74
Тиббиёт лазер технологияларининг яқин
келажакдаги ривожланиш
истиқболлари қурилмаларнинг янада техник такомиллашуви ва уларда
компьютер технологиялари элементлари кенг қўлланилиши
асосида ишчи
кўрсаткичларни танлаш, даволаш жараёни мониторингини олиб бориш ва
даволаш натижаларига таъсир этувчи омиллар кесимларида тахлил этиш,
“врачлар хатолари” ва инсон омили салбий таъсирини камайтириш
билан
чамбарчас боғлиқ. Албатта, бу ўринда юқори диагностик самарадорликка эга
бўлган лазер қурилмалари яратиш ва клиник амалиётда кенг қўллашга ҳам
алоҳида эътибор берилиши шарт.
Айрим янги диагностик ёндашувларни қараб чиқамиз:
1. Интерферометрия усули - биотўқималар сиртқи
юзасидан лазер
нурлари қайтишини ўрганишга асосланган бўлиб, асосан лазер
косметологияси (юз
терисини тозалаш, оқартириш, таранглаштириш) да ва
дерматологияда кенг қўлланилади.
2. Голография усули – инсон организми ички (ошқозон шиллиқ
пардаси, ичаклар, кўз гавҳарининг ички ҳолати) органларининг 3-ўлчовли
тасвирини олиш асосиада диагностика қилишга мўлжалланган.
3. Ёруғликнинг сочилиши – шаффоф ички органлардан лазер нурлари
ўтганда унинг турли заррачалар сиртидан қайтиши ва атроф-муҳитга
сочилишини ўлчашга асосланган ва шамоллаган ички органлар (буйрак, ўт
қопи, жигар, талоқ) ўлчамини олишга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: