терининг рангсизланишига 
олиб келади. Лазер таъсирининг нуқтавий зарба урадиган соҳаси сифатида 


65 
доғларда дермал томирларининг кенгайиши ва эритроцит гемоглобини 
бўлиши мумкин.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling