«физика» кафедраси


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/32
Sana08.02.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1176509
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
tibbiyotda kollaniladigan lazerlarning optik xususiyatlari.pdf

а) еx vivo қўлланилиши - ингичка кварц шаффоф капилляр орқали 
махсус қайта ишланган қон юборилади ва унга лазер нурланиши 
йўналтирилади ва қон ҳужайраларининг флуоресценциясига ( ёғду 
сочишига) олиб келади. Флюоресцент нурланишни сезгир сенсорлар 
ёрдамида қайд қилинади. Бу ёғдуланиш лазер нурланиш соҳасидан бирма-
бир ўтаётган ҳар бир тур қон хужайраси учун ўзига хосдир. Шунинг учун 
берилган қон ҳажмидаги хужайралар миқдорини санаш имконияти мавжуд
шунингдек ҳар бир ҳужайра тури учун юқори аниқлик билан миқдорий 
кўрсаткичларни олиш имконини беради.
Ушбу принцип гемоцитометр деб аталадиган асбобда қўлланилган. 
Ушбу қурилма самарадорлиги анъанавий усулда лаборатория бўйича 
мутахассис томонидан қонни текшириш самарадорлигидан юзлаб марта 
кўпдир. Натижаларнинг аниқлиги ва объективлиги ҳам анча юқори.
Янада илғор лазер диагностик анализатори оқимли флуометр бўлиб 
ҳужайралар майда капилляр орқали ўтиб кетишдан олдин махсус бўёқлар 
билан бўялади, бунда нафақат алоҳида тур балки хужайралар хилма-
хиллигини ҳам тадқиқ қилиш имконияти туғилади.
Шу билан бирга, нафақат қон ҳужайраларини, балки ташхис қўйиш 
учун тананинг ҳар қандай тўқимасидан ажратилган бошқа ҳужайрали 
элементларни ҳам таҳлил қилиш мумкин.
б) in vivo диагностикаси –лазер тиббиётининг янги ва истиқболли 
соҳаси. Унинг амалий тадбиқи эндигина бошланган ва тадқиқотларнинг
ҳозирча экспериментал ишлаб чиқиш ва турли тест синовлари ҳолатида. 
in vivo диагностиканинг айрим мисолларини кўриб чиқайлик . 


72 
1. CdNe лазер нури (УБ, λ =327 нм) қон томир катетери бўйлаб кварц
нуртоласидан ўтказилиб, кўрилаётган тўқималарига йўналтирилган, масалан, 
юрак мушагига. Лазер нурланиши таъсири натижасида тўқиманинг 
флюоресцент ёғдуланиши худди шу нуртолалар орқали тутилади. 
Флюоресцент ёғдуланиши интенсивлиги билан биз унинг ҳаётий 
функцияларини 
аниқлайдиган 
турли 
тўқималар 
компонентлари 
концентрациясини аниқлашимиз мумкин.
2. Эксимер XeCl лазер нури тўлқин узунлиги λ=308 нм, қон 
томирларида атеросклеротик лахта (бляшки)ларни олиб ташлаш учун 
ишлатилади. Диагностиканинг маъноси, даволаш билан бир вақтнинг ўзида, 
нурланиш билан вайрон қилинган бляшкадан флюоресцент ёғдуланиш
таҳлил қилинади. Бундай таҳлил қон таркибида кальций, магний, шунингдек 
липид чўкиндилар мавжудлигини аниқлаш имконини беради. Бу операция 
жараёнини назорат қилиш ва зарарланган томирдан бу компонентларни олиб 
ташлаш усулнинг самарадорлиги ҳақида фикр юритиш имконини беради.
3. Лазер диагностика бошқа соҳаларда ҳам қўлланилиши мумкин, 
хусусан, стоматологияда оддий кариесга учраган тишни соғлом тишдан 
ажратиш учун, кўзнинг қон- томир системаларини тадқиқ этиш, қон 
томирлари ангиографиясида, голографик диагностикада.
Лазер диагностикаси одатда оптик биопсия усули деб аталади. Сўнгги 
йилларда оптик томография усуллари жадал ривожланмоқда.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling